Мирпўлат Мирзо

Таваллуд топган сана: 20 avgust 1949 йил

Вафот этган сана: 22 Феврал 2018 йил

Туғилган жой:Чимкент

Йўналишлар: Шоирлар

5580

Таржимаи ҳол

Мирпўлат Мирзонинг ижоди талабалик йилларида бошланган. Шоир, ёзувчи Мирпўлат Мирзо “Жаҳон адабиёти” ойномасида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Унинг кўплаб таржималари “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинган.

1949 йил туғилган. Шоир, таржимон, муҳаррир, драматург. ТошдУнинг журналистика факультетини якунлаган. “Ёзувчи” нашриётида бош муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида котиб бўлиб ишлаган.

“Жаҳон адабиёти ойномасида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб фаолият юритган. Б. Пастернак (1999, Россия) ҳамда “Алаш” (2001, Қозоғистон) номидаги мукофотлари лауреати.

Шеърий тўпламлари: “Тонг жилваси” (1975), “Ишқ фасли” (1977), “Яхши кунлари” (1981), “Мовий дарё” (1989), “Атиргул ва юлдузлар” (1990), “Онажон” (1994), “Сунбула” (1997), “Сайланма” (2004).

Пушкин, Шекспир, Элиот, Ҳамзатов, Пастернак, Бродиский шеърларини, Замятин, Искандарларнинг насрларини ўзбек тилига таржима қилиб, нашрдан чиқарган.

“Сомон йўли чечаклари” (2004) жаҳон шеърияти ҳамда “Сайра, дўмбира” (2005) қозоқ шеърияти  антологиясини тузган.

2018 йил 22 февраль куни Тошкентда вафот этган.

Видео галерея

Расмлар галереяси