Комилов Усто Олим

Таваллуд топган сана: 1875 йил

Вафот этган сана: 1953 йил

Туғилган жой:Марғилон

Йўналишлар: Раққос ва раққосалар

13431

Таржимаи ҳол

Уста Олим Комилов (1875-1953) — мусиқачи, балетмейстер, хореограф. ЎзССР халқ артисти (1937). Меҳнат қаҳрамони (1932). “Усулчи” — Ўзбек мумтоз хореография билимдони, мумтоз ўзбек рақс усуллари ва ҳаракатлари тадқиқотчиси.

Марғилонда туғилган. Маълум касбий тарбияга эга эмас артистлар тоифасига киради.

Олим Комилов меҳнат фаолиятини аравасозликдан бошлаган. Маълум вақтдан сўнг у ҳофизларнинг куйларини ҳиргоя қилишни ва кўплаб усулларни уришни бошлайди. Иш ўртасидаги танаффусларда у қўлига паднисни олиб, маҳорат ила таниқли дойрачиларга тақлид қиларди. Уни оилавий тантаналарга чақиришар, у эса дойра ва ноғорада жўр бўларди. Сўнгра, таниқли марғилонлик яллачи Саломат холага жўр бўлади. Кунлардан бир куни барча марғилонлик усулчилари ва раққослар орасидаги тантанада Олим Комилов артист деб тан олинади.

1918 йил Қизил Армия таркибида иштирок этган биринчи рақс труппаларини ташкил этган. 20-йиллар турли тарғибот гуруҳларида ишлаган. 1926 йилдан 1929 йилгача биринчи ўзбек этнографик балетмейстерлик гуруҳи яратувчиларидан бири, кейинроқ унинг қошида биринчи республика рақс мактаби очилган.

1929-39 йиллар Ўзбек мусиқали театри, 1939 йилдан Навоий номидаги театр балетмейстери. Рославецнинг “Пахта” (1933), Талнинг “Шоҳида” (1939), Брусиловскийнинг “Гуландом” (1940) каби биринчи ўзбек балетларини саҳналаштиришда иштирок этган. Ф. В. Лопоуховга Василенконинг “Оқбилак” (1943) балетини саҳналаштиришда маслакдош бўлган.

Ўзбек рақс мактабининг1-сонли этнографик гуруҳи Ўзбек мусиқали театри студиясида (1926-29 йиллар), Тамара хоним номидаги республика балет мактабида (1933-34 йиллар), Навоий номидаги театрнинг балет студияси ва солистлар синфида (1939-53 йиллар) дарс берган. Ўқувчилари орасида: Тамара Хонум, Г. Б. Измайлова, М. Турғунбоева, Х. А. Комилова, Г. Н. Маваева, К. Юсупова. Биринчи халқаро миллий рақслар фестивали лауреати (Лондон 1935 йил).

1935 йил Лондонда бўлиб ўтган биринчи халқаро миллий рақслар фестивалида “Пилла” рақсини яккахон ижрочиси Тамара Хоним Олтин медалга сазовор бўлган. Ушбу рақс биргина мусиқий асбоб – дойра усули остида ижро қилинган.

Дойрачининг моҳирона ижроси барчани лол қолдирган, тинимсиз қарсак чалинган. Гарчи, бу раққосалар танлови бўлса-да, Буюк Британия қироличаси Елизавета I нинг таклифига биноан, Уста Олим Комилов ҳам олтин медаль совриндорига айланган. Моҳир ижрочининг ўнг қўлида дойра чалаётган намунаси Лондон музейларидан бирига ўрнатилган.

“Бу қўл оддийгина мусиқа асбоби орқали ҳайратланарли оҳанг симфониясини янгратади, терига тортилган узуклар ўйинга жўр бўлиб туради”, дея изоҳ қолдирилган.

Исталган ўзбек мусиқа асбоблари ансамблида дойра ва ноғора каби усул берувчи асбоблар жуда муҳим ўрин тутади, зеро, усул барча ўзбек мусиқа турларининг асосидир. Дойра-устаси бўлиш учун маълум бир белгиланган мутахассисликни танлаш керак эди. Олим Комиловни рақс ўзига жалб қилган. У раққосанинг ҳар бир ҳаракати маълум бир туйғуни ифода этишини чуқур тушунган. Олим ҳам бармоқларини “азобланиш ва кулиш”га ўргатади. Орадан бир неча ўн йил ўтиб, дунёнинг йирик мусиқачилари унинг “оҳангларнинг  бутун бир симфониясини” чилдирма каби кўзга ташланмайдиган асбоб орқали чиқаришига ҳайратланишган.

Раққосаларга жўр бўлувчи дойрачилар ўз касб маҳорат сирларини, ўнлаб усулларни, усулнинг ўзига яраша ҳаракати бўлганлиги боис, усул ҳаракатлари ҳам авлоддан авлодга узатиб боришади. Одатда, раққосларнинг устози ва “балетмейстерлари” кўпинча дойрачилар бўлишган.

Уста Олим Комилов 1953 йил Тошкентда вафот этган. У “Чиғатой” мемориал қабристонига дафн этилган.

Расмлар галереяси