Мамадалиев Фаттохон

Таваллуд топган сана: 1923 йил

Вафот этган сана: 1999 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Қўшиқчилар

8847

Таржимаи ҳол

Мамадалиев Фаттохон – бастакор, ҳофиз ва педагог, Тошкент Давлат Консерваториясида дарс берган. Илмий-услубий асарлар яратган, “Шарқ, ўзбек созларининг созланиши” ва “Аруз, зарб ва мусиқа мутаносиблиги” мавзуларида ўнлаб мақолалар ёзган. Бир мунча вақт мобайнида Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг мақомчилар ансамблида маслаҳатчи сифатида ишлаган.

Фаттохон 1923 йил Андижоннинг Балиқчи туманида дунёга келган. Мактабда ўқиган кезлари мусиқа ўқитувчиси Зокиржон Тўраев унга дутор созини совға қилади ва у мусиқа ва санъатга меҳр қўяди. Шунингдек, у таниқли скрипкачи Мўминжон Каримовдан скрипкада чалишни ўрганади.

Наманганлик мусиқий асбоблар устаси Рўзиматхон Исабоев унга “Қўшиқчи тамбур билан куйлашни ўрганиши керак” сўзлари билан, ўзининг тамбур созини совға қилади. Ижод йўлини босиб ўтар экан, умри давомида устозларининг маслаҳатига риоя қилиб яшади.

1963 йил у Андижон Давлат институтининг тарих факультетида таҳсилини якунлайди. Талабалик йилларида у Йўлдош Оҳунбобоев номидаги Андижон давлат театрида ишлаган. У мақомчи ижрочиларнинг иккинчи ансамблини ташкил қилади ва озгина номи чиққач, уни Тошкент Давлат консерваториясига таклиф этишади. Эҳтимол, айнан шу ҳодиса унинг қаршисида санъат ривожи учун бир қанча йўлларни очди.

1985-1999 йиллар у Тошкент Давлат Консерваториясида дарс беради ва ижрочилик жамоасида фаолият юритади. У таниқли ижрочиларнинг бутун бир авлодига таҳсил бера олган, хусусан, Ҳуррият Исроилова, Машраб Эрматов, Эркин Рўзматов, Марьям Сатторова, Насиба Сатторова, Майсара Имомова, Азамат Отажонов ва Бобур Йўлдошевлар.

Ўзбекистон Телерадиокомпанияси мақомчилар ансамблининг маслаҳатчиси бўлиб, у Ўзбекистонда илк бор 7 қисмли мақом “Мискин”, 8 қисмли мақом “Ушшоқ”, 4 қисмли мақом “Насруллои” кабиларни яратган, консерватория талабалари билан эса 5 қисмли мақом “Муножот”ни яратган. Ушбу барча мақомлар пластинкаларга ёзиб олинган ва телевидения кўрсатувларида кўп карра эшиттирилган.

Унинг қўшиқлари халқ орасида жуда севиб тингланган ва ҳатто, ҳозирги кунда ҳам замонавий радио тўлқинларда жаранглайди.

У Навоий, Муқимий, Нодира, Фурқат, Огаҳий, Улфатий, Воҳид Абдулла, Восит Саъдулла, Олимжон Ҳолдор кабиларнинг шеърларини куйга солган. Ҳабибий, Собир Абдулла, Анисий, Улфатий, Воҳид Абдулла, Восит Саъдуллалар билан дўстлашган ва уларнинг кўплаб асарларига куй басталаб, янги ҳаёт бахш этган.

Унинг санъатдаги мураббийлари Юнус Ражабий, Муҳитдин хожи Нажмитдинов, Комилжон Жабборов, Ғанижон Тошматов, Жўрахон Султонов, Қодиржон Оҳунов кабилар бўлишган. Ўзининг асарларида мукаммалликка эришиш учун устозларининг ижодий услубини барча қирраларини ўзлаштирган.

У кўплаб хориж мамлакатларига ташриф буюрган, Ҳиндистон, Италия, Болгария, Малайзия, АҚШда бўлган. Таниқли бастакор, қўшиқчи, ғазалшунос ва ўқитувчи Ф.Мамадалиев Ватанида ва бошқа мамлакатларда чинакам халқ эътирофига эга бўлган.

У “Ўзбекистон халқ ҳофизи” деб топилган. Ўзбекистан Мустақиллигининг еттинчи йили “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

У 1999 йил Тошкентда вафот этган.

Видео галерея

Расмлар галереяси