Каримова Розия Зариф қизи

Таваллуд топган сана: 1916 йил

Вафот этган сана: 15 mart 2011 йил

Туғилган жой:Қозон

Йўналишлар: Раққос ва раққосалар

8156

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон халқ артисти Розия Зариф қизи Каримова – балет артисти, ўзбек халқ рақслари ижрочиси, балетмейстер, хонанда, педагог, санъатшунос, ўзбек рақси назарияси билимдони ва асосчиси.

1929 йил Фарғона тиббиёт техникумининг тайёрлов курсларига ўқишга киради ва у ерда мунтазам равишда бадиий ҳаваскорлик билан шуғулланиш билан бирга, тўгаракка раҳбарлик қилади. 1930 йил ҳаваскор концерт фаолиятларидаги алоҳида ўрни боис, уни ЎзССР Совет халқ комиссарлиги томонидан Самарқанд театрининг театр студиясига юборишади. У ерда бир вақтнинг ўзида ўқиб ишлайди. Натижада, театр Самарқанддан Тошкентга ўтказилади ва Алишер Навоий номидаги Ўзбек академик опера ва балет театрига айланади. Бутун ижодий фаолияти давомида ушбу театр артисти бўлган.

1937 йил Москвадаги санъат ўн кунлигида миллий рақс ижроси учун “Ҳурмат белгиси” ордени билан мукофотланган. 1939 йил Катта Фарғона канали қурилишидаги ижроси учун “Фидокорона меҳнатлари учун” медали билан тақдирланган. 1942 йил “Даврон ота”, “Ўзбекистон шамшири”, “Лайли ва Мажнун” ва “Гулсара” операларидаги рақс ижроси учун ЎзбекССРда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлади.

1950 йил ўзбек санъати соҳасидаги фаолияти ва ЎзбекССРининг 25-йиллик юбилейи муносабатлари билан Ўзбек ССР халқ артисти унвонига эга бўлган. 1951 ва 1959 йиллар “Меҳнат аълочиси” медаллари билан мукофотланган. 1958 йил СССР Маданият вазирлиги томонидан “Аъло даражалик меҳнати учун” нишони билан тақдирланган.

Халқаро мукофот лауреати, 17 та китоб ва ўзбек рақси назарияси ва тарихи бўйича ўқув қўлланма муаллифи.

Розия Қориева раҳбарлиги остида кўплаб ёрқин иқтидор соҳибалари таҳсил олган ва шарафли артистлик унвонлари ва ҳукумат мукофотлари билан тақдирланганлар. Бернара Қориева, Раъно Низомова, Иброҳим Юсупов, Дилафруз Жабборова, Шокир Аҳмедов, Дилбар Абдуллаева, Карима Узоқова, Сивилья Тангуриева, Қодир Мўминовлар Розия Қориевани ўз устози деб билишади.

Бугунги кунда Тамара Хоним, Мукаррама Турғунбоева, Розия Каримоваларнинг кўплаб издошлари рақс санъати ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Улар “Офарин” рақс театрида, “Сабо”, “Ўзбегим юлдузлари”, “Ўзбегим ёшлари” ва бошқа рақс жамоаларида самарали фаолият юритиб келишмоқда.

“Ҳурмат белгиси” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган.

Ҳаётдан 2011 йилнинг 15 март куни кўз юмган. Тошкентдаги Минор қабристонига дафн этилган.

Расмлар галереяси