Жалолиддин Румий

Таваллуд топган сана: 30 sentyabr 1207 йил

Вафот этган сана: 17 dekabr 1273 йил

Туғилган жой:Балх

Йўналишлар: Файласуфлар, Диншунос ва маърифатпарварлар , Шоирлар

42806

Таржимаи ҳол

Мавлоно Жалол ид-Дин Муҳаммал Румий ёки Мавлоно номлари билан таниқли – асосан, форс тилида шарқ шеърияти асарларини яратган атоқли форс-тожик шоир-сўфиси. Баъзида уни Мавлоно Жалол ид-Дин Муҳаммад Балхий, яъни туғилган ери бўлмиш она шаҳри номи билан ҳам чақиришган.

1207 йилнинг 30 сентябрь куни Вахш (ҳозирги Тожикистон) шаҳрида, ўша вақтлар Хуросоннинг йирик пойтахт вилоятининг шимолий Бахл ҳудудида,  халқда машҳур сарой дин-ҳуқуқ ва хатиб-сўфи олими – Бахоуддин Валид (1148-11231) номи билан машҳур Муҳаммад бин Ҳусайн ал-Хатиб ал Балхий оиласида дунёга келган. Отаси мўғуллар истилоси субаб, она шаҳридан қочиб, кўп йиллик дарбадарликдан сўнг, Кичик Осиёнинг (Рум) Куня шаҳрида, турк-салжуқлар саройида ўрнашади.

Жалолиддин нафақат диний-ҳуқуқий, балки, аниқ фанлар соҳасида ҳам яхши таҳсил олган, араб, юнон тилларини, “Қуръон”ни ва уни тавсирини яхши билган.

ХIII асрда Куня шаҳрида Султон Валад сўфилик Мавлоно орденини таъсис этиб, маросимларда Румий асарларидан фойдаланилган. Румий — Усмонийлар Туркиясидаги энг обрўли дарвешларнинг ҳамда бизнинг давримиздаги мавжуд тариқатнинг маънавий давомчиси.

Болалигидаёқ у Хуросоннинг асосий шаҳри – она ери Балхни тарк этишга мажбур бўлади. Унинг отаси Муҳаммад Бахоуддин Валад сўфи ва диний-олим бўлган. Шунинг учун ҳам у Хоразм шоҳи Муҳаммаддан саройида хизмат қилиш таклифини олади. Аммо Валад ўз эътиқодида мустаҳкам, чуқур билимга эга ва жуда ҳаққоний бўлган. Турли важларга кўра, у шоҳнинг илтимосини рад этиб, болаларга дарс бериш учун мактабда қолади ва илмий ҳамда ижодий фаолиятини давом эттиради. Шу сабаб Хоразм шоҳи билан ўрталарида келишмовчилик юзага келади. Ҳаж сафарини амалга ошириш мақсадида, у оиласи билан Балхни тарк этади.

Маккага сафари чоғи, Нишопурда у шайҳ Фаридиддун Муҳаммад Аттор билан суҳбат қуриш шарафига муяссар бўлади. Қизиқувчан шайҳ Румийга боғланиб қолади ва унга ўзининг “Асрорнома” китобини бағишлаб, Жалолиддин уни доим ёнида олиб юради. Румий шеърият, фалсафа ва диншунослик бобида бу қадар чўққиларга эришишига ўша даврларнинг маърифатпарварлари шайҳ Шамс Табризий ва Фаридиддун Атторларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Шамс Табриздан у фалсафа, хусусан, сўфичилик билан танишади.

1228 йил Валад Кунядаги мадрасасида муаллимлик ўрнини эгаллаш таклифини олади ва ўша ерга кўчиб ўтиб, тез орада, 1231 йил вафот этади ва унинг мадрасадаги ўрнини Жалолиддин эгаллайди. Бир йилдан сўнг Жалолиддин мадрасада дарс бериш билан бирга, Валаднинг фикрдоши Бурхон ид-Дин Муҳаққиқнинг шогирдига айланади. Бу маънавий тарбия, деярли ўн йил давом этди: у барчанинг ҳурматига сазовор мударрис ва масжид хотиби бўлиб қолиш баробарида, ўз оиласи билан бекаму-кўст ва хотиржам ҳаёт кечиради.

Жалолиддиннинг сўфилик йўлига тушиши дайди сўфи ваъзхони Шамсиддин Табризийнинг исми билан боғлиқ. Бу дарвешнинг хутбалари ва у билан шахсий суҳбати ва кейинроқ сирли ғойиб бўлиши  Жалолиддин қалбини бутунлай ўзгартириб юборади. Учрашув қувончи-ю, дўстига бўлган кенгқамроқли муҳаббат ва жудолик фожиасини туйиб, у бутун дунёга таниқли даҳо шоирга айланди.

Аммо Жалолиддин 1247 йили ғойиб бўлган, унга маънавий фазилатларини ёдга солиб турувчи ўқитувчиси Шамсиддинсиз ортиқ яшай олмай, ижодини ҳам давом эттиролмасди. Ёш заргар Салоҳиддин Заркуб ҳам севимли устозига айланиб қолган эди, у 1258 йили вафот этганидан сўнг, унинг ўрнини Ҳусамиддин Ҳасан босади.

Айнан Ҳусамиддин олдида Жалолиддин кўплаб шеърий асарлари инсоният учун ёзиб, сақланиб қолинганлиги учун қарздор, зеро, шоир уларни одатда ўқиб берар ёки ҳиргоя қилиб берарди. Унинг таклифига ва ёрдамига биноан, Жалолиддиннинг асосий асари – олти бобли “Маснавий” (“Яширин маъно ҳақида достон”) яратилган. Ўзининг яширин маъносида ушбу достон сўфичилик энциклопедияси ҳисобланади, лекин унга бу жиҳатдан фақат сўфичилик йўлидагиларгина баҳо бера олиб, унда Ғазалий, Саноий, Аттор ва ўз даврининг бошқа баўбрў сўфичиларининг тараққий ғояларини кўра оладилар.

Румийнинг салобати шундаки, у буюк шоирлик мақомига эга бўлиб, туркий оламга танилган. Ислом динининг барча оқимлари ва бошқа динлар учун у ягона ғояни илгари суриб, унда Яратганга бўлган муҳаббатни, унинг кучига бўлган эътиқодни, ният ва ишларнинг поклигини тараннум этган. У шундай ёзган: “Йўллар турли бўлиши мумкин, аммо якуний мақсад ягона – Аллоҳнинг олдига бориш”. У умрининг охиригача Худонинг олдида барча тенглигини тарғибот қилган.

Румийнинг “Билим моҳияти” асари бу услубда ёзилган тенги йўқ китоб саналади. Уни Румий рубоий эмас, наср услубида ёзган. Китобда сўзлар булбул оғзидан чиққани каби эркин узулади. Унда барча нарса эркин: қалб ҳам, фикрлар ҳам, жумлалар ҳам, ҳолат ҳам. Румийдан саккиз аср ўтиб, ХХ аср шоирлари оқ шеър деб номланувчи адабий услубдан фойдалана бошлашди. Бу услубни ҳали XIII асрда Жалолиддин Румий очиб, ўз ижодида фойдаланган эди.

Ўзининг севимли асарини у 15 ёшида ёзган. Унда йигирма беш минг олти юз ўн саккиз байт мавжуд. Китобни жаҳон адабиёти шоҳ асари деб ҳисобласак муболаға бўлмайди. Уни, шунингдек, “Сўфичилик қонунлари” деб ҳам аташади.

У вақтлар инсонларнинг ердаги ягона келиб чиқиши ҳақида гапириш жасорат ҳисобланган.

Жалолиддин ўз асарларини турли тахаллуслар билан имзолаган: “Балхий” – туғилган ери бўйича, “Шамс Табризий” – дўсти ва маънавий устози, аммо энг танилган тахаллуси “Румий” – у ва унинг яқинлари иккинчи ватанини топган мамлакат.

Жалолиддин Куньяда 1273 йилнинг 17 декабрида вафот этган ва отасининг олдидаги мақбарадан қўним топган. Уларнинг мақбараси зиёратчилик ери ҳисобланади.

Румийнинг адабий фаолияти серқирра эмас, лекин муҳим аҳамиятга эга. Жалолиддин аввалам бор, шоир бўлган. Унинг лирик “Девон”и хали батафсил ўрганилмаган, қасидалар, ғазаллар ва тўртликлар – рубоийлардан иборат. Шоир дунё улуғворлигидан қатъий назар унда инсоннинг қадр-қиммати ғоясини илгари суради; у сўниб бораётган диний урф-одат расмиятчилиги ва сафсатабозлигига қарши чиқади.

Бу ғоялар оташин тилда ўзига хос шаклда баён этилган. Бир қатор лирик шеърлар сўфичиликнинг амалий қулайлиги, ҳаётий ва фалсафий ақидапарстлиги ҳақида сўзлайди.

Барқарорлик ва амалиётчиликнинг уйғунлашуви Жалолиддиннинг “Маснавий” – улкан (50000 га яқин мисра) эпик-дидактик достонлари билан характерланади. Бу ерда эпик шаклдаги ибратли ҳикоялар насиҳат ёки лирик чекинишлар билан кузатилади, худди шу ғоялар фақат оммабопроқ шаклда келади. Умуман олганда, ҳикоялар сўфилик энциклопедиясини ташкил этади.

“Маснавий”да сюжет яхлитлиги йўқ; аммо барча асарлари ягона кайфиятда; унинг шакли — бир хил оҳангдаги қофияли байтлар. Эпик қисмларида Жалолиддин барқарор-рассом сифатида, баъзида эса табиатшунос (унинг табиатшунослилиги оврупалик китобхонни лол қолдириши мумкин, аммо Шарқ учун бу оддий ҳолдир) сифатида намоён бўлади.

Жалолиддин “Маснавий”сини севимли ўқувчиси ва вориси Хасан Ҳусамиддинга (сўфилар етакчиси сифатида) қисман сўзлаб берган, эҳтимол, устозини ижодга у ундаган (тўғрироғи, оғзаки нутқ орқали қайд этишни).

“Маснавий” — мусулмон оламидаги энг кўп ўқилувчи ва ҳурматга сазовор китобдир. Жаҳон адабиётида ҳам Жалолиддин, эҳтимол жуда муҳим шоир-пантеист саналган. Унинг наср шаклдаги “Фихи ма фихи” (Унинг ичидаги ичида) пантеистик рисолвларининг қўл ёзмалари мавжуд.

Мавлавийлик ордени Туркия Усмонийлари орасида энг нуфузли аслзодаларга тегишли бўлганлигини инобатга олган ҳолда, XIII асрнинг бошқа буюк шоири – шаҳарнинг савдо синфига тегишли идеологи Саадига қарама-қарши равишда – Жалолиддин кўпроқ зироатчилардан кўра, кўпроқ деҳқонлар аслзодаларига яқинроқ бўлган.

 

Румий ҳаёти Орхан Памуканинг “Қора китоб” (1990) ҳамда Элиф Шафақнинг “Севги” романларидаги сюжетлар билан туташиб кетади.

Румийнинг сўфилик ҳикоятлари

Жалолиддин Румий сўфичиликнинг арконларидан бири ҳисобланади. Кўплаб одамлар унинг олдига маслаҳат ва доно сўзларини тинглагани келишган. Бир куни унинг олдига қўшни аёл ўғли билан келиб, шундай дейди:

- Мен аллақачон барча усулларни қўллаб кўрдим, лекин ўғлим менга қулоқ солмайди. У жуда кўп миқдорла шакар ейди. Илтимос, бу яхши эмаслигини унга айтинг. У сизнинг гапингизга қулоқ солади, зеро, сизни жуда ҳурмат қилади.

Румий болакайга қараб, унинг кўзларидаги ишончни кўриб деди:

- Уч ҳафтадан сўнг келинг.

Аёл таажжубда эди. Ахир, бу оддий нарса-ку! Тушунмадим... Одамлар узоқ ўлкалардан ўз муаммоларини ҳал қилиш учун келишган ва Румий уларга шу заҳотиёқ ёрдам берган... Шунга қарамай, аёл уч ҳафтадан сўнг келади. Румий болакайга яна қараб, дейди:

- Яна уч ҳафтадан сўнг келинг.

Шунда аёлнинг тоқати тоқ бўлиб, гап нимада эканлигини сўрашга қарор қилади. Аммо Румий олдинроқ айтганини қайтаради. Улар учинчи ҳафта келишганда, Румий болакайга дейди:

- Ўғлим, маслаҳатимга қулоқ тут, кўп шакар ема, бу соғлиқ учун зарарли.

- Сиз менга айтяпсизми, бошқа емаганим бўлсин, дея жавоб берди болакай.

Шундан сўнг она ўғлидан кўчада пойлаб туришини сўрайди. Бола кўчага чиққач, она Румийдан нима учун биринчи куниёқ насиҳат қилмагани ҳақида сўрайди. Жалолиддин иқрор бўлиб, ўзи ҳам шакар ейишни яхши кўрганлигини, бошқаларга маслаҳат беришдан олдин, аввалига ўзи бу одатдан воз кечиши лозим бўлганлигини айтади. Аввалига, бунинг учун уч ҳафта етарли, деб ҳисоблайди, аммо адашади...

Устанинг сифатларидан бири шундай: у бошқаларни ўзи босиб ўтмаган йўлдан юришга ундамайди. Уста аввалам бор, ўзига тўғри. Унинг сўзлари ҳақиқат билан уйғун. Бу ерда чанлик ҳикматни эсламай илож йўқ: “Қачонки, раҳмдил инсон ёлғон илмни тарғиб этса, у ҳақиқатга айланади. Қачонки, ахмоқ одам ҳақиқатни айтса, у ёлғонга айланади”.

Видео галерея

Расмлар галереяси