Бобомуродова Хосият Бобомуродовна

Таваллуд топган сана: 1950 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Шоирлар

6795

Таржимаи ҳол

Хосият Бобомуродова нафақат истеъдодли шоира, балки, билимдон педагог-муаллима ҳамдир. 1979 йилда шоира Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолигига қабул қилинган. Хосият Бобомуродова айни пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимининг котибаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Хосият Бобомуродова фақат истеъдодли шоирагина эмас, билимдон педагог-муаллима ҳамдир.

У 1950 йилда Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги «Ибн Сино» жамоа хўжалигида туғилган. Унинг отаси мулла Бобомурод элни оғзига қаратган, суҳбати ширин, маърифатли киши бўлган.

Хосиятхон ҳам илк бор Алишер Навоий, Жомий, Фузулий номларини отасидан эшитган, ғазаллари билан ошно бўлган, «Минг бир кеча», «Чор дарвеш» каби асарларни тонготаргача маҳлиё бўлиб тинглаган.

У 1966 йили ўрта мактабни тугатиб, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида ўқиган.

Адабиётга ёшлигидан ҳавас қўйган Хосият ҳаёт қийинчиликлари туфайли 1967 йили кундузгидан сиртқи бўлимга ўқишга ўтади. Унинг меҳнат фаолияти худди шу йилдан бошланган бўлиб, ўн етти ёшида бошланғич синф ўқитувчиси, йигирма беш ёшидан эса мактаб директори бўлиб ишлайди.

Хосиятнинг дастлабки шеърлари «Гулистон», «Шарқ юлдузи» журналларида пайдо бўлади. 1978 йилдан бошлаб вилоят газетасига ишга ўтгач, ижод учун янги имконият туғилади.

1979 йилда шоиранинг «Дарёдан қатра» деган илк шеърий тўплами нашр этилади. Худди шу йили Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолигига қабул қилинади. Шундан сўнг унинг «Қалб титроғи» (1984), «Турналарим» (1984), «Самарқандга мактублар» (1988), «Мен узган гуллар» (1992), «Мурод қасри» (1997) каби бир қатор шеърий тўпламлари яратилади. Хосият Бобомуродова айни пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимининг котибаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. 

Расмлар галереяси