Бегали Қосимов

Таваллуд топган сана: 19 dekabr 1942 йил

Вафот этган сана: 2004 йил

Туғилган жой:Қашқадарё вилояти

Йўналишлар: Адабиётшунослар

6775

Таржимаи ҳол

Бегали Қосимов (19 декабрь 1942 йил туғилган) — Филология фанлари доктори (1984), профессор (1986), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. (1999)

Бегали Қосимов Қашқадарё вилоятининг Денов туманида туғилган.

1958 йилдан 1963 йилгача Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. 1963-1966 йилгача аспирантурада ўқишни давом эттирган. Филология номзодлик ишини “Мирмуҳсин Шермуҳаммад Фикрий ва уни адабиётда тутган ўрни” мавзусида ёқлаган.

1966 йил у Тошкент давлат университетининг ўзбек адабиёти кафедрасида фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган, кейин катта ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаб келди. 1984 йилда “ХХ асрнинг бошланишида ўзбек шеърияти” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1986 йилда профессор бўлди.

Бегали Қосимов 10 дан ортиқ илмий асар, дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар муаллифидир. У 1993 йилдан бошлаб Миллий уйғониш даври адабиёти кафедрасининг мудири ва асосчиси эди. Бундан ташқари, олим мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёт муаммолари ҳақида 10 та илмий тадқиқот олиб борган. Мирмуҳсин Шермуҳамедов (1967), Абдулла Авлоний (1979), Исмоилбек Гапирали (1992), Маҳмудхўжа Беҳбудий (1997) ва бошқа асарлар муаллифи ҳисобланади.

Расмлар галереяси