Таржимаи ҳол
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог Борис Александрович Бедер, Тошкент минерал сувини биринчи кашф этган инсондир. У томонидан 220 тадан ортиқ илмий ишлар нашр қилинган бўлиб, 190 таси Ўзбекистон геологик фондида сақланиб келинмоқда. Борис Александрович Бедер тўғридан – тўғри Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ минерал, саноат ва термал сувларининг очилиши ва ўрганишида иштирок этган. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог” ва “Конларни кашф қилган” каби фахрий унвонлар билан тақдирланган.
Борис Александрович Бедер 1908 йили 4 август куни Тошкент шаҳрида, хизматкор оиласида туғилган. 1925 йили мактабни тугатгач, САГУнинг геологик бўлим физика-математика факультетига ўқишга қирди. 1930 йили кейинчалик қайта ташкил этилган Ўрта Осиё геология-қидирув институтни “Гидрогеология” мутахассислиги бўйича битирди. Кейин эса, Ўрта Осиё геология-қидирув бошқармасига ишга юборилди (ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси).
Турли гидрогеологик партияларда раҳбар ва технорук бўлиб ишлаган. 1943 йил март ойидан бошлаб Ўзбекистон гидрогеологик йиғма харитасини ишлаб чиқарувчи Ўзбек гидрогеологик экспедициясида раҳбар бўлиб, 1944 йил август ойидан бир вақтнинг ўзида Геологик бошқармасининг гидрогеология бўлимида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. 1947 йил ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда Б.А.Бедер кандидат диссертациясини тайёрлаб, ҳимоя қилган.
1951 йил мартда бирлашган гидрогеологик экспедиция ташкиллаштирилишида бош геолог сифатида иштирок этган бўлиб, сўнг дала гидроминерал партияси бўлим бошлиғи ва техноруки бўлган. 1960 йил майда Б.А.Бедер Геология ва минерал ресурслар Ўрта Осиё илмий - тадқиқотлари институтида танлов асосида бош илмий ходим, Гидроминерал хомашё лабароторияси раҳбари сифатида ишга қабул қилинди. 1970 йилдан бошлаб ва умрининг охирги кунларигача ГИДРОИНГЕО институтида ишлаган.
Б.А.Бедернинг умумий геологик стажи - геологик ташкилотларида доимий ишлаган ҳолда 60 йилни ташкил қилади. Шундан, 30 йилдан ортиғини Ўзбекистон ва бошқа Ўрта Осиё республикалари артезиан ҳавзалар, минерал, саноат, даволашга оид ва термал сувлар соҳасини ўрганишга бағишлаган. У томондан 220 тадан ортиқ илмий ишлари нашр қилинган бўлиб, ва яна тахминан 190 тага яқини геологик фондларда сақланмоқда.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Борис Александрович Бедернинг номи Ўрта Осиёнинг гидроминерал ресурслар тадқиқотларини ривожлантириш билан боғлиқ. У тўғридан – тўғри Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ минерал, саноат ва термал сувларининг очилиши ва ўрганишида иштирок этган. Унинг раҳбарлигида ўтган асрнинг 30-йилларида Ўрта Осиё бўйича гидрогеологик материалларнинг йирик фонди ташкил этилган. Ўзбекистоннинг ер ости сувларнинг биринчи кадастри ва кичик масштабли гидрогеологик хариталар тўплами тузилган.
У Иккинчи жаҳон уруши йилларида чиқган, кўп томли “Ўзбекистон ер ости сувлари” монографиясининг муаллифи ва муҳарри ҳисобланади. У томондан Ўрта Осиё минерал ва термал сув конларининг тарқалиш қонунийлиги аниқланган. Шунингдек, у томондан гидрогеологик нефт газ қидируви мезонлари таклиф этилган ва нефт сувларидан бальнеология мақсадида ишлатиш ва ундан йод ҳамда бром олишда кўрсатмалар берилган.
Б.А.Бедер томонидан аниқланган Чортоқ, Чимён, Тошминсувлари, Қизилтепа, Чинобод, Жайронхона (Ўзбекистон), Шаамбар, Қизилтумшуқ, Ҳавотоғ (Тожикистон), Чанғиртог, Чоур (Қирғистон), Челекен (Туркманистон) ва бошқа термал ва минерал сув конлари кенг тарзда фойдаланилмоқда. Б.А.Бедернинг ҳозирги кунда амалий 10 дан ортиқ табиий минерал сувларни қуйиш заводларини яратишда қўшган ҳиссаси улкандир.
Б.А.Бедер ер ости сувларини ифлосланиши ва қуришига қарши курашда фаол иштирок этган. У кўп йиллар давомида республика ер ости сувларини ҳимоя қилиш бўйича Республика табиатни асраш жамияти президиуми аъзоси ҳисобланган.
Б.А.Бедернинг кўп йиллик фаолияти республика ҳукумати томонидан юқори баҳоланган. У Меҳнат қизил байроғи ордени, Ўзбекистон Юқори Кенгаш Президиумининг 3 та фахрий ёрлиғи ва 7 та медаллари билан тақдирланган. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геологи”, “Конларни кашф қилган” фахрий унвони, Республика табиатни асраш жамияти томонидан “Табиатни асрашда қўшган ҳиссаси” учун медаль билан мукофотланган.
Борис Александрович Бедернинг номи ҳамиша Ўзбекистоннинг геология ва гидрогеологиясини ўрганиш тарихида абадий муҳрланган.