Иброҳим Усто Комил ўғли

Таваллуд топган сана: 1928 йил

Вафот этган сана: 2002 йил

Туғилган жой:Фарғона

Йўналишлар: Миллий ҳунармандлар

6475

Таржимаи ҳол

Иброҳим Комилов–кулол, уста-керамист “наққош”, кулоллар сулоласининг еттинчи авлоди, буюк Уста – Фарғона водийсидаги кулолчиларнинг устози ҳисобланган оқсоқол, Ўзбекистон халқ рассоми ва Ўзбекистон халқ устасидир.

Иброҳим Комилов 1928 йилда, Фарғона вилоятининг Риштон туманида Уста Комил, буюк Уста ўғли – Фарғона водийсидаги кулолчиларнинг устози ҳисобланган оқсоқол Абдулла Кулол (Кали Абдулло)- оиласида, еттинчи авлод бўлиб дунёга келган.

У кулолчилик санъатини отаси Уста Комилдан ва амакилари Уста Додо ва Уста Мадамин (Мулла Мадамин Ахун), ҳамда машҳур кулол устаси-кўзагар, XIX аср машҳур усталаридан бўлган Бобо Хожи Мирсалимов шогирди Уста Мирсодиқдан ўрганган.

Уста 60 йил давомида Риштон керамик заводида фаолият юритган. У кулолчиликнинг турли йўналишлари, чиннипазлик, чизмалар, шакл ва турли хил кулолчилик учун зарур бўлган лой қоришмалари технологиялари бўйича, энг машҳур усталардан бири бўлган.

У кулолчилик учун ишқор лойини янада мукаммаллаштириш ва уни ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Тошкентдаги Баранов керамик артелида таълим олган. Ригада ижодий сафарда бўлган. Ўзбекистондаги ва ҳорижий кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.

Устанинг ижодий ишлари Ўзбекистон Давлат музейи, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Фарғона вилояти музейи, Москва Шарқ санъати музейи, Санкт-Петербург этнография музейи, Давлат Эрмитажи ва хорижий тўпламларда учрайди. 1997 йилдан бери “Ҳунарманд” Ўзбекистон халқ усталари Ассоциацияси аъзоси.

И.Комилов – Риштондаги ҳашар ёрдамида қуриб битирилган XII асрнинг машҳур ислом дини тарғиботчиси Бурханиддин ал- Марғиноний мақбарасини безатиб турган ёғоч ўймакорлиги дизайнини муаллифи саналади.

Мукофотлари

  • «Ўзбекистон халқ рассоми» (1973 й.)
  • «СССР Давлат мукофоти лауреати» (1983 й.)
  • Ўзбекистоннинг меҳнат зафарлари китоби “Меҳнат”га киритилган (1984 й.)
  • ПРООН ЮНЕСКО «Устоз-шогирд» дастурининг стипендияси соҳиби (1996 й.)
  • «Ўзбекистон халқ устаси» (1998 й.)

Авлоди

  • Қизи — Халима Эргашева, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Ўғли — Комилов Исмоилжон, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Ўғли — Комилов Исроил, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Ўғли — Комилов Музаффар, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Ўғли —Комилов Шарофиддин, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.

Шогирдлари

  • Ашурали Юлдашев, уста-кулол, , Меҳнат Қизил Байроғи ордени, Халқлар Дўстлиги орденлари, СССР ВДНХ медали билан тақдирланган.
  • Шарафиддин Юсупов, уста-кулол, “наққош”, Ўзбекистон бадиий академияси академиги.
  • Рустам Усманов, уста-кулол, “наққош”,Ўзбекистон бадиий академияси аъзоси, “Ҳунарманд” миллий ҳунармандчилик усталари асоциацияси аъзоси.
  • Музаффар Саидов, уста-кулол, “наққош”,Ўзбекистон бадиий академияси аъзоси, “Ҳунарманд” миллий ҳунармандчилик усталари асоциацияси аъзоси.
  • Кимсанбой Абдуқодиров, уста-кулол, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Набижон Қодиров, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Кимсанбой Ғанижонов, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Элибоев Ғанижон, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Юлдашали Эргашев, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.
  • Нимадали Эргашев, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш техникаларидан хабардор.

Расмлар галереяси