Имомқулихон

Таваллуд топган сана: 1582 йил

Вафот этган сана: 1644 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

8497

Таржимаи ҳол

Имомқулихон  — ўзбекларнинг жанидлар сулоласидан, Бухоро хонлигининг учинчи хони. Ҳукмронлик йиллари 1611-1642.

Бухоро хони Вали Муҳаммад хоннинг (1605−1611) вориси унинг жияни, яъни катта акаси Динмуҳаммаднинг ўғли Имомқули хон (1611−1642) бўлган. Вали Муҳаммадхоннинг сиёсати аслзодаларда норозилик туғдиради ва улар хонни тахтдан йиқитиб, ўрнига Имомқулихонни ўтказишади. Сиёсий курашда Вали Муҳаммадни Аббос I шох бошчилигидаги сўфийлар қўллаб-қувватлашади, бироқ эрон ва қозоқ жангчилари иттифоқдошлиги Имомқулихон томонидан тор-мор қилинади. Шунга қарамай, 1612 йил у ўзининг бош қўмондони Ялангтуш Баҳодирбек элчин бошчилигидаги жангчиларини қозоқ хони Есимхонга қарши юборади.

1621 йил Турсун султон бошчилигидаги қозоқ жангчиларига қарши аштархонийлар жангчилари бош қўмондони Ялангтуш Баҳодир бўлган.

1628 йил Имомқулихон фармони билан Ялангтуш қозоқ Абули Султонни Тошкент остида тор-мор қилади ва уни Қашқарга қочиб кетишини мажбур қилади.

1636 йил Ялангтуш бий бошчилигидаги Имомқулихон жангчилари Сайрамга юриш уюштиришади ва атрофдаги қозоқ қабилаларига ҳужум уюштиришади. Ҳарбий юришлар Дашти Қипчоққача давом этган.

Имомқулихон ҳукмронлигида Аштархонийлар давлати барпо этилган вақтидан буён энг юқори чўққисига эришган. Имомқулихоннинг тоғаси ўзбеклар наслидан бўлган Нодир девонбеги ҳам мамлакатда жуда катта ҳурматга эга бўлган. У давлат молия ишлари вазири бўлишига қарамай, илм-фан ва санъат ҳомийси ўрнида кўпроқ танилган. У ўз маблағига Бухоро ҳамда Самарқандда мадраса қурдирган.

Муваффаққиятли ташқи сиёсатга қарамай, Имомқулихон алоҳида ўзбек қабилаларидан бўлган сепаратизмлар билан боғлиқ мамлакатдаги ички сиёсий зиддиятларни бартараф қила олмаган.

Шунга қарамай, бухороликлар унга «доно, жасур ва адолатли хон» дея таъриф беришган, зеро у халқнинг муҳаббатига сазовор бўлган.

Имомқўли ҳукмронлиги даврида Тилла-қори масжид мажмуаси, Самарқанддаги Шердор мадрассаси, Бухородаги Нодир-Девон-беги мадрасаси ва бошқа кўплаб машҳур нодир меъморий бинолар барпо этилган.

Имомқули хон ҳаётининг сўнгги йиллари кўз нуридан қолади ва 1642 йил ўз акаси Нодир Муҳаммад хон (1642-1645) фойдасига тахтдан воз кечиб, ҳаж сафарига отланади. Нодир девонбеги Имомқули хонни саёҳатда кузатиб борган. Имомқули хон Эрондаги сафавий шоҳи саройида меҳмон бўлади, маҳаллий рассом Муин Мусаввир унинг суратини чизади.

Имомқули хон 1644 йил Маккада вафот этган ва Мадинага дафн этилган. Баъзи манбаларга кўра, хоннинг жанозасида 600 минг нафар зиёратчи иштирок этган.

Расмлар галереяси