Измайлова Галия Баязитовна

Таваллуд топган сана: 22 Феврал 1923 йил

Вафот этган сана: 2 oktabr 2010 йил

Туғилган жой:Россия

Йўналишлар: Раққос ва раққосалар

6545

Таржимаи ҳол

Галия Баязитовна Измайлова — ўзбек балет ва рақс санъатининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти.

Галия Измайлова 1923 йилнинг 12 февраль куни туғилган. Тошкент балет мактабини тамомлаб, Тошкент давлат санъат институтида ўқийди.

Г.Измайлова ўз меҳнат фаолиятини 1941 йил Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида солистликдан бошлайди ва ярим асрдан узоқ вақт давомида ушбу театр балетмейстери, бош балетмейстери лавозимларида ишлайди, ўзбек опера ва балет санъати ривожига катта ҳисса қўшган.

Г.Измайлова замонавий ўзбек хореография санъатининг ёрқин намоёндаси сифатида миллий ва оврупа анъаналарини чуқур эгаллаб, ноёб иқтидори ва юқори ижрочилик маҳорати ила ўзига хос ижодий мактаб яратган. Шарқ ва Ғарб халқларининг машҳур хореографик асарлари унинг ижросида мамлакатимизда ва дунёнинг кўплаб давлатларида катта эътироф ва шуҳрат қозонган.

“Муножот”, “Тановар”, “Дилхирож” миллий рақслари, “Севги тумори”, “Лайли ва Мажнун”, “Оқ қушлар кўли”, “Дон Кихот”, “Кармен”, “Корсар”, “Раймонда” каби миллий ва жаҳон мумтоз асарлари Г.Измайлова томонидан юқори бадиий маҳорат ила ижро этилиб, ўзбек маданияти ва санъати хазинасидан муносиб ўрин эгаллади.

Г.Измайлова жонкуяр мураббий ўрнида ўнлаб иқтидорли ўқувчиларга таълим берган, уларни рақс санъати сирларидан бохабар этган.

Г.Измайлованинг миллий маданият ва санъат ривожи учун қилган катта хизмати давлат томонидан муносиб баҳоланган. Г.Измайлова Ўзбекистон халқ артисти шарафли унвонига сазовор бўлган, Давлат мукофоти билан тақдирланган, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

Шунингдек, балет партиялари ижроси билан бира, Галия Измайлова М.Ашрафийнинг “Дилором”, П.Чайковскийнинг “Оқ қушлар кўли” опералари ва бошқа спектакллар учун рақслар саҳналаштирган.

2010 йил 2 октябрь куни вафот этган, Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Балет париялари:

* “Боғчасарой фаввораси” Б. В. Асафьева – Мария

* “Дон Кихот” Л. Минкуса – Китри

* “Шаҳризода” Н. А. Римский-Корсаков мусиқасига Шаҳризода

* “Болеро М. Равель – Кармен

Мукофотлари

Галия Измайлова 2 та Ленин ордени, “Ҳурмат белгиси” ордени ва медаллар (СССР) билан мукофотланган, шунингдек, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” (Ўзбекистон) медали билан тақдирланган.

* Сталин мукофоти (1950).

* Ўзбекистон халқ артисти.

* СССР халқ артисти (1962).

Видео галерея

Расмлар галереяси