Қосимов Асқар Асрорович

Таваллуд топган сана: 1946 йил

Вафот этган сана: 1985 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

4988

Таржимаи ҳол

Асқар Қосимов қисқа умр кўриб, адабиётимизда чақмоқдек чақнаб ўтган шоирлардан биридир. У ҳассос шоир сифатида элга танилди. Илк шеърларидаги самимият, табиийлик, соддалик, халқона тиниқ оҳанглар шеърият мухлисларига тезда манзур бўлди. Шеъриятда рост гапиришни, туйғуларини ранг-баранг оҳангларда, ёрқин тимсолларда жонлантиришни яхши кўрарди. У озод фикрлар шоири эди.

Кичик ҳаётий лавҳалар, оний лаҳзаларни суратлантириб, чуқур шоирона умумлашмалар чиқариш, Асқарнинг севимли поэтик усулларидан бири эди. Эҳтиросли хитоблар, кучли саволлар воситасида шеърга чуқур ҳаёт, фалсафий мазмун бағишлаш ва уни ҳарорат, ҳаяжон билан ўқувчи юрагига етказиш, шоир ижодида етакчи ўрин тутади.

У 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. Ҳозирги Миллий университетнинг филология факультетини битириб, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир лавозимида ишлади.

Асқар Қосимов 1985 йилда бевақт вафот этган.

 Унинг оташин мисралари, қайноқ шеърлари барҳаёт яшаб келмоқда:

  • «Фаввора» (1974)
  • «Мовий осмон» (1977)
  • «Замин кўрки» (1979)
  • «Толбаргак» (1980)
  • «Кўнглим кабутари» (1982)

Шунингдек, «Сирлар» (1985) ва «Обида» («Турди Фароғий») каби шеърий драмалари тўпламлари босилиб чиққан.

Асқар Қосимов моҳир таржимон сифатида ҳам тилга тушган. Буюк юнон драматурглари Эсхил («Занжирбанд Прометей») ва Еврипиднинг («Медея») трагедияларини, шоир маҳорат билан ўзбек тилига ўгирган ва алоҳида-алоҳида китоб қилиб чиқарган.
Асқар Қосимов ўтган асрнинг 70-йилларида ҳассос шоир сифатида элга танилди. Илк шеърларидаги самимият, табиийлик, соддалик, халқона тиниқ оҳанглар шеърият мухлисларига тезда манзур бўлди. Айниқса, унинг:

 

Бугун қўшни чорбоққа 
Келин тушди ёр-ёр. 
Иложим йўқ бормоққа, 
Кўникаман зор-зор, -
деб бошланадиган ва халқ қўшиклари руҳида, маъюс оҳангларда битилган «Ёр-ёр» шеъри кўпчилик севиб ўқийдиган асарга айланиб кетди.


Асқар Қосимов шеъриятда рост гапиришни, туйғуларини ранг-баранг оҳангларда, ёрқин тимсолларда жонлантиришни яхши кўрарди. У озод фикрлар шоири эди.
Асқар ёниб ижод қилган пайтларда дил дардларини бемалол сўзлаш, халқ ва жамиятдаги ҳақиқий аҳволни очиқ айтиш мумкин эмас эди. Ҳукмрон мафкура ижод аҳлидан сохта шўро ғояларини тарғиб ва ташвиқ қилишни қаттиқ талаб қилар, бу мафкура тоғорасига сиғмаган фикрлар тазйиқ остига олинар эди. Бармоқ билан санарли шоирларгина бу тазйиқлардан норозилигини турли мажозлар, ташбеҳларга ўраб ифодалашга уринишган. Бунинг учун ҳам, катта дадиллик, ижодий жасорат зарур эди.

Асқар ана шундай жасур шоирлар жумласига киради.
Масалан, у «Узилган чечаклар» шеърида ёзади:

 

Сув узра раъноми, сув узра гулми
Майлини оқимга топширган?
Чинданам дарёми, чинданам сувми
Бир даста чечакни гирдобда шопирган?
Соҳилда бацрайиб турган эй майсалар!
Гапиринг,
Тилингиз бор бўлса!
Чечаклар қирюққа чицолмай чайқалар...
Наҳош гул шунчалар хор бўлса?


Ана шундай эҳтиросли хитоблар, кучли саволлар воситасида шеърга чуқур ҳаёт, фалсафий мазмун бағишлаш ва уни ҳарорат, ҳаяжон билан ўқувчи юрагига етказиш, Асқар ижодида етакчи ўрин тутади.

Расмлар галереяси