Мельникова Галина

Таваллуд топган сана: 23 dekabr 1936 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

13631

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист. Олий мансабли суҳандон. “Ахборот” дастурини, байрам концертларини, репортажлар, ҳукумат концертларини олиб борган. Шунингдек, “Радио Терра” суҳандони. “Дўстлик” ордени, РФнинг “А.С. Пушкин” медали билан тақдирланган, “Олтин қалам” миллий мукофотига лойиқ топилган.

Галина Мельникова телевидениеда 1956 йилдан буён фаолият юритиб келади. Кўп йиллар мобайнида “Ахборот” информацион дастурини, шунингдек, байрам тадбирларини олиб борган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилнинг 23 декабрдаги фармойиши билан, Галина Мельниковага “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилган. Бу кун таниқли суҳандон таваллудининг 80-йиллигини нишонлаётган эди.

Расмлар галереяси