Таржимаи ҳол
Жалолиддин Давоний (1427-1502) — педагогик тафаккур ривожига улкан ҳисса қўшган ўрта аср Шарқининг энг таниқли мутафаккирларидан Муҳаммад Асад бин Жалолиддин (баъзи манбаларда Саадиддин) кўпқиррали энциклопедик олим бўлган.
Жалолиддин Давоний Казарун (Эрон) пойтахтининг Довон қишлоғида туғилган, болалик йиллари шу ерда ўтган. Шероздаги Дорул Айтом мадрасасида Мавлоно Қўшқанор ва Хожа Хасаншоҳ Баққол уламолар раҳбарлиги остида таълим олган. Таълимни якунлагач, мадрасада дарс беради, сўнгра, Шероз қозиси бўлади. Қозилик лавозимида хизматни ўтаб, мураббийлик фаолиятига қайтади, кўп саёҳат қилган, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон каби шаҳарларда, Кушон, Гилон, Табриз, Ҳиротда (Афғонистон) бўлиб, олимлар билан учрашади.
Манбаларга кўра, у Ўрта Осиёнинг кўплаб олим ва шоирларининг ишларини яхши билган.
У Фаробий, ибн Сино, Насриддин Туссийларнинг илмий ишларини ва ижтимоий ғояларини ўрганган, у Ҳирот, Византия (Рум), Озарбайжон, Кармана, Хурмуза, Табаристон, Хуросон ва Журжон олимлари билан ёзишмалар олиб борган.
Муҳаммад Али Табризийнинг айтишича, Давоний ўз асарларида “Византия, Хуросон, Туркистон ва Султон Абу Саид Темурий замондошларининг бошқа буюк олимлари меҳнатларидан фодаланган” (Муҳаммад Али Табризий. Райхонот ул-адаб. Теҳрон, 1949, 3-том).
Давоний узоқ йиллар мобайнида Ҳиротда яшаб, у ерда Абдураҳмон Жомий ва бошқа олимлар билан танишган.
Шерозга келгач, у доимий равишда Жомий билан ёзишмалар олиб борган.
Давоний Али Қушчи билан яқиндан таниш бўлган. Давонийнинг фалсафий ва ижтимоий нуқта назарининг шаклланишида Моварауннаҳр олимларининг фикрлари катта таъсир кўрсатган.
У ўз устозларининг фирк ва меҳнатларини тарғибот қилиш билан бирга, уларнинг мадания, фалсафий ва илмий ўрта осиёлик анъаналарини давом эттирган.
Бундан ташқари, у қадимий ёзувчи Юнон ва Арасту, Афлотун, Фаробий, ибн Сино, Насриддин Туссий каби ўрта осиёлик олимлар меҳнатларини яхши билан, уларнинг асарларига шарҳлар ва қайдлар ёзган.
У, шунингдек, қадимий олимлар ўз асарларида кўтарган муаммоларга шарҳлар ёзиб, авваллари жавобсиз қолган саволларга жавоб бера олган.
Давонийнинг илмий мероси жуда бой бўлган.
У фалсафа, мантиқ, ҳуқуқшунослик, ахлоқ, математика ва геометриядан китобчалар ёзган. Кўплаб замондош олимлар унинг асраларидан фойдаланган, ўрганишган ва у томонидан ёзилган ғояларга чуқур киришга ҳаракат қилишган. Унинг ижодий меҳнатлари кўплаб фанлардан ўқув қўлланмага айланган.
У томонидан “Рисолайи исботи вожиб” (“Заруриятни исботлаш ҳақида рисола”), “Рисолат ул-хуруф” (“Ҳарфлар ҳақида рисола”), “Рисолайи фи тавжих ул-ташбих” (“Ташбих шарҳи ҳақида рисола”), “Рисола дар илм ул-нафс” (“Қалб амри ҳақида рисола”), “Киноя шарҳи ҳақида рисола”, “Руҳшунослик ҳақида рисола”, “Тариқати тарбият ул-авлод” (“Болаларга тарбия бериш услуби”), “Арзнома” (“Қуролли кучларни бошқариш усули”) ва бошқалар. Давонийнинг ижтимоий-руҳий, жамоавий-ахлоқий ҳамда педагогик муаммолар кўтарилган энг йирик асари “Ахлоқий фазилатлар усутунлигида ёғду жилоси” ёки қисқа номи “Ахлоқи Жалоли” (“Ахлоқи жалолий”).
У нафақат илм-фан билан шуғулланган, балки Фоний таҳаллуси остида Навоий сингари шеърлар ҳам ёзган. Унинг шеърлари Эрон ва Ироқда чоп этилган.
Давоний ўзининг ижодий асарларида Моварауннаҳр ва Хуросон маданий меросидан фойдаланган. Улар ўша ҳудудда истиқомат қилган халқнинг маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган.
Давонийнинг энг йирик асар – “Ахлоқи жалолий” (“Ахлоқи жалолий”).
У 1470 – 1478 йиллар узилган ва Узун Хасанга – Ғарбий Эроннинг ҳукумат ваклига бағишланган. Мазкур китоб В.Ф. Томпсон томонидан инглиз тилига таржима қилинган. Унинг “Ахлоқи жалолий” китоби форсийда ёзилган ва қўл ёзмаси дунёнинг кўплаб музей ва кутубхоналарида сақланиб келинмоқда.
1911 йил у Калькуттада чоп этилган. Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Шарқшунослик Институтида Давонийнинг “Ахлоқи жалолий” асарининг айрим қўл ёзмалари ва тошдаги битиклари сақланиб келади.
1948 йил Эшонжон Муҳаммадхўжа асарнинг маъновий таржимасини қилиб, уни ўзбек тилида қисқа кўринишда нашрдан чиқарган.
А.А. Семёнов, Рье ва Браунларнинг фикрига кўра, Давонийнинг меҳнати мусулмон Шарқининг энг оммабоп китобларидан бўлган.
Бу китобда ўша даврнинг жамоавий-сиёсий ва ахлоқий тартиби таърифланган. Унда жамият тузими, унинг синфий бўлинмаси, давлат қурилиши ва уни бошқариш йўллари, адолатли ва адолатсиз ҳукмдорлар ва уларнинг қўл остидагиларга муносабатлари, одамларнинг жамиятдаги, таълим-тарбиядаги ўрни баён этилган.
У бир ўзи яшаган ва ўзига-ўзи овқат тайёрлаган, кийим тиккан, қишлоқ хўжалиги меҳнати учун иш-қуроллар ясаган ва кўп ишларни ўзи қилган, шу сабабли, у ҳамма соҳа устасига айланган.
“Ахлоқи жалолий” китобининг 135-бетида “Одамлар бирлашиб, бир-бирига ёрдамлашганда бошқалар тўғрисида чинакамига қайғуради, ўзаро ёрдам ва алоқа-ўрнатилганда адолатнинг синалган йўллари пайдо бўлади, яшаш воситалари тартибга тушади, кишиларнинг аҳволи мустаҳкамланади ва инсон зоти сақланади”, деб ёзилган. Унда ижодкор давлат тузуми ҳақида ўзининг хаёлий ғояларини ифодалайди.
У ибн Мискавайҳ, Форобий ва Насриддин Туссийлар сингари шаҳар ва давлат ривожланган бўлиб, унда фан ва маданият тараққий этиши билан бирга, юксалишда қолоқ бўлиши ҳам мумкин деб ҳисоблаган. Давоний ривожланаётган ва тараққий топаётган шаҳарлар “қонун-қоидалари инсонни равнақ топтириб, ҳаётнинг мушкул ҳолатларидан олиб чиқувчи тартибда белгиланиши” (шу китобнинг ўзида, 152-бет) ҳақида гапирган. Ривожланган шаҳарларни адолатли, кучли инсонлар бошқариши зарур. Барча одамлар, қайси синфга тегишли бўлишидан қатъий назар, ягона қонунга бўйсуниши лозим.
Қолоқ шаҳарлар бошқарувчилари фақат ўз манфаатлари ҳақида ўйлайди, у ерда порахўрлик ва мансабдорларга бўйсуниш авж олган.
Энциклопедиячи-олим Давоний кўпроқ педагогик мерос қолдирган. Унга фалсафа, мантиқ, ҳуқушунослик, ахлоқ, математика ва геометрияга оид асарлар тегишли. Давонийнинг умумий юздан ортиқ китоблари мавжуд. У томонидан “Муҳимликни исботлаш ҳақида рисола”, “Моддалар ҳақида рисола”, “Қалбни бўйсундириш ҳақида рисола”, “Қалб амри ҳақида рисола”, “Киноя шарҳи ҳақида рисола”, “Руҳшунослик ҳақида рисола”, “Болаларга тарбия бериш услуби” кабилар яратилган. Давонийнинг ижтимоий-руҳий, жамоавий-ахлоқий ҳамда педагогик муаммолар кўтарилган энг йирик асари “Ахлоқий фазилатлар усутунлигида ёғду жилоси” ёки қисқа номи “Ахлоқи Жалоли” (“Ахлоқи жалолий”).
Унинг ижодий меҳнатлари, хусусан “Ахлоқи жалолий” Ўрта Осиё, айниқса, Ўзбекистон халқининг педагогик фикрлари ривожига сезиларли таъсир кўрсатган. Давонийнинг “Ахлоқи Жалоли” кўп йиллар мобайнида Самарқанд ва Бухоронинг мактаб ва мадрасаларида ўқув қўлланмаси ўрнида фойдаланилган. Мазкур асар Юсуф Қорабоғий, Абу Тоҳир Самарқандий, Абдулла Авлонийларнинг педагогик ва ахлоқий дунё қараши шаклланишида катта ўринга эга бўлган. Шу сабаб, Давонийнинг мазкур асарини ўрганмай, ХV асрдан кейинги Ўзбекистоннинг педагогик фикри ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва асосий йўналишларини аниқлаш қийин бўларди, десак муболаға бўлмайди.