Жонибеков Владимир Александрович

Таваллуд топган сана: 13 may 1942 йил

Туғилган жой:Тошкент вилояти

Йўналишлар: Космонавтлар

8191

Таржимаи ҳол

Жонибеков Владимир Александрович - космонавт-учувчи.  У кема қўмондони сифатида 5 марта коинотга парвоз қилган. 1985 йилда Владимир Жонибеков «авиация генерал-майори» унвонига эга бўлди, ва шу йилдан то 1988 йилгача космонавтлар отряди командири, 1988 йилдан Ю.А.Гагарин номидаги космонавтлар тайёрлаш марказининг назарий ва илмий-тадқиқот тайёрлаш Бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ўзбекистон ССР Олий Советининг депутати (1985-90 йилларда).

Жонибеков Владимир 1942 йил 13 майда Искандар қишлоғида (ҳозирги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида) хизматчи оиласида дунёга келган. 1960 йил Тошкентдаги Суворов билим юртини тамомлаган. Ҳарбий билим юртига киролмагач, Ленинград давлат университетига ўқишга кирди, бир йилдан сўнг Ейскдаги олий авиация билим юрти курсанти бўлди.

1965 йил билим юртни тамомлаб, ҲҲКларида учувчи-инструктор бўлиб хизмат қилди. 1970 йилдан космонавтлар Отрядида бўлган. “Союз” ва “Салют” фазо кемаларида умумфазовий тайёргарлик ва фазога учиш тайёргарликларини тўлиқ курсларини ўтаган.

Космик кема командири сифатида коинотга 5 марта парвоз қилган. Илк парвози борт муҳандиси Макаров Олег Григорьевич билан 1978 йил 10-16 январда - "Союз-27", "Салют-6", "Союз-26", "Союз-27" фазо кемаларида амалга оширди.

Бундай ер яқинида жойлашган орбита бошқарув комплекси биринчи мартта яратилиши эди. "Союз-26" экипажи Ерга қайтди.

1978 йил 16 мартда СССР Олий Мажлис Президиуми буйруғига асосан полковник Жонибеков Владимир Александровичга муваффақиятли парвози ва кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони ва Ленин ордени, “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланди.

1981 йил 22-30 март кунлари Монголия Халқ Республикаси фуқароси ЖугдердемедийнГуррагчё билан бирга "Интеркосмос" дастури асосида "Союз-39", "Салют-6"-"Союз Т-4" фазо кемаларида иккинчи бор коинотга парвоз қилди.

1981 йил 30 мартда СССР Олий Мажлис Президиуми буйруғига асосан полковник Жонибеков Владимир Александровичга муваффақиятли парвози ва кўрсатган жасорати учун иккинчи марта "Олтин Юлдуз" мукофоти билан тақдирланди.

Жонибеков В.Анинг учинчи парвози 1982 йил 2 июлда. халқаро совет-француз экипажи билан (муҳандис борти - Иванченков Александр Сергеевич, фазогир-тадиқиқотчи Франция Республикси фуқароси Жан-Лу Кретьенлар) “Союз Т-6", "Салют-7","Союз Т-5" фазо кемасида бўлди..

1984 йил 17-29 июль кунлари борт муҳандиси Савицк Светлана Евгеньевна, фазогир-тадқиқотчи Волк Игорь Претровичлар билан бирга қаҳрамонимиз тўртинчибор коинотга парвоз қилиб, КК "Союз Т-12, Салют-7"-"Союз Т-11"-"Союз Т-12" фазо кемаларини бошқарди.

Унинг сўнгги бешинчи марта коинотга кўтарилиши 1985 йил 6 июндан-26 сентябргача давом этди. Жонибеков "Союз Т-13 фазо кемасида (борт муҳандиси Савиних Виктор Петрович) билан "Салют-7"-"Союз Т-13"-"Союз Т-14" орбита мажмуаларида, лекин ерга КК "Союз Т-13 кемасида Гречко Георгий Михайлович билан қайтди.

1985 йили Владимир Жонибеков «авиация генерал-майори» унвонига эга бўлди, ва шу йилдан то 1988 йилгача космонавтлар отряди командири, 1988 йилдан Ю.А.Гагарин номидаги космонавтлар тайёрлаш марказининг назарий ва илмий-тадқиқот тайёрлаш Бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ўзбекистон ССР Олий Советининг депутати (1985-90 йилларда) бўлди.

Жонибеков Владимир Александрович 5 та Ленин ордени, Қизил Юлдузча ордени, бир қанча медаллар, чет эл орденлари: Монголиянинг Сухэ-Батора, Легион фахри (Франция), Монголия Халқ Республикаси Қаҳрамони унвонларига эга бўлди. Тошкен шаҳрида икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони Жонибеков В.А.га бронза ҳайкали ўрнатилган.

 

Гагарин, Калуга, Черкесск (Россия), Аркалик (Қозоғистон), Хьюстон (АҚШ) шаҳарларининг эътирофли фуқаросидир.

 

Совет Иттифоққи икки карра қаҳрамони В.А Джанибековнинг бронза хайкали Тошкентда ўрнатилган.

Видео галерея

Расмлар галереяси