Қодиров Пиримқул

Таваллуд топган сана: 25 oktabr 1928 йил

Вафот этган сана: 21 dekabr 2010 йил

Туғилган жой:Тожикистон

Йўналишлар: Ёзувчилар

57860

Таржимаи ҳол

Пиримқул Қодиров — тарихшунос, ёзувчи, фан арбоби. У Ўзбекистоннинг бадиий тарихий ўтмишининг қайта яратилишига кўп куч ва вақт сарфлаган. 1981 йил “Юлдузли тунлар” романи учун П. Қодировга Ҳамза номидаги республика давлат мукофоти тақдим этилган. Кейинроқ, “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” шарафли унвони билан тақдирланади.

Пиримқул Қодиров 1928 йил 25 октябрь куни Туркистон тоғ тизмаси этагидаги Тожик ССРи Ўра Тубин туманининг Кенгкўл қишлоғида туғилган. Унинг отаси умрининг катта қисмини тоғларда чўпонлик қилиб ўтказган ва бўлажак ёзувчининг хотираларида арча ўрмонлари, дарё қоялари ва кескин қияликлардаги чўпоннинг оғир меҳнати ўрнашиб қолади – буларнинг бари кейинроқ унинг “Қора кўзлар” романида ифодаланади.

П. Қодировнинг ўсмирлик йиллари шафқатсиз уруш йилларига тўғри келади. Ўқиши саккизинчи синфдан тўхтатилади ва фронтга кетган катталар ўрнига П. Қодиров она қишлоғидаги колхозда ҳайдовчи, ўроқчи, подачи бўлиб ишлайди.

Уруш тугаганидан сўнггина у ўқишини Тошкентдаги тайёрлов бўлимида давом эттира олади, кейин эса ТошДУнинг шарқшунослик факультетида таҳсил олади.

П. Қодировнинг биринчи китоби “Талабалар” 1950 йил талабалик кезлари чоп этилган. Ёш насрнафиснинг иқтидори зийрак ёзувчи Абдулла Қодирий эътиборини тортади. У Қодировнинг устозига айланади ва Москвага ўқишга боришни таклиф қилади.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси тавсияномаси билан, 1951 йил П. Қодиров Горький номидаги Адабиёт институтининг аспирантурасига ўқишга топширади ва диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади. Сўнгра, тўққиз йил давомида у СССР Ёзувчилар уюшмасида ўзбек адабиёти маслаҳатчиси бўлиб ишлайди. Москвада ўтган ўн икки йиллик умри уни маънан бойитди. Бу ерда у XX аср Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг чақириқлари билан боғлиқ катта ўзгаришлари сабаб, фаол фуқаролик фаолиятига шайланган ёш зиёлиларнинг янги авлоди ҳақидаги ўзининг “Уч тулпор” номли биринчи романини ёзади.

1958 йил бу каби романлар саноқли бўлган, шу боис, П. Қодиров атоқли ёзувчи Констанин Симонов эътиборини тортади. “Уч тулпор”ни тезлаштирилган таржимада ўқиб кўриб, К. Симонов у ҳақда илиқ фикр билдиради ва муаллифга самимий мактуб йўллайди. Романнинг рус тилидаги таржимаси 1959 йил чоп этилади ва Москвада бўлиб ўтган ўзбек ижодий ўн кунлигида қозоқ адабиёти арбоби Мухтор Ауэзов унга юқори баҳо беради. Шундан сўнг “Уч тулпор” Москва ва Тошкентда кенг чоп этилади.

П. Қодировнинг лавозим суиистеъмолига дуч келган тоғ чўпонларининг драматик ҳодисаларига бағишланган “Қора кўзлар” номли иккинчи романи ҳам китобхон олқишига сазовор бўлган. Роман рус ва литовск тилларига ўгирилиб, Москва ҳамда Каунасда чоп этилади.

П. Қодировнинг ишчилар қаҳрамонлигига бағишланган “Менинг хазинам” қиссаси асосида “Сенинг изларинг” фильми суратга олинган. Шунингдек, “Ҳуррият” ҳамда “Мерос” қиссалари ҳам экранлаштирилган. Ушбу асар қаҳрамонлари ўрнида пахтачилар, метрополитен лойиҳачилари, қурувчилар каби замондошларимиз гавдаланади. П. Қодиров қаҳрамонларининг инсоний жозибаси уларнинг меҳнаткашлиги, тўғрисўзлиги ва жамиятимизнинг ахлоқий тараққиёти учун эҳтиросли фуқаролик курашидан келиб чиқади.

Ушбу сифатлар, айниқса, “Олмос камар” романида намоён бўлади. Бу роман 1983 йил СССР Ёзувчилар уюшмасининг мукофотига сазовор бўлган ва 1987 йил вьетнам тилига таржима қилиниб, Ханоеда чоп этилган.

Университет таълимига эга тарихшунос П. Қодиров Ўзбекистоннинг бадиий тарихий ўтмиши қайта яралишига кўп куч ва вақт сарфлайди. Унинг томонидан 1969-1978 йиллар “Юлдузли тунлар” романи ёзилиб, кўплаб тортишувларга сабаб бўлган. Хайрихоҳ танқидни инобатга олган ҳолда, муаллиф романни қайта тўғирлаган. “Юлдузли тунлар” кўп карра Москвада ва Тошкентда нашрдан чиққан, роман, шунингдек, “Халқлар дўстлиги” обуна журналида ҳам чоп этилган. Роман ҳинд ва урду тилларига таржима қилинган. Шунингдек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ тилларида чоп этилган. 1981 йил “Юлдузли тунлар” романи учун П. Қодировга Ҳамза номидаги давлат мукофоти топширилади.

Болакай китобхонлар учун П. Қодиров қизиқарли йўналишдаги қиссалар ёзган – “Акромнинг саргузаштлари”, “Нажот” ва “Яйра институтга кирди”. Ёзувчининг кичик асарлари орасида ўткирсюжетли ҳикоялари “Жон ширин” ва “Умид” асарлари оммабоп бўлган. “Умид” – рус, украин ва бошқа тилларга таржима қилинган.

П. Қодировнинг бадиий тил ва ижодий жараён ҳақидаги илмий асарлари ҳам машҳур – улар “Адабиёт назарияси” академик икки боблигида ўзбек тилида нашрдан чиққан. П. Қодиров таржимонлик ишига ҳам ўз ҳиссасини қўшган – у ўзбек тилига Л. Толстойнинг “Казаклар”, М.Ю. Лермонтовнинг “Бэла”, Ф. Фединнинг “Биринчи қувончлар”, туркман ёзувчиси Х. Деряевнинг “Тақдир” романи ва тожик ёзувчиси П. Толиснинг “Ёз” номли қиссасини таржима қилган.

Қирқ йиллик ижодий фаолияти давомида П. Қодиров китобхоннинг юқори талабини қондирувчи китоблар ёзади. Уларнинг энг яхшилари республика чегарасидан ташқарида машҳур бўлганлигини “Ҳақиқат”, “Адабий газета” газеталари, “Янги дунё”, “Халқалар дўстлиги” ва “Адабий кўзгу” журналлари саҳифаларида берилган баҳо тасдиқлайди.

Ёзувчилик шарҳлари орасида “Ўзбекистон маданияти” газетаси саҳифаларида чоп этилган Ч. Айтматовнинг қисқа телеграмма матни алоҳида эътиборга лойиқ. Пиримқул Қодиров таваллудининг эллик йиллигида бутун дунёга таниқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов унга дўстона илиқ муносабатда бўлиб, “Биз сен билан нафақат тенгқур, балки ҳамфикр ҳаммиз, деб ҳисоблайман. Насрларинг орқали сен замонавий ўзбек адабиётини чўққиларга кўтаряпсан”, деган.

60-йилларда Пиримқул Қодиров “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган ва китобхон томонидан илиқ кутиб олинган “Авлодлар довони” номли янги тарихий романи билан қайтади.

1990-2000 йиллар П. Қодиров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фан ва маданият қўмитасининг раиси ўринбосари, раиси лавозимларида ишлаб, мамлакатимизнинг фан, адабиёт ва санъати ривожига улкан ҳисса қўшади.

П. Қодиров, деярли, олтмуш йиллик серқирра ижодий фаолияти давомида долзарб маънавий-ахлоқий мавзуларда ўнлаб ҳикоя ва қиссалар, “Уч тулпор”, “Қора кўзлар”, “Юлдузли тунлар”, “Авлодлар давони”, “Она лочин видоси” каби романлар, “Тил ва халқ”, “Амир Темур тимсоли” каби тарихий-маънавий китоблар ёзиб, ўзбек адабиётидан муносиб ўрин эгаллаган.

Ёзувчининг асарлари асосида бир қатор видеофильмлар суратга олинган ва спектакллар саҳналаштирилган, энг сара асарлари дунёнинг кўплаб тилларига ўгирилган.

П. Қодиров мустақиллик йиллари, айниқса самарали ижод қилади. Моҳир қаламкашнинг ёрқин асарлари халқимизнинг бой ўтмиши, атоқли аждодларининг ҳаёти ва ижодига, бебаҳо меросимизнинг моҳияти ва ўрнига бағишланган, унинг замондошларимизнинг жасоратли меҳнати, мамлакатимизда содир бўлган туб ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақидаги публицистик мақолалари кенг омма эътирофига лойиқ топилган.

П. Қодиров бир неча бор Олий Мажлис депутатлигига сайланган, давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган, фан ва маданият, миллий маънавиятимиз тараққиётида жонбозлик кўрсатган.

П. Қодиров танили ёзувчи, иқтидорли ташкилотчи сифатида миллий ғоя тамойилларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида тинимсиз меҳнат қилган. Сўнгги йиллар у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида наср бўйича раис бўлиб ишлаган. У кўплаб ёш иқтидор соҳиблари учун талабчан ва меҳрибон устоз бўлган.

Пиримқул Қодировнинг ўзбек адабиёти ва маданияти ривожи олдидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб равишда баҳоланган. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” ва “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” шарафли унвонларига сазовор бўлган, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига лойиқ топилган, “Эл-юрт ҳурмати” ҳамда “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

Ўзбек адабиёти ва маданияти 2010 йил 21 декабрь куни оғир жудоликни бошдан кечирди, умрининг 82-йили Ўзбекистон халқ ёзувчиси оламдан кўз юмди.

“Таниқли ёзувчи, меҳрибон устоз, содда ва самимий инсон Пиримқул Қодиров хотираси қалбимизда адабий сақланиб қолади”, дея қайд этилган ҳукумат таъзияномасида.

Расмлар галереяси