Бойхонова Зулайҳо Мамажановна

Таваллуд топган сана: 28 aprel 1963 йил

Туғилган жой:Наманган

Йўналишлар: Қўшиқчилар

8238

Таржимаи ҳол

Зулайҳо Мамажановна Бойхонова (1963 йил 28 апрель Наманганда туғилган) - ўзбек қўшиқчиси, ўзбек қўшиқлар ижрочиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти.

 


Зулайхо Бойхонова 1963 йил 28 апрель Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида таваллуд топган.
1980 йил мактабни тугатиб, 1981 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат Санъат институтининг мусиқали драма факультетига ўқишга кирди.
1986 йил олийгоҳни битириб, “Муқимий” номидаги ўзбек давлат мусиқа ва драма театрига ишга киради. Театрда у жуда кўп спектаклларда бош ролларни ижро этди.
Театр санъатидаги ҳизматлари ва такрорланмас ижоди учун 1996 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди ва 2003 йил эса Ўзбекистон Халқ артисти унвонига эга бўлди.
2005 йилда Зулайҳо Бойхонова Маданият ва спорт вазирлиги томонидан “Саҳнамиз фариштаси” номи билан тақдирланди.
Хонанда ҳозирги кунда устози Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов бошчилигида “Офарин” ансамблининг хонандаси бўлиб ишлайди.
Фильмография—Шайтанат (сериал)

Расмлар галереяси