Ирдана-бий

Таваллуд топган сана: 1720 йил

Вафот этган сана: 1764 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

5973

Таржимаи ҳол

Ирдана-бий (1720-1764), тахт бошқарув йиллари 1750-1764, Қўқон хонлигидаги ўзбекларнинг минг сулосасининг тўртинчи ҳукмдори.

Абдукарим-бийнинг ўлимидан сўнг 1750-1751 йиллар Қўқон хонлигида ҳукмронлик унинг жияни Ирдан-бийга ўтади. Ҳукмронлигининг илк йиллари минглар сулоласи ўртасида ҳокимият учун кураш зўриқиб кетади. 1752 йил салтанатни унинг акаси Бобобек эгаллайди, у тахтни ўн ойгина бошқарган.

1753 йил Ирдан-бий яна Қўқон хонлиги тахтига ўтиради.

Ирдан-бий Қўқон хонлигининг кенгайиши устида жуда фаол сиёсий ишлар олиб боради. Бухоро хони Муҳаммад Раҳимбий билан бирлашиб, (1756-1758) у ўзбекларнинг юз сулоласига юриш қилади. Муҳаммад Раҳимбий унинг тутинган отаси бўлади.

 

1758 йил Ирдан-бий мамлакатга Ура-тюбени қўшиб олади.

1762 йил мамлакатни Цин салтанати босиб олиши ҳавфи туғилади. Ирдан-бий цин салтанатига қарши иттифоқ тузишга мушарраф бўлиб, унинг таркибидан афғон давлати асосчиси Аҳмад-Шоҳ-Дурра (1747-1768) ҳам ўрин олган эди. Бу иттифоқ цин салтанати Қўқон хонлигини озодликдан маҳрум қилиш имкониятини йўққа чиқаради. Ирдана-бий ўзидан ворис қолдирмаган. Унинг беш нафар қизи бўлган.

Ирдана-бийнинг ўлимидан сўнг 1764 йил давлат ҳукмронлиги Сулаймон-бекка ўтиб, у давлатга бир неча ойгина ҳукмронлик қилади. Шундан сўнг бошқарув Абдукарим-бийнинг набираси Норбўта-бийга ўтади.

Расмлар галереяси