Маллицкий Николай Гурьевич

Таваллуд топган сана: 30 sentyabr 1873 йил

Вафот этган сана: 30 oktabr 1947 йил

Туғилган жой:Россия империяси

Йўналишлар: Географлар

1225

Таржимаи ҳол

Маллицкий Николай Гуревич - шарқшунос олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1945). 1895 йилдан буён Тошкентда. 1901 йилдан 1906 йилгача “Туркистон ахбороти” “подшолик” газетасида бош муҳаррир. 1907 йил январдан Тошкент шаҳар ўзини идора қилиш бошқармаси бошлиғи.

Николай Гуревич Маллицкий Оренбург вилоятининг Дедово қишлоғида 1873 йил 30 сентябрда туғилган. Унинг отаси Гурий Александрович Маллицкий маҳаллий руҳоний Александр Маллицкийнинг учинчи ўғли бўлиб, Дедово қишлоғида узоқ йиллар муаллимлик қилган. Маллицкийнинг онаси Елизавета Петровна Молчанова ҳам ўқитувчи бўлиб ишлаган, Дедово қишлоғига Оренбургдаги аёллар ўқув юритини битириб келган.

Николай Гуревич оилада тўнғич фарзанд бўлган. Уни яна иккита синглиси: Нина ва Елена бўлган. 1881 йилнинг март ойида Александр II “Халқ иродаси” ташкилотчилари томонидан ўлдирилгач, Гурий Александрович Маллицкий муаллимлик лавозимидан олиб ташаланди, зотан, у “Халқ иродаси” ташкилотчиларига яқин бўлган ва Маллицкийлар оиласи Хабаровскка кўчиб кетиб, бу ерда Гурий Александровичга хизмат лавозими таклиф этилади.

Бироқ, эндигина 12 ёшни қарши олган Николай Гурьевич Оренбургдаги гимназияда таълим олганлиги боис, у  Оренбургда, бувиси Гурия Александровна қарамоғида қолади.

1891 йилнинг баҳорида унинг бувиси вафот этади. Шу йили Николай Маллицкий гимназияни олтин медаль билан тамомлаб, Санкт Петербургга кетади ва Петербург педагогика инстиутига ўқишга киради.

1895 йил Петербург педагогика институтининг тарих-филология факультетини (тарих бўлими) аъло баҳолар билан якунлайди. Кедров, Мушкетов, Семёнов-Тяньшанский каби Ўрта Осиёнинг ёрқин олимларининг маърузаларини тинглаб, институтни битиргач, у хизмат ўташ учун Тошкентга кетади. Бу сафарни у ёшлигидан орзу қилган, гарчи, Педагогика институтида ишлаш учун қолиш имконияга эга бўлган бўлса-да.

Тошкетда Николай Гурьевич Маллицкий Тошкент ўғил болалар гимназиясининг директори ҳамда шаҳар халқ ўқув юртлари бош назоратчисининг ўринбосари Николай Петрович Остроумовнинг қизига уйланади. Бўлажак рафиқаси Ольга Николаевна билан у 1896 йил баҳорда Остроумовларнинг хонадонида танишиб қолиб, шу заҳотиёқ ошиқ бўлиб қолади. 1897 йил бошида тўй қилишади.

Ўқитувчиларни тайёрлов даргоҳида Н.Г.Маллицкий 1898 йилгача, тарих ва жўғрофия ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Сўнгра, ушбу фанлар кесимида ўғил болалар гимназиясига ўтказилади. Бу даврларда Николай Гурьевич илмий тадқиқотлар билан фаол машғул бўлади.

Тошкентга келибоқ, Н.Г.Маллицкий дарҳол ўзбек ва араб тилларини ўрганишни бошлайди ва уларни осонгина эгаллайди. Кейинроқ, у тожик тилини ҳам мукаммал эгаллайди.

1901 йилнинг баҳорида юқори раҳбарият билан ўрталарида бўлиб ўтган низо туфайли, Н.Г.Маллицкий ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиб кетади. Гимназиядан истеъфога чиққач, Н.Г.Маллицкий “подшолик” “Туркистон ахбороти” газетаси бош муҳаррири ва доимий мухбири этиб тайинланади.

Ушбу лавозимга тайинлангач, Маллицкий таклиф қилинган ишга катта иштиёқ ила ёндашади. Тез орада, Маллицкийлар оиласи Самарқанд кўчасидаги хизматчилар даҳасига кўчиб ўтади. Газетанинг бош муҳаррири лавозимида Н.Г. Маллицкий 1901 йилдан 1906 йилгача ишлаган.

1906 йилнинг кузида Н.Г.Маллицкий Шаҳар Кенгаши томонидан депутатликка сайланади ва 1907 йилнинг 9 январидан Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланади.

Ёш ва серғайрат Шаҳар ҳокими қўл остида қаровсиз ва катта қарзга ботган шаҳар хўжалиги тезда меъёрга келтирилади, қайта шаклланган маҳкама жамоасининг виждонли меҳнати Тошкент ободончилиги бўйича жиддий ишларни бошлашда ёрдам бўлади. Аввалам бор, Шаҳар Кенгаши сув хўжалиги тизими яхшиланишида ғамхўрлик қилган.

У раҳбарлиги даврида Тошкентда электр трамвайи қурилган.

Уруш йилларидан анча йиллар аввал, 1914 йил Тошкентда сўнгги техника анжомлари асосида қушхона қуриш қарори қабул қилиниб, мазкур махсус масалани ўрганишда хорижга ходимлар юборилади. Чирчиқнинг Ниёзбек даҳасида (шаҳарни электр кучи билан ёритмоқчи бўлишган) гидроэлектр бўлимларини қуриш бўйича лойиҳалар тайёрланган, ер ости қувурларини ўтказиш лойиҳаларини бошлаб юборишган. Бироқ, кутилмаган уруш сабабли, бошланган лойиҳаларни охиригача етказишнинг имкони бўлмади. Шунингдек, у Тошкентнинг бошқа таниқли шахслари қаторида, Тошкентда университет ва Сибирьга темир йўл қуришга (аввалам бор, Ўрта Осиёда қишлоқ хўжалиги ихтисослиги билан боғлиқ) ҳаракат қилган ва буни зарур деб билган. 1910 йил бу ҳақдаги маърузаси билан у Санкт Петербургга борган.

Октябрь инқилобидан сўнг Николай Гурьевич ўқитувчилик фаолиятига қайтади, аввал мактабга, сўнг, 1918 йилдан университетга. Кейинроқ, 20-йиллар у Олий ҳарбий шарқшунослик мактабида ҳам дарс берган, 1926 йил Қизил профессор унвонига эга бўлади.

Шунингдек, у Тошкентдаги Тожик муаллимлик институтида ҳам ишлаган. Ўқув муассасаларидан ташқари, Маллицкий тарих ва этнография институтида ҳам фаолият юритган.

Н.Г.Маллицкий 1897 йил Жўғрофия Жамияти ташкил этилганидан буён, унинг аъзоси бўлган. У ерда сайлов орқали бир қатор лавозимларни эгаллаган: 1899 йилдан 1902 йилга қадар – котиб олим; 1902 йилдан 1906 йилга қадар – бошқарув аъзоси; 1906 йилдан 1918 йилга қадар – раис ўринбосари; 1918 йилдан – раис.

Уруш бошларида Маллицкий Ўрта Осиё ҳарбий округи идорасига учувчилар учун Ўрта Осиё физик-жўғрофий туманларнинг тавсифини тузиш таклифини беради. У учун кичик очиқ самолёт тақдим этилиб, унда учувчи билан учган. Бу иш учун тўланувчи ҳақдан воз кечган ва бу ишни келажак ютуғи учун қўшган ўз хиссаси ўрнида кўришларини сўраган.

1945 йилнинг 8 март куни Николай Гурьевич Маллицкийга диссертация ҳимоясисиз фан доктори даражаси берилади.

 

Николай Гурьевич Маллицкий 1947 йилнинг 30 октябрь куни юрак ҳуружидан вафот этган.

Расмлар галереяси