Костикова Галина Александровна

Таваллуд топган сана: 1938 йил

Вафот этган сана: 2 oktabr 2017 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Филологлар, Ёзувчилар

4088

Таржимаи ҳол

1938 йилда туғилган Галина Александровна кўпгина йиллар давомида “Тошкент ҳақиқати” (Ташкентская правда) газетасини масъул котиби бўлиб ишлаб келган.

Ўтган йиллар мобайнида уни энг масъулиятли ва талабчан котиб сифатида уни тилга олиш мумкин. Галина Александровна нолдан бошлаб “Бизнес-вестник Востока” ҳафталик журналини ташкил этди ва унинг биринчи бош муҳаррири бўлди. У ўзининг йўналиши бўйича болалар учун ноёб “Синф ” газетасини ташкил этди ва муҳаррирлик қилди. Кейинчалик “Тасвир” журналини бошқарди, яна орадан вақт ўтиб “Ассалому алайкум ” (Здраствуйте) журналини контентини шакллантирди ва бошқарди.

Г. Александровна ёшига қарамасдан иродали, қатъиятли, оммавий ахборот воситаларини ривожланиш тараққиёти йўналишидаги кичик бир ўзгариш уни назаридан четда қолмасди, доим ижодкор ҳамкасбларига асосан янги ва такрорланмас бир янгиликни таклиф қиларди.

Энг ёш кадрлар ҳам унинг сўзларини эътибор билан тинглашарди.

Галина Александровна бу ҳаётда эрта дунёга келганини тан оларди, чунки унинг қобилиятларини очиб берувчи янги изланишлар кеч келган эди.                                           

2017 йилнинг 2 октябр санасида Ўзбекистоннинг энг ёши улуғ журналисти Галина Александровна Костикова Тошкентда йўл транспорт ҳодисаси туфайли оламдан ўтди. 80 ёшни қаршилашига бир оз муддат қолганида бу мудҳиш воқеа юз берди.

Расмлар галереяси