Таржимаи ҳол
Игамбердиев Хусан Закирович — академик, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.
1946 йил Тошкентда туғилган. 1963 йил46-сонли ўрта мактабни тугатгач, Тошкент политехника институтига ўқишга кириб, 1968 йил “Автоматика ва телемеханика” ихтисослиги бўйича муҳандис-электрик касбига эга бўлади.
1968 йилнинг августидан 1968 йилнинг декабригача Тошкент политехника институтининг “Автоматика ва телемеханика” кафедраси ёрдамчии.
1968 йилнинг декабридан 1969 йилнинг ноябригача ҳарбий хизматда.
1969 йилнинг ноябридан 1974 йилнинг сентябрига қадар “Автоматика ва телемеханика” кафедраси ёрдамчиси.
1974 йилнинг сентябридан 1977 йилнинг ноябрига қадар “Автоматика ва телемеханика” кафедраси катта ўқитувчиси.
1974 йил номзодлик диссертациясини ҳимоялаган.
1977 йилнинг майидан 1986 йилнинг августига қадар ўриндошлик асосида декан муовини лавозимида ишлайди.
1977 йилнинг апрель ойидан 1992 йилнинг сентябрь ойигача “Автоматика ва телемеханика” ҳамда “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш” кафедралари доценти.
1991 йил 01.01.11 “Тизимли таҳлил ва автоматик бошқариш” ихтисослиги бўйича “Динамик объектларни мунтазам аниқлаш усуллари ва алгоритмлари” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади.
Илмий фаолиятидаги асосий йўналишлар – идентификация, баҳолаш, мувофиқ ва ўрганувчан бошқариш, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, техник тизимларда бошқарув, ахборотларни қайта ишлаш ва бошқариш тизимларидир.
468 та илмий ва илмий-услубий ишлари чоп эттилган. Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш соҳасида 5 та фан доктори ва 22 та фан номзодларини тайёрлаган.
1992 йилнинг сентябрь ойидан 2001 йилнинг февраль ойигача Тошкент давлат техника университетининг “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш” кафедраси профессори.
2000 йилнинг январь ойидан 2001 йилнинг февраль ойигача Тошкент давлат техника университети Кенгашининг илмий котиби.
2001 йилнинг февраль ойидан 2004 йилнинг 31 январь ойигача Тошкент давлат техника университети “Электроника ва автоматика” факультети декани, 2004 йилнинг февраль ойидан 2012 йил февраль ойигача “Автоматлаштириш ва бошқарув” кафедраси мудири.
2000 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвони берилган.
2012 йилнинг февраль ойидан 2016 йилнинг сентябрь ойигача Тошкент давлат техника университетининг “Бошқарувда ахборот технологиялари” кафедраси профессори.
2016 йилнинг сентябрь ойидан ҳозирги вақтгача Тошкент давлат техника университети “Муҳандислик тизимлари” факультетининг “Интеллектуал муҳандислик тизимлари” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда.
2018 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.