Мирзаев Маҳмуд Мирзаевич

Таваллуд топган сана: 15 iyun 1924 йил

Вафот этган сана: 3 avgust 2000 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Агрономлар

7694

Таржимаи ҳол

Мирзаев Маҳмуд Мирзаевич (15 июнь 1924 йилда туғилган — 3 август 2000 йилда вафот этган) — қишлоқ хўжалиги доктори (1976), Бутун иттифоқ қишлоқ хўжалик фанлар академияси академики, профессори (1988), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фанлари академиги (1992), Ўзбек ССРда хизмат кўрсатган агроном (1964). Ўзбек ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1971).

1939 йил Ўрта Осиё саноат институтининг ишчилар факультетини тамомлаган. 1943 йил Тошкент қишлоқ хўжалик институтини битирган.

1943 йилдан боғдорчилик-узумчиликка ихтисослаштирилган Қибрай совхозининг бош агрономи бўлиб, у ерда ўз ишининг мутахассиси ва ишлаб чиқаришни моҳир ташкилотчиси сифатида ўзини намоён қилган. 1951 йил Бутун иттифоқ ўсимликшунослик институти аспирантурасида сиртдан ўқиб, номзодлик диссертациясини ёқлаган.

1949-2000 йиллар — Р.Р.Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти директори. Бир вақтнинг ўзида, 1952-1953 йиллар — Ўзбек ССР қишлоқ хўжалигида вазир ўринбосари, 1962-1964 йиллар — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик вазири  вазифасини вақтинча бажарувчи, Ўзбек ССР қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалик фанлари Бош бошқармаси бошлиғи.

1975 йил республика тоғ ва тоғолди ҳудудларида боғдорчилик ва узумчилик ерларини ўзлаштириш бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

М. М. Мирзаев Бутун иттифоқ қишлоқ хўжалик фанлар академиясининг Ўрта Осиё бўлинмаси боғдорчилик ва сабзавотчилик бўлиминга бошчилик қилган, 1983 йил — Бутун иттифоқ қишлоқ хўжалик фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, 1992 йил — Ўзбек ССР Академияси қишлоқ хўжалик фанлари академики.

Мукофотлари

  • Социалистик Меҳнат Қаҳрамони нишони “Ўроқ ва Болға” Ленин ордени ва медали билан топширилган (1971)
  • Октябрь Инқилоби ордени
  • Меҳнат Қизил белгиси ордени
  • Ҳурмат белгиси ордени
  • Ўзбек ССР Олий Кенгаши Президиуми Фахрий ёрлиғи
  • СССР Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ХХЮК) 8 та медали
  • СССР ХХЮК Фахрий дипломи
  • СССР ХХЮК I даражали дипломи билан
  • “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган агроном” фахрий унвони (1964)
  • “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвони (1968)
  • Меҳнат Қаҳрамони унвони
  • Дўстлик ордени
  • Эл-юрт ҳурмати ордени.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги №25 сонли қарорига мувофиқ, академик Р.Р.Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти номи ўзгартирилиб, академик Маҳмуд Мирзаев шарафига номланди.

М.Мирзаев узумчилик ва боғдорчилик маданиятига оид турли муаммолар бўйича 300 га яқин илмий ишлар муаллифи, шулар қаторида Ўзбекистондаги тоғли боғдорчилик ва узумчиликнинг ривожланишнинг назарий асослари ва ишлаб чиқариш бўйича амалий тавсияларни ўз ичига олган 3 та рисоласи ҳам бор. Унинг раҳбарлигида таянч илмий ишлар — “Ўзбекистон мевашунослиги (помология)” ва “Ўзбекистон ампелографияси” тайёрланди.

  • Ўзбекистон помологияси. /Таҳрир ҳайъати.: М. М. Мирзаев ва бошқалар/ — Тошкент: Ўзбекистон, 1983. — 247 б.
  • Ўзбекистонда тоғ виносининг асосий муаммолари /Боғдорчилик ИТИ, Р. Р. Шредер номидаги узумчилик ва виночилик. / — Тошкент: Фан, 1972. — 147 б.
  • Ўзбекистоннинг тоғ-тоғолди ҳудудларида виночилик / Боғдорчилик ИТИ, Р. Р. Шредер номидаги узумчилик ва виночилик. / — Тошкент: Фан, 1980. — 235 б.
  • Ўзбекистонда тоғ боғдорчилиги / Боғдорчилик ИТИ, Р. Р. Шредер номидаги узумчилик ва виночилик. / — Тошкент: Фан, 1982. — 200 б.
  • Ўзбекистонда абрикос: Биология, навлари, чатиштириш, агротехника /Ҳаммуаллиф. В. В. Кузнецов; Боғдорчилик ИТИ, Р. Р. Шредер номидаги узумчилик ва виночилик. / — Тошкент: Фан, 1984. — 199 б.
  • Томорқа токзори /Ҳаммуаллиф. Ю. М. Джавакянц. / — 2 қўшимча нашр. — Тошкент: Меҳнат, 1988. — 77 б.

Расмлар галереяси