Маҳкамов Абдураҳмон Абдуқодирович

Таваллуд топган сана: 1934 йил

Вафот этган сана: 16 Феврал 2002 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Меъморлар

4814

Таржимаи ҳол

Таниқли меъмор Абдураҳмон Маҳкамов уй-жойлар қурилиши, шаҳар қурилиши ва қишлоқ жойлардаги қурилишлар, шунингдек, айрим тарихий шаҳарларни таъмирлаш лойиҳаларини бошқарган. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор” деб топилган, Шарқ мамлакатлари меъморчилигининг Халқаро академияси мухбир-аъзоси.

Абдураҳмон Маҳкамов 1934 йил Тошкентда туғилган. 1958 йил Ўрта Осиё Политехника институтининг қурилиш факультети архитектура бўлимини тугатади. Ўқишни битиргач, Ўзбекистон ФА Қурилиш институтига илмий ходим бўлиб ишга киради.

У Бекобод шаҳрининг бош меъмори, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик қурилиши лойиҳалаш институти ҳамда Ўзбекистон лойиҳалаш илмий-текшириш ва тадқиқот институтида директор лавозимида ишлаган.

1966 йил архитектура бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган, 1987 йил докторлик даражасига эга бўлган.

Қишлоқ хўжалик жойларида, турар-жой ва жамоат бинолари қурилиши бўйича бир нечта мақола лойиҳалар муаллифи. У 150 та илмий асар ёзган, шунингдек, катта илмий аҳамиятга эга 3 та асар ёзган бўлиб, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган.

Абдураҳмон Маҳкамов кейинги лойиҳалар қурилишида иштирок этган: Хоразм вилоятидаги Оҳунбобоев тумани, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги тажрибавий шаҳарчалар, “Қуёш”, “Хоразм”, “Ўзбекистон” турар хонадонлари.

1993 йил у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор унвонига эга бўлган. 1997 йил Шарқ мамлакатлари меъморчилигининг Халқаро академияси таркибига кирган, 1999 йил у мазкур академиянинг мухбир-аъзосига айланган.

 

2002 йилнинг 16 февралида оламдан ўтди.

Расмлар галереяси