Боровков Александр Константинович

Таваллуд топган сана: 16 mart 1904 йил

Вафот этган сана: 15 noyabr 1962 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Филологлар, Устоз ва мураббийлар

4121

Таржимаи ҳол

Боровков Александр Константинович - совет лингвисти-туркшунос, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1943), Совет Иттифоқи Фанлар Академияси мухбир аъзоси (1958), филология фанлари доктори.

Александр Константинович Боровков 16 март 1904 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
1922 - 1928 йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқшунослик факультетида таҳсил олган. Ўқиш даврида Ўрта Осиё Музейида илмий ходим бўлиб ишлаган.

1929 - 1932 йилларда Совет Иттифоқи Фанлар академиясининг тил ва тафаккур институтида аспирантурада ўқишни давом эттиради. Унинг илмий раҳбари академик Н.Я.Марр бўлган.

Боровков 1935 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилмасдан тилшунослик бўйича фан номзоди даражасига эришди. Худди шу йили у доцент ҳам бўлди.

1923 - 1928 йилларда Александр Ўрта Осиё давлат университетида ўқитувчилик қилди, 1928 - 1938 йилларда Ленинград Шарқ институтида ҳам талабаларга сабоқ берган.

1926 - 1928 йилларда Ўрта Осиё Музейида илмий ходим бўлиб ишлаган. 1927 - 1928 йилларда Ўрта Осиё Қўмитасида санъат ва қадимий ёдгорликлар бўйича илмий ходим сифатида фаолият юритган.

1935 - 1936 йилларда Нутқ маданияти институтида илмий ходим бўлган, 1934 йилдан илмий котиб лавозимларида ишлади.

1938 йилда у Совет Иттифоқи Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти Ўрта Осиё маҳкамаси мудири ва катта илмий ходим бўлиб ишлади.

1939 - 1945 йилларда у Ўзбекистон ФАА - Ўзбекистон ФА директор ўринбосари вазифаларида ишлади.

1948 - 1950 йилларда Совет Иттифоқи Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритди.

1943 йилда Боровков Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлди.

1953 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзоси.

1958 йилда Совет Иттифоқи Фанлар академияси мухбир аъзоси.

1959 йилда Совет Иттифоқи Фанлар академияси Ленинград Тилшунослик институтида 1962 йилгача директор ўринбосари сифатида ишлади.

Олим Ленин мукофоти ва “Ҳурмат белгиси” орденлари билан мукофотланган.

Атоқли олим 15 ноябрь 1962 йил Ленинградда вафот этган ва Санкт-Петербургдаги Шувалов қабристонига дафн этилган.

Унинг йўналишидаги асосий илмий ишлари Ўрта Осиё халқлари маданиятини ўрганиш, карачай-балғор грамматикаси, ўзбек тили ва адабиёти, диалектология ва лексикография бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб борди.

У Тошкентда бўлган вақт мобайнида замонавий ўзбек илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган. Толиб Иймон Ҳиротий (1961) нинг “Бади-ул-луғат”и, “XII—XIII асрларда Ўрта Осиё тафсир лексикаси”да (1963) Боровков фундаментал эски ўзбек луғатини яратиш учун йўл очди.

Олим ўзбек тилини ўрганишда жуда катта ишларни амалга ошириш баробарида унинг қолдирган "Ўзбек-рус луғати" жуда бой материалларни қуршаб олганлиги билан мукаммал даржани англатади, зеро у кўп нусхаларда чоп этилган.

Расмлар галереяси