Маҳзуна

Таваллуд топган сана: 1811 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Шоирлар

4953

Таржимаи ҳол

Маҳзуна (ҳақиқий исми Меҳрибон мулла Бошмон қизи) — XIX аср ўзбек шоираси, Қўқон аёллар шеъриятининг мумтоз ижодкори.

1811 йил Қўқонда туғилган.

Фаол ижодий даври XIX асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Шоир Фазли билан шеърий ёзишмалар олиб борган, Фазли унинг шеърининг сифати ҳақида завқ ила фикр билдирган. 1821 йилги “Шоирлар анжумани” тўпламига кирган Маҳзунанинг бир неча ғазаллари бизгача етиб келган. Шоиранинг девонлари ҳам мавжудлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд, лекин улар ҳали топилмаган. Баъзи манбаларга кўра, шоира имом  қизи бўлишига қарамай, оилавий ҳаётда бахтсиз эди, Фазлий билан эса шеърий ёзишма беллашувларни ошкора усулда олиб борган. Шоиранинг вафот этган санаси номаълум.

Расмлар галереяси