Эргашева Маъмура

Таваллуд топган сана: 1951 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Раққос ва раққосалар

4630

Таржимаи ҳол

Маъмура Эргашева истеъдодли раққоса ва балетмейстер. Маъмура Эргашева истеъдодли раққоса, талантли балетмейстер, яхши ташкилотчи сифатида кенг жамоатчиликка яқиндан танилган, эл назарига тушган ва шуҳрат қозонган. У «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони ва «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибасидир.

Истеъдодли раққоса ва балетмейстер Маъмура Эргашева 1951 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент хореография билим юртини ва 1977 йилда Тошкент чет тиллар институтини тугатган.

Ўзбек Давлат «Баҳор» халқ рақс дастасида раққоса сифатида фаолиятини бошлаган бўлса, 1990 йилдан шу дастанинг бадиий раҳбари ва бош балетмейстеридир.

Мукаррама Турғунбоеванинг энг яхши ва садоқатли шогирди бўлган М. Эргашева ўзи ижод этган ва саҳнага қўйган рақсларида устозининг анъаналарини изчиллик билан давом эттирмоқда.

Раққоса «Муножот», «Тановар», «Ларзон», «Фарғона рубоийси», «Лазги», «Бухороча ларзон», «Дунёни асранг», «Коъзларингни яширма», «Шошдию кетди», «Роҳат», «Ўолим соърма», «Жонон пиёла», «Пилла», «Духтари лола», «Оън саккиз ёшлигим», «Гулсара рақси», «Маржонларинг», «Дарё тошқин», «Жонон», «Завқим келур», «Ёввойи тановар», «Аста қиёлаб оътди», «Она», «Доира рақсга чорлайди», «Санаме», «Ялла айтайин», «Чоргоҳ», «Хамса» асарларига рақс, «Дилхирож», «Сафти муножот», «Навроъзи ажам» каби оъзбек мумтоз, мақом ва замонавий рақсларни ниҳоятда гоъзал, жозиба ва моҳирлик билан ижро этди.

Маъмура Эргашева таниқли балетмейстрлар изидан бориб, «Баҳорим», «Фиғонким», «Сенинг қарашларинг», «Наврўзи ажам», «Гул ва булбул», «Ўйнаса», «Хаёлий қиз», «Ўзбекистон», «Уч доира рақси», «Бебаҳолардан», «Ялла айтайин», «Сафти муножот», «Бунча гўзал», «Эрта билан тураман», «Бухорача рақс», «Хоразмча рақс», «Билакузук», «Хоразмча қорагул» (композиция), «Эркалаб», «Парвона», «Фарғона гоъзали», «Хева гўзали», «Андижон полкаси», қирғизча, қозоқча каби элликдан ортиқ мумтоз, халқ ва жаҳон халқлари рақсларини нозик дид билан саҳналаштирди.

Раққосанинг ижро этган, саҳнага қўйган рақслари баъзан нозик ва майинлиги, баъзан шўх, эркин ва кескин ҳаракатлари, катта жозибаси ҳамда эстетик таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Устозлари М. Турғунбоева, И. Оқилов, Г. Измайлова, С. Мушеэва, Г. Маваэва, Ирисметовалардан рақс санъатининг мураккаб ва нозик сирларини муттасил оърганиш, изчил равишда ўз устида ишлаш, тинимсиз меҳнат, умуман, оъз касбига катта меҳр ва садоқат натижаси оълароқ.

Маъмура Эргашева тез орада истеъдодли раққоса, талантли балетмейстер, яхши ташкилотчи сифатида кенг жамоатчиликка яқиндан танилди, эл назарига тушди, шуҳрат қозонди. Ўзбекистонда хизмат коърсатган артистлар Гулнора Низомова, Рушана Султонова, Олима Ёқубова, Розия Одамбоэва ва раққосалардан Елена Тўхтаева, Гулшана Қурбонбоэваларни тарбиялаб вояга етказди.

Маъмура Эргашева 1978 йилда «Доира рақсга чорлайди» рақси учун Гаванада бўлиб ўтган Ёшлар ва талабалар фестивалининг совриндори бўлди. 1979 йилдан Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг аъзоси. 1983 йилда унга «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилган боълса, 1999 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

Видео галерея

Расмлар галереяси