Таржимаи ҳол
Қориёқубов Муҳитдин (1896 – 1957) – хонанда (баритон), театр арбоби, ўзбек мусиқа театри асосчиларидан бири. Туркистон Республикасининг биринчи xалқ ҳофизи (1923). Ўзбекистон xалқ артисти (1936).
Москвадаги Давлат театр санъати институтининг вокал бўлимини битиради (1922-24). Театр фаолиятини Фарғона хaлқ-пуфлама оркестрини яратишдан бошлаган (1919). Ҳ.Ҳамза билан ҳамкорликда 1918 йил “Мусулмон ёшлар драматик труппаси”да иштирок этади. 1918-21 йиллар фронтларда иштирок этади. 1925 йил Париж ва Берлиндаги Бутун жаҳон кўргазмасида ўзбек қўшиқларини ижро этган. 1926 йил Ҳ.Ҳамзанинг “Сиёсий труппалалари” спектаклларида концерт-этнографик ансамбль ташкил этиб, у кейинчалик Ўзбек мусиқа театри асосига айланган. Тошкент, Андижон, Қўқонда мусиқали театр ташкил этилишида иштирок этган. Ўзбек мусиқали театри асосчиси ва бадиий раҳбари (1926).
1929-39 ҳамда 1946-50 йиллар – Ўзбек филармонияси директори, 1932 йилдан бадиий раҳбари. Ўзбек театри ва опера балети яккахон хонандаси (1939-47). Ижро этган партиялари орасида: Султонбек (Ўлмас Хожибоевнинг “Аршин мал-алан”), Ҳусраф (Успенский ва Мушелларнинг “Фарҳод ва Ширин”), Науфаль (Р. Глиэр ва Т. Содиқовларнинг “Лайли ва Мажнун”), Улуғбек (А. Козловскийнинг “Улуғбек”), Маҳмуд Таробий (О. Чишконинг “Маҳмуд Таробий”), Эр Тарғин (Е. Брусиловскийнинг “Эр Тарғин”), Генерал губернатор (М. Ашрафий, С. Василенколарнинг “Бўрон”).
У Ўрта Осиё Россияга қўшилиши бўсағасида Фарғонада туғилди. Бу – буюк миллий феодал анъаналарга эга, ҳақ-ҳуқуқсиз аёллар шаҳри эди. Камбағал кўп фарзандли оилада туғилган болакай бир вақтнинг ўзида ҳам миллий, ҳам оврупача маданият сари интилган, шаҳарда ҳарбий пуфлама оркестрни завқ ила тинглар ва доим миллий қўшиқларни нотасиз ва ҳеч қандай жўрликсиз куйлар эди.
Тақдир чарҳпалаги 1918 йил иқтидорли йигитни Ҳ.Ҳамза билан учраштиради, Ҳамза унга қўшиқлар ва саҳна кўринишлари ёзади. Улар биргаликда “Мусулмон ёшлар драматик труппаси” яратилишида иштирок этишган. Ўша вақтлардаёқ унинг кучли эркакона баритон овози атрофдагиларни ҳайратга соларди. Қори Ёқубов саҳна фаолиятини 1919 йил Фарғона халқ пуфлама оркестри яратилишидан бошлаган ва у билан бир неча йил намойишлар қилган. Бу жуда иқтидорли драма актёрлари эди.
1922-1924 йиллар Москвадаги Давлат театр санъати институтининг вокал бўлимида таҳсил олади. Бу ерда у янгилик яратган режиссёр Вс. Мейерхольд ва унинг хотини Зинаида Райхлар билан яқиндан гаплашган. Москвалик ҳамкасбларидан кўп нарса ўрганган, ўзига оврупа маданиятининг янгиликларини жам қилган ва ўзининг Собинов, Нежданов, Обухов каби атоқли рус қўшиқчи ўқувчилари билан мақом санъати сирлари билан сидқидилдан бўлишган.
Қори Ёқубов 1923 йил Туркистондаги гастроль концертларда Тамара Хоним билан танишади ва 1925 йилга келиб, улар биргаликда ўзбек халқ қўшиқларини Париж ва Берлиндаги “Шуберт-холл”даги Бутун жаҳон кўргазмасида намойиш этишган. Оврупаликлар Қори Ёқубовни “Ўзбек Шаляпини” деб номлашган. 1926 йил у ўзбек, арман, озарбайжон, қирғиз ва бошқа миллатлардан иборат концерт-этнографик ансамбль таркибини яратади. Ўзининг ансамбли билан Қори Ёқубов бутун собиқ Союз бўйлаб гастроль сафари уюштиради. Ёшлигидан у миллий театр яратишни орзу қиларди ва Тошкент, Андижон ҳамда Қўқонда мусиқали театр ташкиллаштиришда бевосита энг фаол иштирок этди ҳам.
М. Қори Ёқубов — Ўзбек мусиқали театр асосчиси ва бадиий раҳбари (1926). 1934 йил Москва консерваторияси қошида ўзбек опера студиясини ташкил этади, кейинчалик у Тошкентдаги опера ва балет театрига айланади. Қори Ёқубов опера студиясини икки йиллик бошқарувида Ўзбекистоннинг энг чекка нуқталаридан ўнлаб ёш иқтидор соҳиблари театр ва мусиқа санъатининг энг маҳоратли усталари томонидан тайёргарлик кўришди. Бу студияда Муҳтор Ашрафий, Ҳалима Носирова, Карим Зокиров, Мутал Бурҳонов, Сулаймон Юдаков, Толибжон Содиқов, Бобораҳим Мирзаев каби Ўзбекистон мусиқа санъатининг келажак машъаллари етишиб чиқди.
Тез орада, Қори Ёқубовнинг бошқа — ўзбек операсини яратиш орзуси рўёбга чиқди. 1939 йилнинг июнида Ўзбек мусиқали театри саҳнасида М. Ашрафий томонидан ёзилган биринчи ўзбек операси “Бўрон”нинг премьераси бўлиб ўтди, унда Қори Ёқубов генерал-губернатор партиясини ижро этган. Бу ерда кетма-кетликда В. Брусиловскийнинг “Ёр Тарғин”, Т. Содиқов, Р. Глиэрларнинг “Лайли ва Мажнун” операларининг премьераси бўлиб ўтиб, уларда Ўзбек опера ва балет театри етакчи солисти Қори Ёқубов бош ролларни ижро этган. Опера театридаги ишини у Ўзбек филармониясидаги директорлик ва бадиий раҳбарлик фаолияти билан жамлаган.
Қори Ёқубовнинг сермазмун ижодий ҳаёти, вокал санъатига тўла жонбозлиги ила саккиз йил давом этди. У 1947 йил қатағон қилинади ва 1955 йил озод этилади. Сургундан киртайиб қайтса-да, ҳаётдаги ягона манбаси – мусиқага бўлган ишончини йўқотмайди. 1956 йилнинг январидан Қори Ёқубов яна филармония солисти бўлади. Кейинроқ, Эстрада театрига таклиф қилиниб, унда халқ қўшиқлари, опера ариялари ва романслар ижро этади.
1957 йилнинг январида Муҳитдин онаси, хотини ва беш нафар фарзанди билан тунда Иқболхоннинг уйига қайтади. Йўл сирпанчиқ эди: у кириш эшиги тагига йиқилади. Бахтсиз ҳодиса туфайли, тос суяги синади. Орадан икки ҳафта ўтгач, 1957 йилнинг февраль ойида Қори Ёқубов вафот этади. Уни Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этишади, Ўзбекистон маданиятининг атоқли арбоби умрбод ором топади.
Роза Эдуардовна бу буюк артист хотирасини Иқболхон ва Тамара Хонимларнинг уйида нақадар ардоқ ила сақлаганини сўзлаб беради. Ажойиб бас соҳиби Қўрқмас Муҳитдинов ўз олдида тумор ўрнида Ўзбекистон халқ артисти Қори Ёқубовнинг суратини олиб юрарди. Замондошлари Тамара Хонимни олтин дейишса, Қори Ёқубовни бебаҳо олмос дейишарди, таъкидлайди Роза Муҳторова.
“Қизил Меҳнат Нишони” ордени ва медаллар билан тақдирланган. Ўзбек давлат филармониясига М. Қори Ёқубовнинг номи берилган.
ЎзР президенти фармони билан, 2000 йил Муҳитдик Қори Ёқубов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган, Халқ қўшиқлари академияси ва Тошкент кўчасига унинг номи берилган.