Фозил Йўлдош ўғли

Таваллуд топган сана: 1872 йил

Вафот этган сана: 17 mart 1955 йил

Туғилган жой:Жиззах вилояти

Йўналишлар: Шоирлар

16169

Таржимаи ҳол

Фозил Йўлдош ўғли – ўзбек совет халқ шоири-бахшичи.

Таниқли ўзбек халқ шоири, Булунғур достончилик мактабининг атоқли намояндаси ҳамда энг сўнгги вакили Фозил Йўлдош ўғли саналади.

 

Фозил Йўлдош ўғлининг қаламига 40 дан зиёд достон мансуб: қаҳрамонлик – “Алпомиш”, “Рустамхон”, “Гўрўғлининг туғилиши”, “Юсуф билан Аҳмад”; севги достонлари – “Ширин билан Шакар”, “Зевархон”; достонларнинг халқона кўриниши – Дурбекнинг “Юсуф билан Зулайҳо”си, Навоийнинг “Лайли ва Мажнун”, Мажлиснинг “Сейпул Малик”, Фирдавсийнинг “Золнинг ўғли Рустам” ва бошқалар.

 

Жиззах вилояти Бахмал тумани Лойқа қишлоғида туғилиб, Самарқанд вилояти Булунғур шаҳрида вафот этган.

 

Фозил Йўлдош ўғли замонавий мавзуларда достонлар яратган: 1916 йилги халқ қўзғалони (“Жиззах қўзғалони”) ҳақида, босмачлар билан бўлиб ўтган уруш (“Очилдиёв”) ҳақида ва бошқалар.

 

У Ленин, Буюк Октябрь инқилоби, 1941 – 1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши ҳақидаги қўшиқлар муаллифи. Ленин ордени билан мукофотланган.

 

Шунингдек, унинг қаламига “Зулфиқор билан Авазхон”, “Балогардон” ҳамда “Маликаи Айёр” асарлари тегишли.

 

Алпомиш ҳақидаги энг тўлиқ ривоят ўзбек достоннафиси Фозил Йўлдош ўғли томонидан ёзилган (14 мингга яқин мисра). “Алпомиш” – туркий тилда сўзлашувчи халқларнинг миллий қаҳрамонлик достони. Алпомиш ва унинг жасарати ҳақида сўзловчи бу достон XIV – XVII асрларда, Ўрта Осиёда жунғор ҳукмдорларига қарши шавфқатсиз кураш олиб борган даврида юзага келган.

 

Достон 2 қисмга бўлинади: 1) Алпомишнинг келин излаб кетиши, унинг куёв-рақиблар билан олишуви, қаҳрамонларнинг уйланиши; 2) Алпомишнинг қалмиқ ҳукмдори Тўйчихонга қарши бориши, унинг етти йил зиндонда ўтириши ва қаҳрамоннинг ғолибона тарзда ўз халқига қайтиши. Достоннинг асосий ғояси – одамларнинг мустақиллик учун кураши, юксак инсоний ғоялар, адолатли ва тинч ҳаётни ўрнатишидир.

 

1939 йил Тошкентда шоир Ҳамид Олимжон муҳаррирлигида “Алпомиш” достонининг биринчи қисми рус тилида маъновий қисқартмада чоп этилган. Достоннинг маъноси қадимий турк ва мўғул халқларининг афсонасига яқин.

Расмлар галереяси