Ғиёсиддин Наққош

Туғилган жой:Ҳирот

Йўналишлар: Тарихчилар, Рассомлар

4562

Таржимаи ҳол

Ғиёсиддин Наққош – Темурийлар даврининг мусаввири ва тарихчиси булиб, Ҳиротда Шоҳруҳ саройида яшаган ва ижод қилган.

XIV асрнинг иккинчи ярмида Эроннинг Язд шаҳрида дунёга келган. 1419-1422 йилларда Темурийлар давлати элчиси сифатида Хитойга ташриф буюрган. Ғиёсиддин Темурийлар саёҳат кундалигини тузиб чиққан.

Ғиёсиддин Наққош темурийлар элчиси таркибида, бу саёҳат кундалигини форс тилида ёзган. У Ҳофиз Обрўнинг тарихий асари ҳисобланган “Зубдат ул-тавориҳ”да қайд этилган. Мазкур кундалик элчининг босиб ўтган йўли, Хитойнинг табиати, аҳолиси, шаҳри, анъанаси ва урф-одатлари ҳақида ёзилган.

Ғиёсиддин Наққошнинг “Кундалик” илмий иши бебаҳо қўлёзма саналиб, XV асрнинг ярим чорак даврида Темурийлар давлати ва Хитой ўртасида Буюк Ипак йўли орқали савдо-тижорат соҳаси ривожланганлиги қайд этилган. Хитой тўғрисидаги тўлиқ маълумотни Ғиёсиддин Наққош ёзган кундалик хотираларидан англаш мумкин.

Ғиёсиддин Наққошнинг “Кундалик” хотираси бебаҳо манба сифатида бир қанча тарихчилар томонидан бошқа тилларга ҳам таржима қилинган. Шу жумладан, ўзбек тилига ҳам.  

Расмлар галереяси