Имом Исмоил ал-Бухорий

Таваллуд топган сана: 810 йил

Вафот этган сана: 870 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Диншунос ва маърифатпарварлар

100246

Таржимаи ҳол

Имом Исмоил ал-Бухорий - таниқли муҳаддис олим (муҳаддислик — ҳадислар ҳақидаги фан, пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг ислом дини учун хос сўзлари ва ишлари ҳақидаги хабарлар) ва аҳамиятига кўра Қуръондан кейинги ўринда турувчи “Ал Жомий ас Саҳиҳ” китобининг муаллифи.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий 810 йил Бухорода таваллуд топган. Маълум бўлишича, унинг отасининг бобоси биринчи ислом қабул қилганлардан бўлган.

Унинг отаси муқаддас ривоятлар бахшиларидан бўлган. 5-6 ёшларидан Исмоил Қуръон ва диний илмларни, хусусан, ҳадислар ўрганишни бошлаган. Мукаммал хотира эгаси бўлиб, у ўқиганлирини тез ўрганиб олар, сўнгра уларни ҳар томонлама таҳлил қиларди.16 ёшига келиб, у ўша замонларнинг барча ҳадис тўпламини ёддан билган.

825 йил Ал Бухорий ўз онаси ва акаси Аҳмад билан бирга ҳаж сафарини амалга ошириш учун Макка ва Мадинага йўл олишади. Зиёратни амалга оширгач, онаси ва акаси Бухорога қайтиб келишади, у эса турли мусулмон давлатлари бўйлаб саёҳат қилиб, ўз даврининг таниқли устозларидан таълим олган.

Ривоятларга кўра, у юз минглаб ҳадисларни тўплаб, улардан 300 мингтасини ёддан билган. У ҳаётининг 42 йилини изларишлар билан ўтказади. Китоби устида ишлашни у Басрада бошлайди ва уни кўп йиллар давомида ёзади. Унинг сўзларига кўра, китобга 1080 та муҳаддиснинг ҳадислари киритилган. Ҳадисларнинг ишончлилигига уларнинг келиб чиқиш манбаси ва ҳар бир занжир аниқ кўрсатгич бўла олади, зеро, етказиб берувчининг ахлоқий тимсоли назарда тутилганлиги, унга ишониш имконини беради.

Манбалардан маълумки, у кўплаб китоблар ёзган бўлиб, улар орасида “Таърихи Кабир” – “Буюк Тарих” китоби ҳам бор.

“Ас-Саҳиҳ”ни ёзгач, у Бухорога қайтади ва барча илм истаганларга таълим беради, бу орқали у одамларни саводга ўргатиб, жамиятга катта фойда олиб келади. Унинг обрўси шу қадар баланд бўлганки, унга номаълум ҳадис халқда ишончсиз ҳисобланган.

Ўз иродасига қарши равишда у Бухоро ҳукмдори Тоҳирид Холид ибн Аҳмад билан низолашиб қолади ва Самарқанд ёқасидаги Хартанг қишлоғига кўчиб ўтишга мажбур бўлади, шу ерда у 870 йил вафот этган.

Самарқанд вилоятининг Челак тумани Хартанг қишлоғида жойлашган қабри зиёратчиларнинг энг ҳурматга сазовор ва муқаддас қадамжосига айланган.

ХVI асрда Имом ал Бухорийнинг мақбараси олдига масжид қурилган ва чинорлар экилган.

1998 йилнинг 23 октябрь куни Самарқандда таниқли олим таваллудининг 1225-йиллиги муносабати билан танатаналар бўлиб ўтди. Мазкур ҳодиса муносабати билан Ўзбекистон Республиканинг Президенти И.А.Каримов раҳбарлигидаги лойиҳа – улкан нодир-меъморий мажмуа қад ростлаган. Лойиҳа амалга оширилишида Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Андижон, Қўқон ва Наманганнинг энг яхши қурувчилари ва халқ усталари иштирок этишган.

Мажмуага нақшлар билан безатилган дарвоза ўрнатилган пештоқ орқали кирилади. Кириш қисмининг икки томонига мажмуа қурилиши ҳақида араб ва лотин графикасида ёзилган ёдгорлик тоштахталари ўрнатилган.

Мажмуанинг марказий ўқида майдони 9х9 метр, баландлиги 17.0 метрни ташкил қилувчи тўртбурчак асосли тўғри бурчак шаклдаги Исмоил ал Бухорий мақбараси қад ростлаган. Мақбара гумбази икки ёқлама, қовурғасимон, мовий ранг тасвирлар билан безалган. Деворлари кошинлар, ганч, оникс ва гранитларга ўсимлик ва геометрик нақшлар солиб ишланган. Даҳма таркази оч яшил рангли ониксдан.

Ҳовлининг чап тарафида хонақоҳ ва майдони 786 кв.метрни ташкил қилувчи галерея ўрин олган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 1500 киши намоз ўқий олади. Ўнг тарафида кутубхона ҳамда исломшуносликка оил нодир нусxадаги қўлёзмалар ва литографик китоблар, турли мамлакатлар давлат арбобларининг совғалари, хусусан, Каабнинг Маккасидан тақдим этилган касвалар-чойшаблар сақланувчи музей жойлашган.

Ҳовлининг ичидан муҳаддисликни ўргатувчи ўқув марказ жойолган.

Ҳовлининг марказидан қадимий чинорлар ва ҳовуз ўрин олган бўлиб, унинг олдида шифобахш сув отилиб туради.

Имом ал Бухорийнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарқатиш мақсадида, халқаро фонд ташкил этилиб, 2000 йилдан буён ўзининг ўзбек тилидаги маънавий-маърифий илмий-адабий “Имом ал Бухорий сабоқлари” журналини чоп этиб келмоқда.

Ал Бухорий китобларидан мадрасаларда, пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. суннатларини (муқаддас нақллар) ўрганишда университетнинг асосий дарслиги ўрнида фойдаланилади.

Видео галерея

Расмлар галереяси

Аудио