Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий

Таваллуд топган сана: 7 mart 1889 йил

Вафот этган сана: 18 mart 1929 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Шоирлар

44841

Таржимаи ҳол

Ҳамза Ҳакимзода — ўзбек шоири, драматург, жамоат арбоби, Ўзбек ССР халқ шоири (1926). У мумтоз шеърият вазнини (Аруз) халқ шеърияти (Бармоқ) вазни ҳисобига тўлдирган. Ҳамза Ўзбекистон маданияти тарихи ривожига нафақат шоир ва драматург, балки театр арбоби, бастакор ва мусиқачи сифатида ҳам сезиларли из қолдирган. Бугун Ўзбек давлат академик ва драма театри унинг шарафига номланган.

1889 йил 22 февраль куни (6 март) табиб оиласида туғилган. Мактабда савод олгач, мадрасада сабоқ олади. Камбағаллар учун бепул мактаб ташкил этади ва унда дарс беради. Шеър ёзишни 1899 йилдан, ўзбек маънавиятшунослари Муқимий ва Фурқатлар ижодидан илҳомланиб ёза бошлайди. Ҳамзанинг инқилоб йилларидан олдинги асосий асари ўзбек ва тожик тилларида ёзилган шеърий “Девон” (1905 - 1914) асари вафот этганидан сўнг нашр этилган.

“Девон”нинг айрим ғазалларида анъанавий айрилиқ севги тимсоли билан бир қаторда, ижтимоий тенгсизлик фарқи мавжуд. Ҳамзанинг биринчи нашрдан чиққан “Рамазон” (1914), “Янги бахт” достони (1915), “Заҳарланган ҳаёт” (1916) деб номланган асарлари ҳам ушбу мавзуларга уйғунлашган.

1916 – 1919 йилларда Ҳамза еттита шеърий тўпламини нашр этади, уларда шоирнинг инқилобий-демократик маънавиятшунослик йўлидан инқилоб жангчиси томон ўтгани сезилади. “Хушбўй атиргул” тўпламидан жой олган шеърлари ўзбек тилидаги пролетар шеъриятнинг илк намуналарига айланди.

Октябрь инқилобидан сўнг, 1917 йил Ҳамза Қўқон ва Фарғонада иштирок этиб, Туркистон фронтида Қизил Армияга хизмат кўрсатувчи сайёр театр ташкиллаштиради, Туркфронт Сиёсат бўлимида ишчи бўлиб хизмат кўрсатади, кейинроқ туман сиёсат маънавият бўлимида ишлайди. 1918 йил у ўзбек совет драматургиясидаги илк асар бўлган “Бой ила хизматчи” саҳна асарини яратади.

Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” (1926), “Паранжининг сирлари” (1927) каби асарлари ҳам жуда машҳур бўлиб, уларда ўзбек аёлининг инқилоб йилларидан аввалги аччиқ ҳаёти ҳақида гапирилади. Унинг қаламига бир неча ўнлаб қўшиқлар мансуб.

Ҳамзанинг мусиқий меросининг барчаси сақланиб қолмаган. Айрим қўшиқлари “Фарғона, Бухоро ва Хива қўшиқлари” (1931) тўпламидан жой олган қўшиқларининг бир қисми таниқли ўзбек қўшиқчиларидан ёзиб олинган. Ҳамза ижтимоий ҳаётда аёлларнинг озодлиги учун курашган, миллатпараст ва жаҳолатчиликни фош қилган. Ҳамза ғазабга тўла ақидапарастлар оломони томонидан ўлдирилган.

Ижодий ишлари

“Девон” (1905-14)
“Рамазон” (1914)
“Янги бахт” (1915)
“Заҳарланган ҳаёт” (1916)
“Хушбўй атиргул” (1919)
“Бой ила хизматчи”
“Майсаранинг иши” (1926)
“Паранжининг сирлари” (1927)
“Фарғона, Бухоро ва Хива қўшиқлари” (1931)

Расмлар галереяси