Маҳдуми Аъзам

Таваллуд топган сана: 1461 йил

Вафот этган сана: 1542 йил

Туғилган жой:Косон

Йўналишлар: Диншунос ва маърифатпарварлар

11196

Таржимаи ҳол

Маҳдуми Аъзам — ислом мутахассиси ва тасуввуфчи, сўфийлик таълимоти вакили, “Дахбедия” мактаби асосчиси, йирик назариётчи ва Нақшбандий таълимоти шайҳи.

Маҳдуми Аъзам (Маҳдум-и Аъзам) 1461 йил (Фарғона водийси, Косонсой тумани) Косон шаҳрида таваллуд топган. Маҳдуми Аъзамнинг келиб чиқиши шахсан пайғамбаримиз Муҳаммад (сав.)нинг ўзларига бориб тақалади. У машҳур илоҳиётчи ва сўфийчилик илми арбоби Бурхониддин Қиличнинг наслидандир. У ҳақдаги маълумотлар “Жомеъул-мақомат”, “Равойихул-қудс”, Насир ад-дин ибн амир Музаффарнинг “Тухфатул-зоъирин”, “Тазкираи азизон”, “Хидоятнома” каби манбааларда сақланиб қолган.

Ўспиринлигида Маҳдуми Аъзам Тошкентдаги ўз вақтининг машҳур мадрасасида таълим олган. У Ўрта Осиёдаги нақшбандия таълимоти издоши бўлмиш Хўжа Аҳрорнинг муриди бўлган. Хўжа Аҳрорнинг ўлимидан сўнг у нақшбандийликнинг асос таянчига айланган ва нақшбандия ордени фаолиятини бошқарган Мавлоно Муҳаммад Қозининг (922/ 1516 йиллар вафот этган) шогирди бўлади. Мавлоно Муҳаммад Қозининг вафотидан сўнг нақшбандийларнинг мураббийси Маҳдуми Аъзам бўлади.

Маҳдуми Аъзам 1533 йил Фарғона вилоятидан Қашқарга келади. Бу ерда у ислом динини кенг тарғибот қилиш ва нақшбандийлик илмини ўрганиш билан шуғулланади. “Тазкерей хўжагон” (Хожаларнинг саргузаштлари тавсифи) асари муаллифи бўлмиш Муҳаммад Содиқ Қашғарийнинг ёзишича, Муҳдуми Аъзам халқ томонидан ҳурмат билан кутиб олинган ва қашқар хонларидан бой уй-жойлар олган. У Ўрта Осиёга қайтиб келади ва 1542 йил Самарқандда вафот этади.

Ўз вақтининг машҳур инсонлари, шу ўринда ҳукмдорлар ҳам Муҳдуми Аъзамни ўзининг диний устози деб тан олишган. Улар орасида Амир Темурнинг авлоди, шоир ва ҳукмдор Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам бўлган. “Тарихи Рашидий асарида (Мирзо Муҳаммад Ҳайдар муаллифлигидаги) Бобур ва Маҳдуми Аъзам орасида алоқалар ҳақида қайдлар бор.

Маҳдуми Аъзам “Рисолаи Бобурия” асарида Бобур ҳақида ёзган.

Йирик ҳарбий арбоб, шайбонийлар наслидан бўлмиш Жонибек Султоннинг ташаббуси билан у Миёнқол (Дарёлар орқалиғи) водийсига кўчиб ўтади. Бу ерда у умрининг охиригача, то 1542 йилга қадар яшайди. Ўрта аср манбааларида ёзилишича, янги жойга кўчиб келгач, Муҳдуми Аъзам биринчи навбатда ўнта мажнунтол дарахтини (“дахбет” сўзининг форс тилидан таржимаси “ўнта мажнунтол” маъносини англатади) ўтказади. Кейинроқ у 20 гектардан кўпроқ ерга жуда йирик боғ барпо этади. Зироатчи ва деҳқон бўлиб, у жуда камтарона ҳаёт кечирган. Унга ўз вақтининг жуда дадил: “Инсон дин учун эмас, балки дин инсон учун яратилган” каби сўзлари тегишли.

Муҳдуми Аъзам форс-тожий тилларидан фалсафа, геология, ҳуқуқ каби соҳаларда 30 дан зиёд асарлар ёзган — уларнинг бир қисми “Мажмуа ар-Рамоил” номи остида жамланган.

Хожа Маҳдуми Аъзам нақшбандия тариқатининг йирик назариётчиси бўлган ва сўфийлик бўйича кўплаб асарлар ёзган. Сўфийчиликка бағишланган асарлар ва хотиралар орасида унинг ижоди муҳим ўрин эгаллайди. Ислом ва сўфийчилик, художўйлик, ахлоқ, фалсафа, адабиёт ва тарихнинг назарий ва амалий муаммолари бўйича 30 га яқин китоб, низом ва мактублар ёзган. Улардан кўплари “Мажмуа ар-Расоил” (Рисолалар тўплами) номи остидаги умумий тўпламдан жой олган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида унинг кўплаб асарлари сақланиб қолган, улардан бирининг ҳажми 668 бетни ташкил этади. Ўзининг дунёқарашига кўра, Маҳдуми Аъзам пантеизмга (Худо билан табиат бир деб қарайдиган диний-фалсафий таьлимот) яқин туради. Маҳдуми Аъзам форс-тожик тилида фалсафа, геология, ҳуқуқ соҳаларида 30 дан зиёд асар ёзган, уларнинг бир қисми “Мажмуа ар-Расоил” номи остида жамланган.

Расмлар галереяси