Миртожиев Равшан (Жалолиддин) Турсунович

Таваллуд топган сана: 17 Феврал 1954 йил

Вафот этган сана: 6 Феврал 2015 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ҳайкалтарошлар

7791

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон халқ рассоми, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, Бобур номидаги халқаро мукофот лауреати. Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси.

1954 йил 17 февраль куни Тошкентда туғилган.

1972 йил П. П. Беньков номидаги Республика рассомчилик билим юртининг ҳайкалтарошлик бўлимини Ф. И. Грищенко синфида битирган. 1977 йил А. Островский номидаги Тошкент театр-рассомчилик институтини якунлайди. 1979-1996 йиллар Андижонда ишлайди.

1983 йилдан Ўзбекистон рассомлар Уюшмаси аъзоси, 1997 йилдан — Ўзбекистон бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлар ижодий бирлашмаси аъзоси. 2005-2015 йиллар — Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари.

2011 йил Ўзбекистон бадиий Академияси раисининг вақтинча вазифасини бажарувчи.

Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида ва хорижда ўрнатилган кўп сонли ҳайкаллар муаллифи. Унинг ишлари орасида — Тошкентдаги Абдулла Қодирий, Ғофур Ғулом, Зулфия, Ойбек, Беруний, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳайкаллари, Андижондаги Бобур ва Чўлпон, Самарқанддаги Рудайкий ва Мирзо Улуғбек, Бухородаги Фитрат, Ғазалкентдаги Элбек, пойтахтимиздаги “Ватанга қасамёд” ҳайкали, Жиззах, Андижон ва Фарғонадаги “Мотамсаро она” ҳайкалларини айтиш мумкин.

У томонидан яратилган ҳайкаллар жаҳоннинг бир қатор пойтахтларида ўрнатилган — булар Москвадаги Улуғбек ва Навоий, Ригадаги Улуғбек ва Авиценна, Баку ва Токиодаги Навоий, Ал-Қаирдаги ал-Фарғоний, Хитойдаги Камолиддин Беҳзод ҳайкалларидир. Навоий ҳайкалининг модели АҚШнинг Вашингтон Кутубхона Конгрессидан жой олган.

Шанхай университетининг шарафли профессори бўлган.

Ўзбекистон халқ рассоми (2003). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.

Санъатга қўшган ҳиссаси учун Токио санъат музейининг Фуджи музейи медали билан тақдирланган (2004), Заҳириддин Бобур номидаги халқаро мукофот лаереати. 2009 йил Ўзбекистонда йил ҳайкалтароши бўлган.

2015 йилнинг 6 февраль куни вафот этган.

Видео галерея

Расмлар галереяси