Бойқобилов Барот

Таваллуд топган сана: 14 mart 1937 йил

Вафот этган сана: 2006 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Шоирлар

6624

Таржимаи ҳол

Барот Бойқобиловнинг биринчи шеърий китоби - «Самарқанд сатрлари» 1962 йилда нашр қилинди. Шундан буён унинг 40 дан ортиқ шеърий китоби, 10 дан зиёд достони чоп қилинди. У 1994 йили Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотига сазовор бўлди. Шундан сўнг шоир яна мозийга қайтиб, «Навоийнома»нинг бешинчи китобини ёзишга киришади. Оқибатда «Ҳайрат ул-Аҳрор» номли шеърий романи юзага келди. 1997 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» деган юксак унвонга сазовор бўлган.

Бугунги ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири Барот Бойқобилов 1937 йили Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.

У меҳнат фаолиятини 1955 йилда Самарқанд педагогика билим юртида ўқитувчиликдан бошлаган, 1962 йилда Самарқанд Давлат университетини тугатгач, 1973 йилгача Тошкентда турли нашриёт ва газеталарда муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир муовини бўлиб ишлади.

1974-1990 йилларда масъул лавозимларда хизмат қилди. 1990 йилдан буён «Мулоқот» журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлади.

Барот Бойқобилов 2006 йил ҳаётдан кўз юмди.

Барот Бойқобиловнинг биринчи шеърий китоби - «Самарқанд сатрлари» 1962 йилда нашр қилинди. Шундан буён унинг 40 дан ортиқ шеърий китоби, 10 дан зиёд достони чоп қилинди. «Висол» (1965), «Сени излайман» (1968), «Самарқанд ушшоғи» (1970), «Афросиёб» (1970), «Сонетлар» (1971), «Шарқ камалаги» (1974), «Мени кутинг, юлдузлар» (1976), «Висол ва ҳижрон» (1987), «Ватан тупроғи» (1982), «Шарора» (1983), «Замон зайли» (1987), «Ким сокин яшайди Ўзбекистонда» (1990) ва бошқалар.

Барот Бойқобилов шеъриятида сонет жанри алоҳида ўрин тутади. У ўзбек шеъриятида биринчи бўлиб сонетлар гулчамбари ва 100 сонетдан иборат «Мен кашф этган Ўзбекистон» достонини яратган. 1972 йилда филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлаган. Унинг «Адибнинг ижодий йўли», «Ижоднинг юлдузли онлари» (П.Шермуҳамедов билан ҳамкорликда), «Шеърият бонги» (А.Абдураҳимов билан ҳамкорликда) монографиялари нашр қилинган.

У улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида «Кун ва тун» (1968) шеърий қиссасини яратган.

Мовароуннаҳр тарихи ҳақидаги «Афросиёб ёхуд Самарқанд шажараси» (1966) достони шоирнинг ўз она шаҳрига беқиёс муҳаббати далилидир.

Барот Бойқобилов ижодида Алишер Навоий мавзуи алоҳида ўринни эгаллайди. Шоир 1975-1990 йиллар мобайнида Алишер Навоий яшаган ва ижод этган даврнинг бутун мураккабликлари ва қарама-қаршиликларини қамраб олган улкан «Навоийнома» асарини яратди. «Навоийнома» беш китобдан иборат. Биринчи ва иккинчи китоблари 1981 ва 1985 йилда нашр қилинган. 1992 йилда «Навоийнома»нинг учинчи ва тўртинчи китоблари «Сокин Хуросон» ва «Қонли Хуросон» номи билан чоп қилинди.

У 1994 йили Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотига сазовор бўлди. Шундан сўнг шоир яна мозийга қайтиб, «Навоийнома»нинг бешинчи китобини ёзишга киришади. Оқибатда «Ҳайрат ул-Аҳрор» номли шеърий романи юзага келди. 1997 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» деган юксак унвонга сазовор бўлган.

Расмлар галереяси