Ишмуҳаммедов Элёр Муҳитдинович

Таваллуд топган сана: 5 yanvar 1942 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Режиссёрлар

5235

Таржимаи ҳол

Ишмуҳамедов Элёр Мухитдинович – кинорежиссёр, сценарийчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1969)  ва Ўзбекистон халқ артистидир (1983).

Таниқли ўзбек кинорежиссёри Элёр Ишмуҳамедов «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони соҳибидир. Унинг фильмлари ўзбек киносига янги руҳ олиб келган, матбуотда ижобий баҳоланган, санъат мухлисларига манзур бўлган, халқаро, собиқ Иттифоқ кинофестивалларида юқори баҳоланган ҳамда совринлар билан тақдирланган.

Кинорежиссёр Элёр Ишмуҳамедов 1942 йилда Тошкентда туғилган. 1967 йилда Москва Бутуниттифоқ Давлат кинематография институтининг режиссёрлик факультетини тугатган (Москвада талабалик даврида, 1963 йилда «Учрашув» номли қисқа метражли фильмини суратга олган).

«Ўзбекфильм» киностудиясида постановкачи режиссёр сифатида ўз фаолиятини бошлаб, «Нафосат» (1966), «Севишганлар» (1969), «Учрашувлар ва айрилиқлар» (1973), «Қушлар бизнинг дўстимиз» ва бошқа бадиий фильмларни суратга олди.

Бу фильмлар ўзбек киносига янги руҳ олиб келди, матбуотда ижобий баҳоланди, санъат мухлисларига манзур бўлди, халқаро, собиқ Иттифоқ кинофестивалларида юқори баҳоланди ҳамда совринлар билан тақдирланди.

Э. Ишмуҳамедовнинг «Нафосат» бадиий фильми Локарнада бўлган XX Халқаро кинофестивалда махсус совринга эга бўлган.

Франкфурт Майнедаги кинофестивалда эса Кумуш медалга ва яхши режиссёрлик иши сифатида Махсус совринга, «Севишганлар» бадиий фильми Минскда бўлган IV Умумиттифоқ кинофестивалида ва Кесакадаги (Венгрия) фестивалида мукофот ва махсус совринга сазовор бўлди.

Элёр Ишмуҳамедов ҳужжатли кинода ҳам ўз кучини синаб, Ўзбекистон илмий оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида «Ҳур ёшлигим», «Тошкентда шундай анҳор бор», «Велосипед пойгаси» фильмларини суратга олди ва бу фильмлар ҳам маданий жамоатчиликка манзур бўлди. 

Э. Ишмуҳамедовнинг ижоди муносиб тақдирланди. Унга «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.

Видео галерея

Расмлар галереяси