Бату Маҳмуд Мақсудович

Таваллуд топган сана: 15 may 1904 йил

Вафот этган сана: 9 may 1938 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шоирлар

1329

Таржимаи ҳол

Бату (Маҳмуд Мақсудович Ходиев) 1904 йил Тошкентда туғилган.

Бату Маҳмуд Ходиев — келиб чиқиши камбағал тўқувчи оиласидан бўлган ўзбек адабиёшуноси. 1918 йил Тошкент совет намунавий мактабни якунлаган, 1921 йил Бату Покровский номидаги Москва институтининг ишчилар факультетига ўқишга киради ва тез орада, Москва Давлат университетининг иқтисод факультетига ўтиб, олий маълумотли бўлади (1921-1927).

Самарқандга қайтгач, у адабиёт ва ижтимоий фаолият билан машғул бўлади. У ёшлар партия ва давлат ташкилотларида иштирок этади, “Аланга” журналига муҳаррирлик қилади. Шу вақтдан эътиборан унинг “Билим ўчоғи”, “Инқилоб”, “Аланга”, “Маориф ва ўқитувчи” каби шеърлари, ҳикоялари, публисцистик мақолалари ва очерклари нашр этилади.

Ижтимоий ҳаётга таъсирли фаолият юритади  — ўлканинг маданий ҳаётида йирик таъсирга эга  икки йирик ташкилот бўлмиш динга қарши комиссия ва аёлларнинг озодлиги учун кураш ва бошқаларда иштирок этади, котиблик қилади.

Батунинг илк адабиё чиқишлари 1919 йилда бўлган. 1922 йил у “Фарғона” газетасига асос солган бўлиб, газета ҳануз нашр этилади ва унда маданий-ижтимоий мавзулар долзарб саналади; 1924 йилдан “Ўқитувчи ва таълим” журнали билан ҳамкорлик қилади. Бату — Ўзбекистондаги лотин алифбосидаги Марказий Қўмитанинг янги турк тилида чоп этилувчи “Аланга” журналининг муҳаррирларидан бири.

Бату ижодидаги асосий мавзулардан бири — ўзбек адабиётидаги салбий кайфиятни енгишга чорлаш (“ойсиз кечалар” ва “нурсиз кунлар”); у ўзбекистонлик ислом ва туркийликни ўзига хос шароитларда “эскилик билан янгилик” курашини тараннум этади.

Бату ўзини жамоий арбоби сифатида ҳам, мактаб таълимида ҳам ёрқин намоён этган, у фан ва маданият ривожига ҳисса қўшган.

“Ҳайит ҳаром бўлди” ҳамда “Турсун” асарларида ўтмиш ва келажак кечинмаларини ёритиб беради. “Умид учқунлари”, “Тўлқинларим” шеърларида эса шоир чинакам ҳаяжонли ҳиссиётларни ифода этади.

Унинг шеърлари асосийси – бу ёрқин келажак сари интилиш эканлигини сезиш мумкин. “Ҳаяжонланиш”, “Қўзғалон”, “Бизнинг овозимиз”, “Ўша кун” ва бошқа шеърлари ўзбек ажабиётида муҳим ўрин эгаллайди.

Бату таҳаллуси остида ижод қилган Маҳмуд Ходиев  ёзувчи Валентина Петровна Васильевнага уйланган. Улар Москвада, МДУнинг тарих факультетида талабалик кезларида танишиб қолишган.

Атоқли ўзбек шоири Маҳмуд Ходиев Батуни Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Садриддин Айний каби ўзбек адабиётининг бошқа мумтоз ижодкорлари билан бир қаторга олишади ва 1930 йил ҳибсга олишади. Лермонтнинг ёшини қарши олган даврида, яъни 26 ёшида шоир оиласидан ва адабий ижодидан ажратилади.

Батунинг олдига ярим тунда келишади. Тинтув тонггача давом этади ва Валентина текширув ходимларидан болаларни уйғотиб юбормасликлари учун шовқин кўтармасликларини сўрайди. Батуни олиб кетишганда кун ёришганди. Шу бўйи у уйқа қайтмайди.

1936 йилгача мактублар келаверган. Кейин эса хабар ҳам келмай қўйган.

Батунинг фарзанларини синфдошлари кулги қишилган. Болаларга қўшилиб ота-оналар ҳам бўш келмаган ва “халқ душмани”нинг фарзандларини мактабдан ҳайдашларини талаб қилишган. Валентина Петровна қизи ва ўғини бошқа мактабга ўтказишга мажбур бўлади. Эрикни 50-сонли, Наима эса Крылов номидаги 20-сонли мактабга ўтади.

Улар Первомайск кўчасида, эвакуация даврида “совет графи”, ёзувчи Алексей Толстой яшайдиган ерда истиқомат қиладилар.

Замон қийин бўлган, Валентина Петровна ЎОДУнинг кутубхонасида ишлаб топган ойликка кун кечириш жуда қийин бўлган, аммо энг катта ёрдамни Батунинг яқинлари – ота-онаси, ака-сингиллари кўрсатишган.

Эрик 50-мактабдан кетади, сабаби “халқ душмани”нинг ўғли!

У фабрика-завод билим юртига ўтади ва чилангарлик ишини ўрганишни бошлайди. Ўқиш ва иш жуда яхши йўлга қўйилганди.

Ярим йилдан сўнг Эрик автомобиль чилангари гувоҳномасини қўлга киритади.

1941 йилнинг июнь кечаси Батунинг рафиқасининг кетидан келишади. Бир неча соат давом этган тинтувдан сўнг Валентина Петровнани ҳам олиб кетишади.

Қариндошларини суд йиғилишига киритишмайди. Болалар онасини наридан-бери, суд залига кириб кетаётган чоғинигина кўришди. Ҳукмдан сўнг онасини ишдан бўшатишди, у “Болалар ўзингизни қўлга олинг, менга 10 йил беришди, аммо бу тушунмовчилик, мен тез орада қайтаман”, деб бақиришга улгурди, халос.

Валентина Петровнани Асиновск меҳнат лагери, сўнгра Колым сургуни кутарди. Фақат онада-сонда Тошкентдан келувчи илиқ мактабларгина унинг қалбини юмшатиб, умиди сўнишига йўл қўймасди.

Ўғли Эрик 1942 йил урушдан қайтариб юборилади, Бату каби унинг ўғли ҳам 4 йил қамоқда, Ўрта Овулда (Тошкентга яқин ерда) бўлади. Натижада, медицина фанлари доктори, профессор, Тошкент педиатрия институтининг болалар даволаш жарроҳлик бўлими мудири бўлади.

Қизи Наима ҳам медицина фанлари доктори ва профессор унвонига эга бўлади, ЎзССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазир ўринбосари, Ўзсовпроф раиси лавозимларини эгаллайди. Икки карра СССР Олий кенгаш депутатлигига сайланади.

1951 йил Валентина Петровна Васильева сургундан қайтади.

1958 йил Валентина Петровна Васильева бутунлай оқланади. Унга товон пули тўланади ва Чилонзор туманидан уч хонали уй беришади. Болалар боғчасига тарбиячи бўлиш ишга киради ва умрининг охирига қадар ўша ерда ишлайди.

Шу йилнинг ўзида, яъни 1958 йил Эрик ва Наиманинг отаси, ажойиб шоир Бату ҳам оқланади, унинг асарлари эса китобхонларга қайтарилади.

Наима Маҳмудовна Ўзсовпроф раиси лавозимидан кетгач, отасининг қабрини, ҳеч бўлмаганда ҳибсга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномани излайди. У Соловкага, КГБнинг ташландиқ архивларига бориб келади ва аччиқ ҳақиқатни билади. Маҳмуд Ходиев 1938 йил трибуналнинг қарори билан отиб ташланган эди.

2004 йилнинг майида Тошкентда Бату таваллудининг 100-йиллиги нишонланади. Тантанали йиғилишда оддий ўқитувчи чиқиш қилиб, Сталин лагерларидаги даҳшатли кунларни бошидан кечирганлар ҳақида сўзлайди.

Ота онасининг иқтидорли ижодкорлиги қизига ўтади. Наима Маҳмудовна ўзи ва онаси ҳақида таржимаи хол китобини ёзади.

Расмлар галереяси