Маҳмуд ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад Қошғарий

Таваллуд топган сана: 1029 йил

Вафот этган сана: 1101 йил

Туғилган жой:Барсхон

Йўналишлар: Адабиётшунослар

116005

Таржимаи ҳол

Маҳмуд Қошғарий – XI асрнинг ўрта осиёлик филолог-олими. 1072-1074 йиллар араб тилида “Турк тили лаҳжалари”ни тузган. Маҳмуд Қошғарийнинг араб филологияси илмий услубларини қўллаб ёзган асари тилшунослар, фольклорчилар ва адабиётшунослар учун қадр-қимматга эга. Бу – эрта давр турк шевашунослигининг ягона ёдгорлигидир.

Маҳмуд ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ал Қошғарий Қорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида туғилган ва қорахоний аъёнларининг олий табақасидан келиб чиққан. Унинг отаси Боласоғун шаҳрини бошқарган. Олий табақадан келиб чиқиши олимга ўз даврининг йирик сиёсий ва маданий маркази бўлмиш Қашқарда ажойиб таълим олиш имконини берди.

Бир қатор туркий тиллар билан бирга, Маҳмуд Қошғарий  араб ва форс тилларини ҳам билган. Эҳтимол, таълимни Бухоро, Нишопур, Самарқанд, Марв, Боғдодда давом эттирган, у ерларда олим узоқ вақт яшаган, китоби учун зарурий маълумотлар тўплаган. У вақтлар салжуқларга тегишли Боғдодда бўлган вақти Қошғарийда китобнинг ғояси пайдо бўлади, унга кўра, туркий халқлар ҳаётининг кўп қирралари, фикрлаши, одатлари, жўғрофий жойланиши ва энг аввало, тили таърифланиши жоиз бўлган.

Маҳмуд ал Қошғарийнинг машҳур китоби “Девони луғат ат-турк” туркий энциклопедия кўринишидадир. Унда умумий тарихий-маданий, этнографик ва тилшунослик маълумотлари тўпланган ва жамланган. Ал Қошғарийнинг “Девони” – туркий маданият ёдгорлиги бўлиб, ўзида ахлоқий қадриятлар ва тарбия тартибларини, аввалги аждодлардан барча меросни ўзлаштирган XI асрдаги туркий халқларнинг ўзига хос дунёқарашини жамлаган. Китобда қадимий зороастр-шомонийлик дунёқарашлари билан бирга, янги мафкура – ислом ва сўфийлик каби тармоқлари тасвирланган.

Маҳмуд ал Қошғарий меҳнатининг ягона нусхаси 1915 йил олим ва кутубхоначи Али Эмир томонидан Истамбул бозорида кўчирма нусха кўринишида топилган, ҳозирги вақтда Истамбул Миллий кутубхонасида сақланади. Қўлёзмани Муҳаммад ибн Абу-Бакр ибн Абу-л-Фатҳ ас-Савий кўчирган.

“Девону луғат ат турк”нинг биринчи ношири турк олими Рифат Бильге бўлиб, у китобни биринчи бўлиб турк тилига таржима қилган.

Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғат ат турк” асари ўзбек тилига профессор Солиҳ Муталлиби томонидан таржима қилинган ва 1960-1963 йиллар Тошкентда нашр этилган.

Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғат ат турк” асари ноёб ҳисобланиб, одатий луғатга хос сўзлар билан бир қаторда, кўплаб бадиий асарлар ҳам учраб, фольклорликка оид қисмлари асосий тимсолда гавдаланади. Муаллифнинг ўзи шундай ёзади: “Мазкур китобни мен алифбо тартибида жойладим, мақол, саж, матал, шеър, ражаз ва наср парчалари билан безадим”.

“Туркий шажаралар луғати”да туркий тилда сўзлашувчилар фольклорининг асосий жанрлари келтирилган – маросимий ва лирик қўшиқлар, қаҳрамонлик достони, тарихий ривоят ва афсоналар. Шу билан бирга, унда анатомия, тиббиёт, ветеринария, астрономия, жўғрофия, этнография ва бошқалар ҳақида маълумотлар мавжуд.

“Туркий шажаралар луғати” икки қисмдан иборат. Биринчи қисмида Маҳмуд Қошғарий китобнинг мақсадини очиб берган, туркий тилга сўзлашувчи қабила ва уруғлар ҳақида маълумотлар келтирган.

Асарнинг иккинчи қисмида туркий тил шажарасининг луғати тақдим этилган, ҳикматли иборалар, оғзаки халқ ижодининг намуналари келтирилган.

Қуйида китобидан келтирилган парчалар орқали Қошғарийнинг нуқтаи назари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

“Кунлар вақтни шоширар, инсон кучини толиқтирар, дунёни эрлардан айирар... Унинг одати шу-да, барчанинг қисмати шу ерда. Агар дунё мўлжалга олиб, ўқни отса, тоғ чўққилари ажралиб кетади”.

“Ўғлим, сенга яхшиликка элтувчи панд-насиҳат меросимни қолдираман. Яхши инсонни учратсанг, унга эргаш”.

“Тун-у, кун дайди каби ўтиб кетади. Унинг йўлида кесишиб қолсанг, кучдан айирар”.

“Инсоннинг мол-дунёси – унинг душманидир. Бойлик тўплаб, сув оқими тўхташини ўйла, гўё харсанглар пастга думалаб тушаётгани каби. Барча эрлар буюмларни деб адашди. Бойликни кўриб, улар, гўё бургут ўлжага ёпишгани каби отиладилар. Улар мулкини яшириб, уни ишлатмай, хасисликларидан йиғлашар, олтинларни тўплашар. Мулклари сабаб, Худони ёдга олишмас, ўғилларини, қариндошларини улар бўғарлар”.

“Яхшилик қилишга шошил, мақсадингга эришгач, ғурурланма”.

Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони” (Луғати) – фонетик ва морфологик ҳодисалар ва диалектик шаклларнинг хусусияти ҳақида тасаввур берувчи эрта давр туркий диалектикасининг ягона ёдгорлигидир. “Луғат” шунингдек, туркий тилда сўзлашувчи Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон, Поволожья, Орол бўйи қабила ва халқларининг оғзаки-шеърий ижоди ҳақидаги матларни ҳам ўз ичига олган.

Маҳмуд Қошғарийнинг араб филологиясининг илмий услубларидан фойдаланган ҳолда ёзилган меҳнати бугун ҳам тилшунослар, фольклорчилар ва адабиётшунослар орасида, шубҳасиз, қадр-қимматга эгадир.

Видео галерея

Расмлар галереяси