Эгамназаров Назармат

Таваллуд топган сана: 7 noyabr 1917 йил

Вафот этган сана: 2009 йил

Туғилган жой:Тожикистон

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

9378

Таржимаи ҳол

Nazarmat Egamnazarov shoir va nosir bo‘lishi bilan birga tarjimon hamdir. Uning tarjimalari talaygina. Nazarmat nosir sifatida ham barakali ijod qilib kelmoqda. Nazarmatga “O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi” unvoni berilgan. Mustaqillikning yetti yilligi munosabati bilan adibga “Эл-yurt hurmati” ordeni berildi.Назармат Эгамназаров шоир ва носир бўлиши билан бирга таржимон ҳамдир. Унинг таржималари талайгина. Назармат носир сифатида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда. Назарматга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилган. Мустақилликнинг етти йиллиги муносабати билан адибга “Эл-юрт ҳурмати” ордени берилди.
Таржимаи ҳол
Жангчи шоир Назармат Эгамназаров 1917 йил 7 ноябрда Тожикистон Республикаси Хўжанд вилояти Нов қишлоғида дунёга келган. У шоир Аширматнинг укаси бўлиб, 1935 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд Давлат университетига ўқишга киради. 1941 йилда дорилфунунни битирибоқ урушга кетган.
У ерда взвод командири бўлиб хизмат қилган. Сўнгра 1944-1947 йилларда “Фронт ҳақиқати” газетасида ишлаган. Армиядан қайтгач, 1947-1954 йилларда ҳозирги “Ўзбекистон овози”, 1955-1985 йилларда эса “Тошкент ҳақиқати” газеталарида адабиёт ва санъат бўлимида муҳаррир бўлиб ишлаган
Назармат ижоди 30 йиллардан бошланган бўлиб, унинг биринчи шеъри (“Қўзичоқ”) 1934 йилданоқ матбуотда эълон қилина бошлаган. Биринчи тўплами эса 1941 йилда “Ёшлик завқи” номи билан нашр этилади. Уруш туфайли иккинчи тўплами анча кеч - 1949 йилда “Ватан ишқи” номи билан чоп этилган.
Ҳозирги кунда унинг йигирмадан ортиқ шеърий, насрий асарлари ва қўшиқлар тўпламлари чоп этилган. Хусусан, унинг “Яшил далалар” (1955), “Сир бўйи - нур бўйи” (1959), “Тоғдаги гулханлар” (1962), “Най садоси” (1965), “Баҳор қўшиғи” (1968), “Шаҳримиз болалари” (1970), “Мангу олов” (1972), “Достонлар” (1975), “Йўллар ва гуллар” (1977), “Меҳрим-муҳаббатим” (1983), “Танланган асарлар (1987), “Ғунчалар” (1987), “Муҳаббат тароналари” (1992) китоблари кенг китобхонлар оммасига яхши танишдир.
Назармат носир сифатида ҳам баракали ижод қилиб келган. Унинг очерк ва ҳикояларидан “Қирғоқдаги жанг” (1965), “Бурч йўли” (1966), “Жанггоҳдан қатралар” (1974), “Турналар йўли” (1977), “Она кўрсатган йўл” каби ҳарбий туркумдаги ҳикоя ва очерклари китобхонлар эътиборини қозонган.
Унинг “Оловли тонг” (1955), “Сайёд жасорати” (1972) қиссалари ҳарбий ҳужжатли насримиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. Унинг болалар учун ёзган “Шаҳримиз болалари”, “Ғунчалар” каби шеърий тўпламлари ҳам эътиборга лойиқ. Унинг Бедил, Жомий, Носир Хусрав, Фирдавсий, Миршакар, М.Турсунзодалар ижодидан қилган таржималари талайгина.
У 2009 йилда вафот этди. 2017 йилда ёзувчи таваллудининг 100 йиллиги нишонланди.

Расмлар галереяси