Бородин Сергей Петрович

Таваллуд топган сана: 12 sentyabr 1902 йил

Вафот этган сана: 22 iyun 1974 йил

Туғилган жой:Москва

Йўналишлар: Ёзувчилар

5843

Таржимаи ҳол

Сергей Петрович Бородин – Рус совет ёзувчи, машҳур тарихий романлар муаллифи. У 1941 йилгача Амир Саргиджан таҳаллуси билан ижод қилган. Ўзбекистон ССР халқ ёзувчиси (1973). Сталин иккинчи даражали премияси лауреати (1942). ВКП аъзоси(1943).

С.Бородин 1902 йили 12 (25) сентябрда Москвада зиёлилар оиласида туғилган. Унинг отаси дворянлар давомчиси, онаси эса А.М.Ингаличева татар авлодининг зодогон княларида бўлган.

У 1913-1920 йилларда Белёв билим юртида ўқиган, кейинчалик маҳаллий Пролеткульта студияси билан ҳамкорлик қилган. Ўзининг биринчи очеркини 1915 йил йил 12 ёшида, биринчи шеърини эса 1922 йили чоп қилган.

С.Бородин 1923 йили этнографик экспедицияда билан Бухоро ва 1925-1926 йилларда Самарқандга борган. 1926 йили В. Я. Брюсова номидаги Олий адабий-бадиий институтининг рус фолклорига ихтисослаштирилган факультетни тамомлаган.У узоқ вақтлар Шарқда 1928, Қозоғистонда 1929, Тожикистонда 1931, Арманистонда 1933 йиллар яшаган. У бир муддат “Перевал” адабиётчилар уюшмаси ишлаб, 1931 йили у ердан кетган. Тошкентга 1951 йили келиб, филолог Роза Хасановага уйланади.

У 1930 йилларда ҳикоя ва қисларни СССРнинг узоқ вилоятларидан тўпланган материаллар асосида ёзади. Унинг биринчи тарихий романи “Дмитрий Донской” бўлиб, унда қадимги руслар ҳақида баён этилган. Иккинчи тарихий роман – “Самарқанд осмонидаги юлдузлар” романи бўлиб, унда марказида Темурлан турган Ўрта осиё ва Кавказ орти ҳудудларининг XIV—XV асрларидаги батафсил турмуш тарзи очиб берилган.

С.Бородин 1974 йил 22 июнда вафот этади ва уни Чиғатой қабристонига дафн қилишади.

Ишлари:

Последняя Бухара, 1932

Египтянин, 1933

Мастер птиц, 1934

«Дмитрий Донской», 1941

Утренька, 1942

Звёзды над Самаркандом:

Хромой Тимур, 1955

Костры похода, 1962

Молниеносный Баязет, 1973 

Бородиннинг Тошкендаги уй музейи 1981 йилда очилган ва шу йилдан буён фаолият кўрсатмоқда.

Музейнинг манзили: Тошкент, Лашкарбеги кўчаси, 18

Телефон: (+998 71) 237-52-09

Иш вақти: 10:00 - 17:00

Дам олиш кунлари: шанба, якшанба

Расмлар галереяси