Таржимаи ҳол
Боровский Пётр Фокич - жарроҳ ва паразитолог, Ўзбекистонда ўлка патологияси асосчиларидан бири; тиббиёт фанлари доктори (1891), профессор (1920), Меҳнат Қаҳрамони (1927).
Пётр Фокич Боровский Черниговский туманининг Стародубск Погар шаҳарчасида 1863 йилнинг 27 майида туғилган.
1887 йили Санкт-Петербургдаги Ҳарбий-тиббиёт академиясини тамомлаган. 1892 йилдан Тошкент ҳарбий госпиталида хирург бўлиб ишлаган.
У собиқ Тошкент университети (ҳозирда Тошкент тиббиёт институти)да тиббиёт факультети асосчиси бўлган.
Тошкент ҳарбий госпиталида жарроҳ ва бактериологик лабаротория бошлиғи (1892 - 1910), Қизил Ярим ой жамияти касалхонасида жарроҳ. (1910 - 1920), 1920 йилдан умрининг охиригача Ўрта Осиё давлат университети тиббиёт факультети жарроҳлик кафедрасининг мудири бўлган. Тиббиёт фани тарихида биринчи бўлиб(1898) ёмон жароҳат (лейшманиоз) микробини топган. Қовуққа чок солиш(тикиш)нинг янги усулини таклиф қилган.
Пётр Фокич Боровский – атоқли рус, собиқ совет врач-хирурги 1892 йилда Тошкент марказий ҳарбий клиникасининг хирургия бўлими катта врачи лавозимида ишлаган. У шунингдек Тошкент мидицина институти профессори ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ташкилотининг асосчиларидан ҳисобланади.
Боровский Тошкент тиббиёт институтининг профессори бўлган ва 1920 йилдан умрининг охирига қадар Тошкент тиббиёт институти хирургия Госпитали кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатган. У Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими асосчиларидан ҳисобланади ҳамда тиббиёт фанига катта илмий ҳиссани қўшган олимлар қаторида саналади.
1927 йил Ўзбекистон ҳукумати Баровскийни “Меҳнат қаҳрамони” ҳамда шу йили у “Қизил меҳнат байроғи” унвони билан ҳам тақдирланган.
Пётр Фокич Боровский 1932 йил 15 декабрда Тошкентда вафот этди. Уни Тошкентнинг коммунистлар қабристонига (Эски Боткин қабристони) дафн этишган.
Тошкентдаги Ҳарбий госпитал, XX аср ўрталаридаги тиббиёт ўқув юрти асосида яратилган Тошкент тиббиёт коллежи ҳамда шу коллеж жойлашган кўча унинг исми билан аталади.
Боровский томонидан ўрта осиё ва кавказ орти мамлакларида кенг тарқалган “Пендик яраси” (“Пединка”, тери лейшманиёзи) деб номланадиган кассалллик тадқиқот қилинган. У биринчи бўлиб касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида ёзган ва бу кассалликни (Protozoa) оддий тури таркибига киритган, олдинлар эса бу касаллик замбуруғ ва бактериялар таркибида бўлган деб ҳисоблашган. 1898 йили у ўзининг бу изланишларини “Ҳарбий-тиббиёт журнали” (“Военно-медицинском журнале”) 11 сонида чоп қилган, лекин 1932 йилга келиб бу кашфиёт бутун жаҳон томонидан тан олинган. Унинг бу кашфиёти ҳозирда ҳам эпидемилогия олами саволларига жавоб, ва бу кассалликнинг давоси ва профилактикасида муҳим рол ўйнайди.
Баровскийнинг асосли таклифига кўра, сартов яралари тери ичига тўғридан-тўғри эмлаш натижасида юқмаслиги, балки, қон орқали нафас олиш тизими ёки ошқозонга юқиши олға сурилган. К.Шулгин ҳамкасби Баровскийнинг изланишларини биринчилардан тасдиқлади ва 1902 йилдаги нашр қилинган мақоласи орқали касалликнинг юқиш манбаи қон сурувчи ҳашаротлар орқалили амалга ошишини таъкидлаган. Шунингдек, Баровский қовуққа чок солиш(тикиш)нинг янги усули методикасини таклиф қилган.