Левиев Манас Бетьянович

Таваллуд топган сана: 25 iyul 1912 йил

Вафот этган сана: 30 aprel 1990 йил

Туғилган жой:Наманган

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

12660

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон халқ артисти Манас Бетьянович Левиевнинг (1912-1990) вальсга бўлган муҳаббати бўлак эди. У айнан бу жонли куй орқали ҳаёт қувончи, унинг уйғунлиги ва жозибадорлигини узатиш мумкин, деган. Дарҳақиқат, Левиевнинг ижодий мероси 11 та мусиқий-саҳна асари, 12 та спектаклга мусиқа, 7 та кинофильм, бир қанча кантатани ва қўшиқларни ўз ичига олган. Улар нафақат бой миллий бўёқлари, оҳанги, алоҳида майинлиги, балки вальсга хос усули билан ҳам фарқлидир.

“Левиев – бор истеъдодини, ижодий ва ижтимоий фаолиятини кўп миллатли мусиқа санъатига бағишлаган бахтли рассомнинг тақдири ана шундай бошланган”, - деб қайд этилади ўзбек мусиқашуноси, миллий мусиқа маданиятининг ривожига катта ҳисса қўшган, асарларида халқнинг самимий муҳуббатини тараннум этган А.Жабборовнинг “Левиев Манас ҳаёти ва ижоди” ҳақидаги китобида. Афсуски, бугунги кунга келиб бастакорнинг 1986 йилги нашри Ўзбекистоннинг таниқли маданият арбоби ҳақида сақланиб қолган ягона рисола очеркидир. Бугунги кунда ҳам унинг куйлари ва вальслари қулоғимиз остида жаранглайди, - бастакорнинг биргина мусиқасини олайлик: “Маҳаллада дув-дув гап” (режиссёр Ш.Аббосов) ёки “Мафтунингман” (режиссёр Ю.Агзамов), аммо уларнинг истеъдодли муаллифи ҳақидаги очиқдан-очиқ маълумотни топиш иложсиз. Ахир, таржимаи ҳоли кўпқиррали ижодига нисбатан қизиқарлироқдир.

Тикувчи Беньямин ва уй бекаси Блория Левиевлар оиласи Намангандаги бошқа оилалардан ажралиб турарди. Уларнинг нақд 11 нафар фарзандининг мусиқа ва қўшиққа бўлган иштиёқи кучли бўлган. Уларнинг наслида мусиқачилар бўлмаса-да, кечқурунлари оила арофида йиғилиб қўшиқ куйлаш, дутор, най, доира чалиш анъанага айланган эди. Ўқимишли онаси томонидан ташкиллаштирилган концертлардан нафақат дўстлари, балки қўшнилар ва танишлар ҳам баҳраманд бўлишарди. Томошабинлар, айниқса кенжа ўғил Манаснинг чиқишларини завқ билан кутишарди — у маҳалладаги тўйлардан кўриб олган ўзбек ва тожик куй ва рақсларини маҳорат ила ижро этиб берарди. У машҳур ҳофизларнинг чиқишларини шаҳар чойхоналари ва бозор майдонларида ҳам эшитарди.

1922 йил Левиевлар оиласи Самарқандга кўчиб келади, у ерда Манас иккита мактабда – ўзбекча “Турон” ва 26-сонли тожик-яҳудий мактабида таҳсил олади. Бастакорнинг ўзи хотирлашича, Самарқанд ўзининг қадимий ёғоч меъморчилиги, ҳунармандчилари, савдо расталари, айниқса, мусиқа ва театр маданияти билан “мен учун руҳий маданиятимни шакллантирган ҳаётий манба бўлиб қолди”, дея хотирлайди бастакор. Самарқандда унга 12 та найчилардан ташкил топган “Найчилар” мактаб ансамблини очишни топширишади. Бу ансамбль шаҳарда тез шуҳрат қозонади.

Ёш иқтидор соҳибининг қобилиятини 1926 йил Самарқанддаги гастрол хизмат сафарига келган таниқли Бухоро қўшиқчиси Леви Баханов пайқайди. Айнан ана шу ширали булбулигўё, Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхоннинг ҳофизи Манасни дутор, найдаги ижросини кўриб, мусиқа билан жиддий шуғулланиш кераклиги ва агар керак бўлса, ўз ёрдамини таклиф қилади. Лекин Манаснинг отаси қаттиқ бетоб бўлиб қолиб, таълим ҳақидаги ўйни бир мунча вақтга эсдан чиқаришга тўғри келади. Шунга қарамай, орадан 4 йил ўтгач, Левиев М.Ашрафий, М.Бурҳонов, М. Қаландаров, Т.Содиқов каби бўлажак мусиқа машъаллари билан учрашади — 1930 йил Левиев Самарқанд илмий-тадқиқот институтининг мусиқа ва хореография йўналишига ўқишга киради. Бу ерда у ниҳоят, мусиқа саводини ўрганади.

Мусиқанинг нозик сирларини ўрганиш сари бўлган иштиёқ уни 1933 йил Мусоргский номли Ленинград мусиқа техникумига олиб келади. Нева шаҳрига келиши, айниқса, Бетховен ва Чайковский асарларини ижро этган симфоник концерт ижросини эшитиши,  Левиев қалбини бутунлай ўзгартириб юборади: “Мен кўз ёшларимни тутиб туролмадим, ичим қайнаб, мен гўёки қанот ёзиб, кўкка парвоз қилгандек бўлдим”, деб эслайди бастакор концерт ҳақидаги хотираларида.

Руҳланган ҳолат Левиевни узоқ вақт тарт этмади. У гармония ва полифония билан танишади, кўп овозли тизимга киришади ва театр премьералари билағони бўлган. Ёш бастакор учун Ленинград филармониясида унинг машҳур бўлган “Нурхон” поэмасини ижро қилишлари  у учун ҳақиқий байрам бўлган. Айнан ушбу асар билан у консерваториянинг бастакорлик бўлимига ўқишга кирган, М. Гнесин қабул қилган имтиҳонда эса Левиевнинг поэмасини фортепианода Д. Шостаковичнинг ўзи ижро этган.

Қизиқ ҳолат — Левиевнинг консерваториядаги устози Х. Кушнарев ўқувчисига тўғри йўналиш кўрсатиш учун аввалига ўзи Ўзбекистон халқ қўшиқларига киришга ҳаракат қилган. Манас устозига икки ой давомида дутор ва найда чалиб, миллий қўшиқларни куйлаган, кейин Кушнарев у билан халқ куйларини турли мисолларда ишлаб чиқиш усуллар устида ишлаган.

Уруш бошланганда Левиев ҳам Ленинград консерваториясининг бошқа талабалари каби ўқитувчиларининг эътирозига қарамай, ўз хоҳиши билан 265 ўқчи батальони таркибидан жой олади. Аммо, орадан икки ой ўтгач, жангда оғир жароҳатланади, эшитиш қобилиятидан айрилай деб, Тошкентга келтирилади. Бироқ, касалхонада Левиевнинг “Ленинград учун” деб номланган биринчи ҳарбий қўшиғи пайдо бўлади, кейинчалик фронт концертларида жаранглайди.

Тошкентда Левиевнинг бастакорлик иқтидорли ўзига хос кучга эга бўлади. Ғ. Ғулом, А. Қаҳҳор, Ҳ. Олимжон, К. Яшенлар билан ҳаммуаллифликда ҳарбий-ватанпарварлик ва лирик қўшиқлари билан бирга, ўзининг бастакорлик муҳоратини мукаммаллаштириб, “Жалолиддин” мусиқали драмаси учун мусиқа басталайди.

Левиевнинг айни иқтидори гуллаган палласи 50-70 йилларга тўғри келади. Бу вақтда у Ўзбек телевидение ва радиоси, республиканинг концерт тадбирлари, Муқимий номидаги театр бадиий кенгаши ишларида фаол иштирок этади. Илк бор экранда жаранглаган унинг ажойиб қўшиқлари эстрада концертларига кириб, ўзбек халқи турмушига мустаҳкам ўрнашади.

Ўзбек мусиқаси тартиб мезонларини ўрнатиб, 55-йил Левиев Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси бошқармаси масъул котиби этиб тайинланади. Бугунги кунда ҳам таниқли маданият арбоблари ўша давр ҳақида — мероси ХХ аср авлодлари ўрганиши учун етарли бўлган мусиқанинг олтин даври деб аташади.

Манас Левиевнинг бастакорлик санъати алоҳида ўзига тортувчи кучга эга бой миллий қўшиқ-рақс ижоди билан боғлиқ бўлиб, у инсонни улуғлайди, унга порлоқ келажакка бўлган умид ва адабийликни ишонтиради. Эҳтимол, шу сабаб унинг асарлари ҳамон юракларда яшашда давом этмоқда?

Видео галерея

Расмлар галереяси