Чўлпон Эргаш

Таваллуд топган сана: 1937 йил

Вафот этган сана: 2010 йил

Туғилган жой:Қирғизистон

Йўналишлар: Шоирлар

2717

Таржимаи ҳол

Чўлпон Эргаш 70 йиллардан матбуот саҳнасига кириб келди. Унинг биринчи шеъри «Ўзбекистон» журналида чоп этилди. Шоир шеърларини кузатар эканмиз, унда ортиқча бақириқдан холи, оғир, вазмин ва «гап тагида гап ётар» қабилидаги туйғуларга дуч келамиз.

Чўлпон Эргаш қўшни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида 1937 йилда таваллуд топди.

Унинг болалиги уруш даври қийинчиликларига тўғри келиб, оғир кечган. У саккиз ёшидан ишлаб, тўққиз ёшдагина мактабга борди. Аскарлик бурчини ҳам адо этди.

60-йилларда Тошкентга келиб маданий-маърифий техникумини тамомлади. Сўнг театр ва рассомлик институтига кирди.

1965 йилда уни тугатиб, саҳнага эмас, матбуот сари йўл олди, шеърлар машқ қила бошлади.

Унинг биринчи шеъри «Ўзбекистон» журналида чоп этилди. 1970 йилда эса биринчи шеърий тўплами «Тонг юлдузи» номи билан босилиб чиқди. Чўлпон Эргаш «Бизнинг уйимиз» (1972), «Муборак кунлар» (1972), «Умид чироғи» (1979), «Баҳор орзулари» (1980), «Тонг отар садолари» (1982), «Сеҳрли қўнғироқ», «Ой чодир тикмоқда» (1985), «Энг баланд қаср» (1986), «Карвон келар» (1990), «Орзунинг оғир киприклари» (1990) каби ўндан ортиқ шеърий мажмуаларни китобхонга инъом этди.

Чўлпон Эргаш истиқлолни орзиқиб кутган шоирдир. У орзусига эндигина эришиб, энди очиқчасига, жўшиб, қувониб ёзишга киришди. Унинг, айниқса, «Орзунинг оғир киприклари» тўпламига кирган «Ўтмиш ўйини» каби достонлари инсониятнинг асрий орзу-истаклари, армонлари бўлмиш эрк, озодлик, мустақиллик, ўз-ўзлигини топиш, она Ватан муқаддаслиги, муҳаббатнинг поклиги, бахтнинг бутунлиги, юртнинг тинчлиги ҳақида баҳс юритади.

Расмлар галереяси