Таржимаи ҳол
Козловский Алексей Федорович — бастакор, дирижёр, педагог. Хизмат кўрсаган санъат арбоби (1944), Ўзбекистон халқ артисти (1955). Профессор (1957).
1905 йил Москвада рус тили ўқитувчиси оиласида туғилган. 1923 йил Москва мусиқа техникумига ўқишга кириб, 1927 йил тамомлайди. 1928 йил Алексей Федорович Козловский П. И. Чайковский номидаги Москва консерваториясининг бастакорлик факультетига ўқишга қабул қилинади. Ўқишни 1931 йил профессор Н.Я. Мясковский синфида битиради. Диплом иши симфоник оркестр учун ёзилган “Қаҳрамонлик увертюраси” бўлган.
Бу мавзуни танлаши бежиз бўлмаган. Болаликдан А. Козловскийнинг ижодий оламига халқ қаҳрамонлиги, алоҳида шахслар тақдири, атроф олам, совет одамларининг дунёси ва меҳнати ва уларнинг қаҳрамонлик тимсоллар кириб, натижада, бастакорнинг ушбу увертюрасида ва бошқа асарларида ўз аксини топди. Масалан, “Колхозлар”, “Хореографик симфония” каби симфоник сюиталарида, “Дўстона тепалик”, “Авангард” ва “Қайсарнинг босилиши” каби театр саҳна кўринишлари мусиқасида бу кайфият номоён бўлади.
Ўзбекистонга келишдан аввал Алексей Федорович беш йил давомида К. Станиславский ва В. Немировича-Данченколар номидаги мусиқали театрда дирижёр бўлиб ишлайди. 1936 йил Тошкентга келиб, у қуёшли ўлканинг тарихий ўтмиши ва бугунини завқ ила ўрганиб, симфоник, вокал-симфоник ва саҳна асарлар яратади. Рус мумтоз мактаби анъаналарини давом эттириб, А. Козловский ўзининг симфоник асарларининг мусиқий моҳиятида кўпроқ дастурий-намунавий мезонларига эътибор қаратиб, миллий руҳияти ва ўзига хослигини сақлаган ҳолда, симфоник оркестрнинг нозик товуш рангларини намоён этади.
Ушбу услубдаги асарлари: 13 қисмдан иборат “Лола” фарғонача симфония сюитаси, “Достон”, “Ҳинд поэмаси”, “Суғдиёна фресклари” ва “Тановар”, “Айнийнийнинг китобвазлиги ҳақида” ва Ўзбек ССРининг 40-йиллигига бағишланган “Тантана” симфоник поэмалари.
Унинг овоз ва симфоник оркестри учун ёзилган “Тановар”, “Узганча”, “Гулюз-узра”, “Фиғон” каби ўзбек миллий қўшиқлари халқнинг чинакам севги ва эътирофига сазовор бўлган. Унинг А. Навоий сўзига ёзилган “Икки қорақалпоқ поэмаси” номли овоз ва симфоник оркестр учун ёзилган кантатаси ва Ҳамзанинг “Ишчилар - уйғон”ига ёзилган хор ва симфоник оркестр учун куй ишланмаси ҳақида гапириб ўтиш ҳам жоиз.
Ўз ижодида Козловский бетиним саҳнавий жанрларга мурожаат қилади. Унинг қаламига “Бетош жасорати” (либретто Миртемир) номли бир актли опера мансуб. Т. Содиқов билан ҳамкорликда “Даврон ота” мусиқали драмасини яратган (С. Абдулла ва К. Яшенлар саҳна асари). М. Ашрафий ва С. Василенколар билан ҳамкорликда “Шерали” (Х. Ғулом саҳна асари) мусиқали драмасини ёзади. М. Горький номидаги Тошкент рус драматик театри учун 40-йиллардан кейинги спектакллар учун мусиқа басталайди: Л. Леоновнинг “Тажовуз”, И. Гончаровнинг “Узилиш”, Тирсо де Молиннинг “Тақводор Марта” ва Ю. Чепуриннинг “Сталинградликларга”.
Бу йилларга, шунингдек, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Хўжа Насриддин”, “Фарғона қизи” ва “Жарроҳ” каби кинофильмларга ёзилган мусиқалари ҳам тегишли. А. Козловскийнинг ижодида XV асрнинг буюк ўзбек олими, инсонпарвар ва диний ақидапарастларнинг қўлида фожеали ўлим топган маърифатпарвар тимсолига бағишланган “Улуғбек” операси (либретто Г. Л. Герус-Козловский) алоҳида ўрин тутади. Кенг воқеълиги, мусиқий драматургиясининг хаёлан бойлиги боис, бу нодир асар совет опера санъатидан муносиб ўрин эгаллади ва миллий драматургия ривожига улкан ҳисса бўлиб хизмат қилди.
А. Козловскийнинг “Тановар” (либретто Г. Л. Герус-Козловский) балети катта муваффақият қозонди. Асар диний ақидапарастларнинг қурбонига айланган ёш актриса Нурҳон тимсолига бағишланган.
Бастакорнинг серқирра ижодида алоҳида ўрин кичик шакл ва мусиқий асбоблар, вокал жанрлар – қўшиқ ва романсларга қаратилган. У халқ қўшиқлари ва куйларини тўплаш ва ёзишга кўп куч ва меҳнат сарфлаган. Унинг томонидан 100 та украин ва республиканинг турли туманларида 300 га яқин ўзбек халқ қўшиқлари, шу ўринда, Тўйчи Тошммуҳемедов, Шораҳим Шоумаров ва Ислом Шоир сулолалари ҳофизларининг қўшиқлари ҳам ёзиб олинган.
1938 йилдан 1941 йилгача Алексей Козловский Алишер Навоий номидаги ўзбек мусиқали опера ва балет театрида дирижёрлик фаолиятини олиб боради, 1949 йилдан бир неча йиллар давомида Ўзбек филармонияси бош дирижёри ва симфоник оркестрнинг бадиий раҳбари.
1944 йилдан А. Ф. Козовский дирижёрлик фаолиятини Тошкент давлат консерваториясида дирижёрлик ва композиция синфлари бўйича педагогик фаолияти билан уйғунлаштиради. Профессор Алексей Козловский узоқ йиллар давомида консерваториянинг композиция кафедрасига мудирлик қилган (1949-71), 1971 йилдан чолғулаштириш кафедрасини бошқарган. У кўп карра Ўзбекистон бастакорлар бошқармаси аъзоси этиб сайланган.
Кўп йиллик ва кўп қирралик фаолияти учун А.Ф. Козловский “Ленин” ордени, “Буюк ватан урушидаши қаҳрамонона хизматлари учун” медали ва ЎзССР Олий Кенгаши фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
“Коммунистлар” қабристонига (Боткина кўчасида жойлашган) дафн этилган.