Дадахон Нурий

Таваллуд топган сана: 1942 йил

Туғилган жой:Наманган

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

4357

Таржимаи ҳол

Дадахон Нурий-таниқли ёзувчи, шоир ва драматург.

Дадахон Нурий 1942 йилда Наманган шаҳрида туғилди. 26-сон мактабда, сўнг Ҳамза номидаги мусиқа билим юртида ўқиди. Тошкент Давлат университетининг Шарқ факультетида ўқиб туриб, Ҳамза номидаги Академик драма театрида рассом бўлиб ишлади. Бир неча йиллар давомида махсус мактабларда ҳинд тилидан сабоқ берди, сўнг «Гулистон», «Гулҳан» журналлари ҳамда Ўзбекистон телевидениесида адабий ходим ва муҳаррир бўлиб ишлади. Унинг дастлабки «Оқшом қўшиқлари» китоби 1962 йилда босилиб чиқади. «Бегона», «Боғларда баҳор», «Осмон устуни» номли роман ва бошқа асарларни яратган.

Библиография ва асарлар мавзуси жуда кенг: Нурий ўнга яқин китоб муаллифи ва Ойбек номидаги адабиёт мукофоти лауреати. У саёҳатга оид бир қатор асарлар ёзган ва Ўзбекистондаги, Ҳиндистон ва Шри-Ланкада энг қизиқарли жойларни таърифлаган. Иқтидорли рассом ва фолклор, асарларида  батафсил тавсиф ва тарихий мазмундаги матнни моҳирлик билан тақдим этади. Дарвоқе, публицистика унинг ижодида алоҳида ўрин тутади ва шу ўринда унинг Ҳиндистон ва Покистонда ўтказган даври  энг қизиқарлисидир.

Адиб Дадахон Нурий ҳикоя ёзадими, қисса ёки роман ёзадими, замон ва замондошлар тақдирини ёритишга ҳаракат қилади. Гоҳо лирик йўсинда, гоҳо жиддий, вазмин эпик услубда фикр юритади.

Дадахон Нурий яратган деярли барча насрий асарларда ёшлар ҳаёти, орзу-интилишлари, муҳаббат ва садоқат туйғулари ўз ифодасини топади. Айтиш керакки, Дадахон Нурий ўзи яратган ҳикоя, қисса ва романлари билан қанчалик китобхонга яқин ва унинг эътиборини қозонган бўлмасин, у моҳир публицист сифатида ўқувчилари доирасини янада кенгайтирди.

Дадахон Нурий Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ойбек номидаги мукофотига сазовор бўлган.

Унинг «Пском осмонида қора булутлар», «Шаҳар ғилдираги», «Тошкентга бомба керакми?», «Мушоҳада», «Биздан кейин нима қолади?» каби публицистик мақолалари мавзуининг долзарблиги, ҳужжатлилиги ва фош етувчи қуввати билан ҳозирги ўзбек публицистикасининг ёрқин намуналаридан бўлиб қолди.

«Хумсондан чиққан пошшо» асари эса адибнинг моҳир ҳажвчи сифатидаги маҳоратидан далолат беради. Яқинда унинг маънавий-ахлоқий муаммога бағишланган «Бадном» деган янги асари нашр этилди.

Расмлар галереяси