Таржимаи ҳол
Ҳазиний Хўқандий ҳақида маълумот Асл исм-шарифи Зиёвуддинхон Дониёлхон ўғли Ҳазиний тўра.
У 1867 йили туғилган, 1923 йилда 56 ёшида вафот этган. Қўқондаги Жомеъ мадрасасида таҳсил олган. Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини чуқур ўзлаштирган.
Тасаввуф таълимоти билан изчил шуғулланган. Халқ орасида “Ҳазиний тўра”, “Эшонбува” номлари билан эъзозланган. Ўз даврининг Қодирия тариқатининг машҳур шайхи сифатида эътироф этилган. Ҳазиний асарлари 1900 — 1920 йиллар орасида кўчирилган қўлёзма баёзларда учрайди. “Баёзи Ҳазиний”нинг тошбосма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади.
Адабий мероси 4 минг мисра атрофида. Шоир асарларининг аксариятида тасаввуф ва таркидунёчилик руҳи, соф сўфиёна маъно ва мазмун устувор. Ғазаллари диний-маърифий йўналишда яратилгани боис, Ҳазиний мероси мустақилликкача деярли ўрганилмаган, ижоди Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Оллоёр каби шоирлар шеърлари сингари “диний реакцион” адабиёт сифатида баҳоланган.
1992 йилдан бошлаб шоир таваллудининг 125, 130, 140, 150 йиллик таваллуд саналари вилоят миқёсида кенг нишонланган.