Доморяд Александр Петрович

Таваллуд топган сана: 13 iyul 1907 йил

Вафот этган сана: 23 iyul 1975 йил

Туғилган жой:Ташкент

Йўналишлар: Математиклар

1558

Таржимаи ҳол

 

Александр Петрович Доморяд 1907 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1930 йил Ўрта Осиё давлат университетини битирган. Талабалик чоғларидаёқ Тошкентнинг олий ўқув юртларида ўқитувчилик фаолиятини бошлаб, 1931 йилдан доимий тартибда Тошкент университетида ишлаган. Александр Петрович 45 йиллик педагогик фаолияти давомида физика-математика (кейинчалик механика-математика) факультетида курслар ташкил этишда катта меҳнат сарфлаган, талабаларга таълим бериш жараёнида маърузалар ўқиган. Александр Петрович олий алгебра бўйича умумий ва махсус курслар, гуруҳлар назарияси, математик таҳлил, сонлар назарияси, геометрик тузим назарияси, табиий сонлар ҳисоби, эҳтимоллик назарияси, тахминий ҳисобларга оид турли курслар, махсус курслар: чизма геометрия, номография, элементар геометрия ва бошқалар бўйича маърузалар ўқиган.

СССРнинг қатор университетларида ривожланиш фармонига кўра, ҳисоблаш-математикларини тайёрлаш бўйича ТошДУнинг механика-математика факультетида ҳисоблаш математикаси ихтисослиги ташкил этилишида улкан ишларни амалга оширган. Ҳисоблаш математикаси кафедраси ташкил этилишидан анча аввал кўплаб талабалар Александр Петрович раҳбарлигида ҳисоблаш математикасининг турли масалаларига оид диплом ишларини ёзишган. Александр Петрович ўнлаб диплом ишларига раҳбарлик қилган.

1959 йилдан 1967 йилгача ҳисоблаш математикаси кафедрасига мудирлик қилиб, ушбу давр мобайнида юзга яқин ҳисобчи-математикларни тайёрлаган.

Ушбу ҳимматли педагогик фаолиятида ТошДУнинг юзлаб математик битирувчилар ижобий из қолдириб, улардан кўплари ажойиб ўқитувчи, фан номзоди ва докторлари бўлиб етишди.

Александр Петровичнинг қатор илмий ишлари математика соҳасидаги педагогларга қарaтилган. Хусусан, элементар математика энциклопедиясидаги (“Элементар математика энциклопедияси”, иккинчи китоб, 1951 йил) “Тенгламани ечишда ҳисобли ва график усуллар”, Болалар энциклопедиясидаги “Ҳисоб қурилмалари” мақоласи (3-жилд, иккинчи нашр), Катта Совет энциклопедиясидаги “Математик ўйинлар” мақоласи. “Элементар математика энциклопедияси” 1952 йилида немис тилига таржима қилинган.

Александр Петровичнинг қизиқарли математикага нисбатан иштиёқи доим баланд бўлган. Натижада, унинг “Математик ўйинлар ва кўнгилочарликлар” (1961 й.) номли ажойиб китоби яралиб, синфдан ташқари ташкилотчилар учун математика бўйича қўлланмага айланди. Китоб инглиз, немис, француз, литва ва бошқа тилларга таржима қилиниши унинг муваффақиятининг яна бир исботидир. Ҳозирда бу китоб нодир саналади.

А.Петрович В.И.Романовский асос солган Тошкентдаги физика-математика жамиятининг фаол аъзоларидан ҳисобланган. 1940 йилдан 1955 йилга қадар ушбу жамият котиби бўлиб, у ердаги илмий-услубий ишларни бошқарган.

Александр Петрович томонидан математик жамиятнинг мактаб бўлинмаси ташкил этилган бўлиб, уни 10 йил давомида бошқарган. 1934 йилдаёқ университет қошида математика тўгарагини ташкил этиб, бу ишга аспирантлар, талабаларни жалб қилган, мунтазам равишда якшанбадан якшанбага қадар дарслар учун маълумотлар тайёрлаган, тўгаракдаги ишни олиб борган. Тўгарак қатнашчиларининг сони ўсиб, юзлаб иштирокчиларни ўз ичига олган. Энди бу 7, 8, 9, 10-синфларнинг рус ва ўзбек тилларидаги бирлашган тўгараги бўлган. Мазкур тўгаракда иштирок этувчи кўплаб мактаб ўқувчилари ўзларининг келажак касблари – математикликни белгилаб қўйишган эди.

Александр Петрович — Тошкентдаги математикадан ўтказиладиган олимпиадаларнинг ташаббускори ва ташкилотчисидир. У 24 та олимпиаданинг ташкилий қўмита вакили, Биринчи ва иккинчи республика олимпиадалари раиси ўринбосари бўлган. Республикада математика олимпиадалари ўтказилиши анъанага айланган бўлиб, бунда унинг хизмати каттадир.

Айтиш жоизки, математик жамиятнинг мактаб бўлинмаси, мактабнинг математика тўгараги, олимпиадалар ўтказилиши каби у томонидан қилинган барча ишлар жамоатчиликка ибтидо бўлди.

Математика соҳаси ривожидаги катта хизматлари, шунингдек, самарали педагогик фаолияти учун у “Иккинчи жаҳон урушида фидокорона меҳнатлари учун” медали ва “УзССР халқ таълими аълочиси” нишони билан тақдирланган.

Александр Петровичнинг ҳар доим ҳушмуомала ва тарбиялилиги унга барча нарсада талабчан ва қатъиятли бўлишига халал бермади. У ўз билимлари билан беминнат бўлишган. У ёшидан қатъий назар, барча учун жуда қизиқ ҳамсуҳбат бўлган. Кўплаб улуғ инсонлар у билан бўлган турли мавзулардаги қизиқ суҳбатларини ҳануз ёдга олишади. Александр Петрович ҳар томонлама етук ва иқтидорли инсон бўлган

Расмлар галереяси