Иброҳимов Леким Ҳакимович

Таваллуд топган сана: 21 dekabr 1944 йил

Туғилган жой:Қозоғистон

Йўналишлар: Рассомлар

6059

Таржимаи ҳол

Леким Ибрагимов – график, рассом. Профессор, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси академики, Россия бадиий академиясининг шарафли аъзоси.

1944 йил 21 декабрь куни Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятининг Уйғур тумани Кичик деҳқон қишлоғида дунёга келган. 1964 йилдан 1971 йилгача Олма-ота шаҳрининг Н.В.Гоголь номидаги рассомчилик билим юртида ўқиган. 1971-1977 йиллар – А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтининг графика бўлими талабаси. 1976 йилдан, яъни талабалик кезларида Лекин Иброҳимов республика, бутун иттифоқ миқёсидаги турли танловлар ва кўргазмаларнинг фаол қатнашчисига айланади. 1978 йил СССР рассомлар уюшмасига қабул қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси ҳам ҳисобланади (1996 йилдан – ЎзР РА рассомлар ижодий бирлашмаси). 1978 йилдан 1986 йилга қадар “Синеж” рассомчилик ижодий уйида доимий ишлаган, шунингдек, Болтиқ мамлакатларидаги бадиий устахоналарда ҳам фаолият юритган. 1998 йил Леким Иброҳимов Париждаги Бутунжаҳон рассомлар йиғилиши вакили бўлган.

 

1999 йил Ўзбекистон Республикаси бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланади. Шу йили Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти профессори бўлади. 2001 йил академик Лекин Иброҳимов қилган меҳнатлари эвазига “Ўзбекистон халқ рассоми” унвонига эга бўлади. 2008 йил Россия бадиий академияси шарафли аъзосига айланади.

Лекин Ибрагимовнинг услубий ишлари ўзида тасвирий санъат, графика ва нотиқликни мужассам этади. Унинг ижоди — шарқ ва ғарб маданий меросининг, модернизм ва шеърий рамзнинг, анъанавий мумтоз ва абстракт-сюрреалистик йўналишларнинг уйғун жамланмасидир. Леким Иброҳимовнинг “ташриф қоғози” ўзининг ҳар бир картинасидаги фаришта ёки бир нечта фаришталарнинг тимсоли ҳисобланади.

 

Л.Иброҳимовнинг картиналари Шарқ халқлари Давлат санъати музейи (Москва, Россия), Ўзбекистон давлат санъат музейи (Тошкент), Шарқ Осиё музейи (Будапешт, Венгрия), Новосибирск давлат бадиий музейи (Россия), А. Кастеев номидаги Давлат санъат музейи (Олма-ота, Қозоғистон), Тавкерхен шаҳридаги Мэрии галереясидан (Германия) жой олган. Унинг ишлари, шунингдек, АҚШ, Франция, Италия, Исроил, Ҳиндистон, Австрия, Япония, Германия, Россиядаги шахсий тўпламлардан ўрин олган.

Мингта фаришта ва бир картина

2000 йил Леким Иброҳимовда “Минг бир кеча” афсонавий шарқ эртаклари мавзусида полотно яратиш ғояси пайдо бўлади. Ижодий-лойиҳа моҳияти ўн йил давомида шаклланиб, уни амалга ошириш учун Л. Иброҳимов 2010 йил киришaди. Лойиҳа “Мингта фаришта ва бир картина” номини олди. Моҳият аниқ очиб берилди, зотан, полотно мингта алоҳида ишдан иборат. Ҳар бир иши – бу ҳар томонлама тўлиқ картина бўлиб, уларда фаришталар тасвирланган. Полотно ҳажми 500 кв.метрдан зиёд (баландлиги 8 метр ва узунлиги 66 метр).

 

Биринчи қарашда, бу қарор барчага маълум мозаикани эслатади. Бироқ, бу хато таассурот, зеро, бир бутун қисм тугалланмаган бўлакларни ташкил қилмайди. Бу ерда метамарфоза ҳосил бўлиб, унинг жараёнида алоҳида мустақил ўлчамлар бирлашиб, бир бутунни, лекин умуман бошқа нарсани ташкил қилади. Мега-полотно тақдимоти 2012 йил Прагада, 2013 йил Москвада ва 2014 йил Тошкентда бўлиб ўтди. Москвада бўлиб ўтган экспозицияда “Интеррекорд” рекордларни қайд этиш халқаро агентлик иштирок этди ва “Бир рассом томонидан мой бўёқда чизилган дунёдаги энг катта картина” ҳамда “Бир картинага энг кўп туширилган фаришталар сони” номинациялари бўйича иккита жаҳон рекордини рўйҳатга олди.

 

Мукофотлар

  • 1998 – “Жаҳон маданияти ривожига қўшган ҳиссаси” учун Ўзбекистон бадиий академиясининг олтин медали
  • 1999 – Ўзбекистон Республикасининг ҳақиқий аъзоси
  • 1999 – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти профессори
  • 2001 – Замонавий санъат Тошкентдаги I Биеннналенинг бош соврини
  • 2001 – Ўзбекистон халқ рассоми унвони
  • 2005 – Қозоғистоннинг Олма-ота вилояти Уйғур туманининг “Шарафли фуқароси” унвони
  • 2008 – Россия бадиий академияси шарафли аъзоси.
     

Қизиқарли фактлар

1997 йил Швейцарияда Леким Иброҳимовнинг шеърий китоби нашр этилган. Рассомнинг сўзларига кўра, бу шеърлар – ўзига хос қофияланган ижодий ақида ва ўз дунёқарашининг тасвиридир.

2009 йил Лекин Иброҳимов шарафига Россия бадиий академияси унинг картиналари туширилган деворий газетасини чиқартиради.

Лекин Ибрагимовнинг яқин дўстларидан бири Чингиз Айтматов бўлган. Рассом 2008 йилги Москвада Зураб Церетелнинг санъат галереясида бўлиб ўтган “Осиёнинг ўғирланиши” шахсий кўргазмасини унинг хотирасига бағишлайди.

Расмлар галереяси