Мадаев Омонулла

Таваллуд топган сана: 20 may 1942 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Адабиётшунослар, Устоз ва мураббийлар

7353

Таржимаи ҳол

О.Мадаев 1942 йил 20 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1- сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси.

1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси катта ёрдамчиси. 1982 йилдан Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида фаолият кўрсатиб келади.

1973 йил “Хоразм халқ достонларининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кўплаб илмий ва услубий ишлар муаллифи, хусусан, “Иншо қандай ёзилади?” (1989), 7, 9-синфлар учун “Ватан адабиёти” дарслиги, академик лицейлар учун “Халқ оғзаки поэтик ижоди” дарслиги муаллифи.

2019 йилнинг 2 март куни вафот этган. 

Расмлар галереяси