Муҳаммад ибн Нажиб Буқрон

Туғилган жой:Эрон

Йўналишлар: Географлар

4802

Таржимаи ҳол

Муҳаммад ибн Нажиб Буқрон Туса (ҳозирги Эрон) шаҳрида таваллуд топган XII-XIII аср олимидир.

Унинг асосий илмий ишлари Нишопур шаҳри ва Хоразмшоҳ Ануштегин Журжоний давлати билан боғлиқ.

“Жаҳоннома” - дунё харитаси саналиб, Нажиб Буқрон томонидан форс тилида ёзилган асар ҳисобланади.

Дунё харитаси Нажиб Буқрондан Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳукмдорига ҳадя сифатида тақдим этилади. Ушбу харита бугунги кунда сақланмаган, фақатгина шарҳда келтирилишича, “Жаҳоннома” деб юритилади. Бу хаританинг яна бир афзаллиги градус тармоғи (параллел ва меридиан чизиғи), шунингдек, давлат чегаралари кўрсатиб ўтилган. “Жаҳоннома”да 600 дан ортиқ жўғрофик объектларнинг номлари қайд этилган. “Жаҳоннома” одамлар яшайдиган Ер, денгиз, кўл, дарё, тоғ, саҳролар ва фойдали қазилмалар ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Нажиб Буқроннинг “Жаҳоннома”си рус тилига таржима қилинган ва Москвада 1964 йили нашр этилган.

Расмлар галереяси