Исмоил Журжоний

Таваллуд топган сана: 1042 йил

Вафот этган сана: 1136 йил

Туғилган жой:Гургон

Йўналишлар: Шифокорлар

7169

Таржимаи ҳол

Зайниддин Абул Фазойил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий — таниқли шифокор.

1042 йил Журжонда (Капий денгизи қирғоғидаги Гургон шаҳри) туғилган, сўнгра, Хоразмга кўчиб ўтади ва узоқ йиллар давомида шу ерда яшайди.

Ўзинниг табобатга оид “Заҳира-и хоразмшаҳи” асосий меҳнатини Журжоний Қутбиддинга бағишлайди. Ўғли Отсизнинг фармонига кўра, 1113 йил у “Заҳирлар”нинг қисқартирилган, яъни, тиббиёт қўлланмасининг ён дафтарчасига хос кўринишини тузади.

Ўзининг асосий асари “Заҳира-и хоразмшаҳи”да Журжоний замонасининг бутун тиббиётини (унга шахсий кузатувларини қўшган ҳолда) форсий тилда ифода этган.

Журжоний асарларининг ўзига хос хислатлари шундаки, уларда у ёки бу касалликларнинг келиб чиқишида маҳаллий об-ҳаво ва бошқа шароитларнинг Хоразмга таъсири каби кўплаб қизиқарли маълумотлар, шунингдек, Хоразм билан боғлиқ доривор ўсимликлар, даво усуллари ҳам келтирилган.

Заҳира-и хоразмшаҳи” ўз даврида жуда машҳур бўлган ва тиббиётга оид асосий меҳнатлардан бири ҳисобланган. Турли кутубхоналарда унинг кўплаб нусxалари сақланиб келиши бунинг исботидир.

ХII аср муаллифи Арузи Самарқандий Журжонийнинг “Заҳир”ини Гален, Розий, Ибн Сино ва бошқа атоқли олимларнинг асарлари билан бир қаторга қўяди. Асар иврит тилига таржима қилинган, ХVI асрда турк тилига таржима қилинган; ХVIII йилги эски ўзбек тилига ўгирилган қисман таржимаси мавжуд. ХХ асрда “Зоҳирий” матни Эронда нашрдан чиқарилган.

Журжоний хоразмшоҳ Қутбиддин Муҳаммад ибн Ануштагин саройида (1097-1127) ҳамда унинг ўғли Алоудавла Отсиз (1127-1156) ҳукмронлиги даврида ишлаган. Журжоний Гален, Гиппократ, Абу Бакр Розий ва Ибн Сино каби қадимий юнон ва шарқ шифокор-олимларнинг меҳнат намуналарини ўрганган.

“Зоҳирий Хоразмшоҳий” китоби устида ишини тамомлаб, у Марвга жўнайди. Бу вақтда Марв пойтахт ҳисобланиб, Султон Санжар томонидан бошқарилган. Бу султон Журжонийга катта эҳтиром кўрсатган, шу сабабли, у умрининг охиригача шу шаҳарда, Султон Санжар ҳомийлиги остида яшаган. Бу ерда у Абул Қосим Кушарий билан ҳадислар ҳақида суҳбатлар қурган. Аби Содиқ билан бирга эса табобат масалалари бўйича маслаҳатлашган. Шунингдек, у Ироқ, Форс, Хузестон (Эроннинг жанубий ғарби) шифокорлари, хусусан, Ибн Сино ўқувчилари билан муносабатни қўллаб-қувватлаган.

Умринниг охирига қадар у Марв мадрасаларида дарс берган. Йокута Ҳамавийнинг “Mujamul-buldon” китобидан маълумки, Исмоил Журжоний ҳижрий 531 йил (1136) вафот этган. Ўлимидан сўнг унинг илмий мероси яна узоқ асрлар давомида эъзозланган ва фойдаланилган.

Расмлар галереяси